Ғашлик келса ёритар,
Чироғи дилхонамни.
Қайғуларим аритар,
Ўзинг асра онамни.
Жонимга жонин қўшар,
Йўлимга борин тўшар,
Кафтлари қадоқ ўшал,
Ўзинг асра онамни.
Умрин айла зиёда,
Ёлвордим хар дуода,
Мен учун бу дунёда,
Ўзинг асра онамни.
Розилиги-давлатим,
Пойидадир жаннатим,
Энг азиз ғаниматим,
Ўзинг асра онамни.
Хар сўзи тиллога тенг,
Борлиги дунёга тенг,
Роббим, мархаматинг кенг,
Ўзинг асра онамни.
Дунё зумда ўткинчи,
Эзмасин дил ўкинчи,
Бир бандангни ўтинчи-
Ўзинг асра онамни.
Болам бахтинг кулар деб,
Ёруғ кунлар келар деб,
Ўстирганим алам еб,
Ўзинг асра онамни.
✍ Азамат Зиё
Чироғи дилхонамни.
Қайғуларим аритар,
Ўзинг асра онамни.
Жонимга жонин қўшар,
Йўлимга борин тўшар,
Кафтлари қадоқ ўшал,
Ўзинг асра онамни.
Умрин айла зиёда,
Ёлвордим хар дуода,
Мен учун бу дунёда,
Ўзинг асра онамни.
Розилиги-давлатим,
Пойидадир жаннатим,
Энг азиз ғаниматим,
Ўзинг асра онамни.
Хар сўзи тиллога тенг,
Борлиги дунёга тенг,
Роббим, мархаматинг кенг,
Ўзинг асра онамни.
Дунё зумда ўткинчи,
Эзмасин дил ўкинчи,
Бир бандангни ўтинчи-
Ўзинг асра онамни.
Болам бахтинг кулар деб,
Ёруғ кунлар келар деб,
Ўстирганим алам еб,
Ўзинг асра онамни.
✍ Азамат Зиё