"Горбольница"дан уйга қайтаётиб, шифохона дарвозаси ёнида турган таксилардан бирига ўтирдим.
Одатда яхши суҳбатдошман.Индамай кетолмайман.))
Шофёрнинг бир гапи мани таъсирлантирди.
- Анави орқани кўрсатувчи ойнагингиз тепага қараб қолибди.
- Ўзим шундай қилиб қўйгандим.
- Иее, нега?
- Таксига асосан аёллар чиқади. Беҳосдан кўз-кўзга тушиб қолади. Ҳам ўзимни, ҳам уларни эҳтиёти учун.
✍️ Малика Азамжоновa
✨
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌹🕊️ҚАЛБИМ🌹🕊️ ТУЙҒУЛАРИ🌹🕊️