Ikkinchi urinish dan repost
Бир ғояни/фикрни анчадан бери қандай ёзишни билмай юрибман. Балки мени тушунмассизлар, балки мен фикрларимни сизларга тўғри етказа олмасман.
Ғоя қуйидагича: биз жамият ўлароқ бир-биримизни яхши кўришни ўрганишимиз керак. Бизга ўзаро муҳаббат керак. Самимий ва асосларга эга муҳаббат.
Бир-биримизни шунчаки мақташ ва бировга фанат ёки мурид бўлиш ҳақида эмас гап. Бу муҳаббат муайян инсонларга нисбатан ҳам эмас, балки бизнинг ижтимоий бирлигимизга нисбатан муҳаббат. Ижтимоий бирдамлик учун бизга шунчаки бировга (дейлик хокимиятга нисбатан) нафратни ўзи етмайди. Бизга қўшимча ижобий хис-туйғу керак. Ота-она, қариндош, ёр ва фарзандларга нисбатан эмас, балки айни шу хамжамият азоларига нисбатан муҳаббат.
Сизларни билмайман-у, мен шуни ҳис қиламан. Балки сизлар ҳам ҳис қиларсизлар! Билмайман. Балки узоқда бўлганим учун ўз қабиламни узоқдан севиш онсонроқдир, аммо туғилиб ўсган жамиятимга нисбатан менга катта муҳаббат бор.
Биламан, бизнинг жамиятда туйғулар хақида оммавий гапириш одат эмас, аммо эртами кечми, агар эркин жамият қуришни истасак ўз муҳаббатимизни очиқ айтишга тайёр бўлишимиз керак. Айни ижобий туйғулар тарихда катта ўзгаришлар ортида турган. Айни одамларга нисбатан муҳаббат авваламбор. Совуқ калла ва андиша эмас.
Давоми бор.