🌹Калбимдасан🌹


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


!͜͡𒈔͜͡ ҚАЛБИМДАСАН𒈔͜͡

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri




Ғашлик келса ёритар,
Чироғи дилхонамни.
Қайғуларим аритар,
Ўзинг асра онамни.

Жонимга жонин қўшар,
Йўлимга борин тўшар,
Кафтлари қадоқ ўшал,
Ўзинг асра онамни.

Умрин айла зиёда,
Ёлвордим хар дуода,
Мен учун бу дунёда,
Ўзинг асра онамни.

Розилиги-давлатим,
Пойидадир жаннатим,
Энг азиз ғаниматим,
Ўзинг асра онамни.

Хар сўзи тиллога тенг,
Борлиги дунёга тенг,
Роббим, мархаматинг кенг,
Ўзинг асра онамни.

Дунё зумда ўткинчи,
Эзмасин дил ўкинчи,
Бир бандангни ўтинчи-
Ўзинг асра онамни.

Болам бахтинг кулар деб,
Ёруғ кунлар келар деб,
Ўстирганим алам еб,
Ўзинг асра онамни.

✍ Азамат Зиё








Бир гуноҳ қилганингда дарҳол тавба қил! Инсон сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқмагани учун чўкади...

Мавлоно Румий




Бир куни тулки бўридан сўради: 
- Эй бўри! Менга хаётда қандай яшашни ўргатгин, - деган эди, бўри:
- Боргинда, мана бу тепаликдан сакра, - деди.
- Ахир оёғим синади-ку.
- Ташвишланма! Ўзим сени ушлаб оламан, - деди.

Тулки бўри айтганига ишониб сакраган эди, бўри унга ёрдам бермади. Тулки:
- Нимага мени ушлаб олмадинг? - деган эди, шунда бўри:
- Мана шу хаёт хақидаги биринчи дарс бўлиб, хаммага хам ишонавермагин, - деб жавоб берди...






• Югуриш йўлаги ихтирочиси 54 ёшида вафот этди.
• Гимнастика асосчиси 57 ёшида вафот этди.
• Бодибилдинг бўйича жаҳон чемпиони 41 ёшида вафот этди.
• Дунёнинг энг яхши футболчиси Марадона 60 ёшида вафот этди.
• Жеймс Фуллер Фих Aмерикада югуришни оммалаштириш орқали фитнес инқилобини бошлашга ёрдам бергани учун хизмат қилади. У 52 ёшида югуриш пайтида юрак хуружидан вафот этди.

БИРОҚ...

• Нутелла брендининг ихтирочиси 88 ёшида вафот этди.
• Сигарет ишлаб чиқарувчи Уинстон 102 ёшида вафот этди.
• Aфюн ихтирочиси 116 ёшида зилзилада вафот этди.
• Ҳеннессй ликёрининг ихтирочиси 98 ёшида вафот этди.

P.S.: Бу билан спорт билан шуғулланмасдан, нафс тусаган ишни қилиш керак, демоқчимасмиз. Шуни унутмангки, нима қилсангиз ҳам, Аллоҳ берганидан зиёда яшай олмайсиз.

Ибрат излаганга — ибратдир дунё


Сабр — ичингда шунча дардни сақлайсан, аммо инсонлар олдида табассум қиласан..
Сабр — кўзларинг ичи тўла ёш, сизиб тушай дейди, аммо буни ҳеч ким пайқамайди. Чунки сен кўз ёшларингни ҳеч кимга сездирмай дарров артиб, яна табассум қиласан..
Сабр — кимдир сенга тош отсада, сен уни кўрмагандек эътибор бермай йўлда давом этаверасан..
Сабр — гулзорни орзу қилиш, аммо тиконзорни босиб ўтишдир..
Сабр — насибангда борига ва йўғига рози бўлишингдир..
Сабр — Аллоҳ сен билан бирга эканлигини ич ичингдан ҳис қилишингдир.

Жалолиддин Румий






Ассалому Алайкум

Хайрли тонг !

Аллохим тонгингизни
нурафшон ,
Чехрангизни хотиржам килсин .
Танангизни саломатлик ,
Юзингизни эса табассум безаб турсин !
Бахт ,омад , муваффакият ,
мехр - мухаббат хамиша
хамрохингиз бу‌лсин !!




Сиз йиғлатган инсонингизни ўзидан эмас... унинг хар бир томчи кўз ёшларидан қўрқинг...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish




БИЛМАЙСАН ЁР.

Яшаяпман йироқларда,
Умрим ўтар фироқларда,
Муштдек жоним титроқларда,
Билмайсан ёр билмайсан.

Севги қасри вайроним,
Дунёларга хайроним,
Кўзимга тор Қўқоним,
Сезмайсан ёр сезмайсан.

Ахду паймон бузилди,
Дил риштаси узилди,
Бўғзимга жон тизилди,
Келмайсан ёр келмайсан.

Қошларинг камон эди,
Нозларинг ёмон эди,
Эҳ ҳаммаси тамом энди,
Севмайсан ёр севмайсан.

Ойсан қўлим етмаган,
Дил яраси битмаган,
Менман сендан кутмаган,
Билмайсан ёр билмайсан.

Қўқонжонни боғлари,
Нега сенга боғлади,
Ойда қалбим доғлари,
Кўрмайсан ёр кўрмайсан.

Оҳим тилар осмонни,
Кўрсанг агар хазонни,
Эслаб қўйгин Камронни,
Соғинганим билмайсан.


Сен Армонсан келмайсан 💔

📓-Камронбек Исмоилов.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.