PROVIEW.UZ — Янгиликлар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон ва жаҳондаги асосий янгиликлар — қисқа ва мазмунли шаклда
Oʻzbekchada: @proviewuzb
На русском: @proviewuzru
Ҳамкоркик ва реклама бўйича:
@proview_direct
+998(98)365-19-98
direct@proview.uz
Донат: http://tirikchilik.uz/proview

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


«Сити» меҳмонда «Ноттингем»га ютқазди 😵

Бугун Англия Премер лигаси 28-тури марказий ўйинларидан бирида «Ноттингем» ўз уйида «Манчестер Сити»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда «шаҳарликлар» сафида ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида «Ноттингем» ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одои гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, ғалаба қозонган «ўрмончилар» очколарини 51 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринни мустаҳкамлади. Ушбу мағлубиятдан кейин «шаҳарликлар» очкоси 47 талигича қолди ва 4-ўринни банд этмоқда.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Усмонов Трамп қайтгач янада бойиди 💸

АҚШ ва Москва муносабатларининг илиқлашуви ҳамда Дональд Трампнинг Амреика президентлигига қайтиши фонида россиялик миллиардерларнинг бойлиги $16,5 млрдга ошди. «Bloomberg Billionaires Index» рейтингига кўра, 20 нафар россиялик бизнесменнинг умумий бойлиги $295,31 млрдни ташкил этмоқда.

Шундан энг катта даромадга асли Ўзбекистондан бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов эга бўлиб, унинг бойлиги $3,19 млрдга ошиб, $16,4 млрдга етди. Иккинчи ўринда Владимир Потанин ($30,1 млрд), учинчи поғонадан эса Сулаймон Каримов ($8,72 млрд) жой олди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чусовитина 49 ёшида яна бир бор Жаҳон кубогида олтин медал олди 🤩

Бугун Ўзбекистонлик 49 ёшли спорт гимнмастикаси устаси Оксана Чусовитина Озарбайжонда бўлиб ўтаётган Жаҳон кубогининг финал босқичида таяниб сакраш дастурида 13.516 балл тўплаб, олтин медални қўлга киритди. Маълумот ўрнида, Чусовитина фаолияти давомида 4-марта Жаҳон кубогида зафар қучмоқда. У 1991 йилда жамоавий ва яккалик дасутрида, 2003 йилда таяниб сакраш йўналишида олтин медални қўлга киритган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Доғистон ва Чеченистонда Telegram блокланди 🤐

Telegram мессенжери Россиянинг Доғистон ва Чеченистон ҳудудларида блокланди. Маҳаллий расмийларга кўра, бу қарор ҳуқуқ-тартибот идоралари таклифига биноан қабул қилинган, чунки улар Telegram душман кучлари томонидан ишлатилинишига ишонишади.

Бунга Махачқалъа аэропортидаги воқеа мисол сифатида келтирилди. Махачқалъа аэропортида тартибсизликлар 2023 йилнинг 29 октябрь куни Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда Тель-Авивдан учган, бортида Исроил фуқаролари бўлган самолёт қўнганидан кейин содир бўлган. Доғистоннинг рақамли ривожланиш вазири муқобил сифатида VKontakte'дан фойдаланишни тавсия қилди ва блокировка келажакда бекор қилиниши мумкинлигини айтди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ўзбекистон президентининг «Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди ва унга кўра бу йил хотин-қизларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун $200 млн ажратилиши белгиланди ❗️
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


ЙПХ ходимлари байрам муносабати билан аёл ҳайдовчиларга совғалар беришди 👮‍♂️
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


«ҲАМА» Исроил асирларини ўлдириш билан таҳдид қилди 🙄

Фаластиннинг «ҲАМА» ҳаракати Исроил Ғазодаги жангларни давом эттирса, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди. Гуруҳ вакили Абу Убайда Исроил армиясига видеомурожаат йўллаб, гаровдагилар ҳозир тириклигини, аммо уруш давом этса, улар ҳалок бўлиши мумкинлигини билдирди.

Шунингдек, «ҲАМА» Исроилни келишувдан қочишда ва АҚШ ҳомийлиги билан янги ҳужум режалаштиришда айблади. Исроилнинг 9-канали ҳаракат исроилликларга нисбатан бундай босим тактикасини биринчи марта қўлламаётганини таъкидлаган. Маълумот учун, гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувнинг илк босқичи шу йил 27 февраль куни тугаган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Бугундан чиқиндидан қарздор фуқароларнинг электр учун тўловлари қабул қилинмаслиги тўғрисидаги қонун кучга кириши белгиланган. Қарздорларга SMS огоҳлантириш юборилади ва 5 кун ичида қарз ёпилмаса, тўлов қабул қилинмайди. ❗️
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қамчиқ довонида қор майдалаб ёғишда давом этмоқда ❗️

Довон ҳудудидан ўтувчи йўллар қордан тўлиқ тозаланган. Ҳайдовчилардан тезликни оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланиш сўралмоқда.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Юн Сок Ёль озодликка чиқарилди 🤐

Жанубий Корея прокуратураси суднинг Юн Сок Ёлни озод қилиш тўғрисидаги қарорига шикоят билдирмасликка қарор қилди ва шу тариқа амалда ўз вазифасини бажармаётган мамлакат президентининг қўйиб юборилишига рухсат берди. Сиёсатчи тергов изоляторидан чиққан ва изоляторнинг бош дарвозаси олдида уни кўплаб тарафдорлари кутиб олган. Юн Сок Ёль ўзининг ёзма мурожаатида тарафдорларига миннатдорлик билдирган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ҳусанов «Ноттингем»га қарши асосий таркибда ўйнайдиган бўлди ⚡️

Бугунги «Ноттингем» – «Манчестер Сити» ўртасидаги ўйин учун асосий таркиблар эълон қилинди. Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бус афар ҳам «шаҳарликлар» сафида асосий таркибдан ўрин олди. Мазкур ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланиши режалаштирилган.

📺 Ўйинни кўриш
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Россияда оғир жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси Тошкентга қайтарилди 🙄

Маълум қилинишича, 2023 йилда Россиянинг Хабаровск ўлкасига ишлаш учун борган эркак 2024 йил октябрь ойида Биробиджанда дарахтдан йиқилиб, бўйин умуртқасини синдириб олган. Даволаниш учун маблағ етишмагани сабабли, ўз мурожатига кўра, Ўзбекистонга қайтиб кетиши учун Владивосток-Тошкент йўналишидаги самолётига чипта сотиб олиб берилган ва оиласининг ёнига кузатиб қўйилган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Telegram пулли хабарлар функциясини ишга туширди ⚡️

Telegram фойдаланувчиларга пуллик хабарлар юбориш имконини берувчи янги функцияни тақдим этди. Бу хусусият контактлар рўйхатидан ташқаридаги фойдаланувчилар учун ёқилиши мумкин, бу эса махфийликни сақлаб, «кераксиз хабарларни филтрлаш» ва «машҳурлигингизни монетизация қилиш»га ёрдам беради. Тўлов Stras ички валютасида амалга оширилиб, бу хусусият гуруҳларда ҳам мавжуд ва каналларда шарҳлар учун ишлатилади.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


🥳 Саида Мирзиёева хотин-қизларга 8 март табригини йўллади:

«Аёлни ожиза деймиз-ку, аслида аёл бўлиш – ожизлик эмас. Аёл бўлиш – бу, аввало, масъулият ва матонат демак. Мен сизга ирода, қатъият ва салоҳиятингиз муносиб эътироф этилишини тилайман. Оилангизга тотувлик ва фаровонлик, ўзингизга соғлик ва тўкис бахт ёр бўлсин!», – деб ёзди президент ёрдамчиси ва тўнғич қизи.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар – замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари» — Шавкат Мирзиёев
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Аргентинада кучли сув тошқинлари рўй берди 😳

Аргентинанинг Буэнос-Айрес провинциясидаги Баия-Бланка шаҳрида кучли сув тошқинлари содир бўлиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 1 минг 300 дан ортиқ киши эвакуация қилинди. Шаҳарнинг катта қисми аллақачон сув остида қолган ва яқин соатларда яна ёғингарчилик кутилмоқда. Баҳия-Бланка аэропорти ёпилган ва шаҳарга кириш йўллари жиддий шикастланган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ўзбекистон ва Туркманистон орасида эркин савдо режими жорий этилди ❗️

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди. Таъкидланишича, режимнинг жорий этилиши натижасида айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб, ўзаро товарлар савдосидаги мавжуд чекловлар бартараф этилган ва савдо тартиботлари соддалаштирилган:

«Масалан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий цемент маҳсулотлари (божхона тўлови 100%), тўқимачилик матолари (50%), мебел (50%), шиша идишлар (50%), сув иситиш қозонлари (15%), пластик ва полипропилен маҳсулотлар (10%), колбаса ва гўшт маҳсулотлари (1 кг учун 2 доллар), пахта ёғи (1 кг учун 1 доллар) божхона тўловлари бекор қилинди», – дейилади Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабарида.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Божхона ходимлари 8 март муносабати билан аёлларни ноодатий тарзда табриклашди 😍
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Украина Россияга қарши илк бор француз қирувчисини ишга солди 🪖

Украина Қуролли кучлари Россия ҳаво ҳужумига жавобан биринчи марта бор-йўғи бир ой муқаддам етиб келган Франциянинг Мираге-2000 қирувчиларидан фойдаланди. Маълумот учун, Мираге-2000 кўп мақсадли, тўртинчи авлод қирувчи самолёти бўлиб, у ҳаво нишонларини тутиб олишдан тортиб, ер усти объектларига аниқ зарбалар беришгача бўлган турли вазифаларни бажара олади. Ушбу самолёт Франция авиациясининг энг муваффақиятли лойиҳаларидан бири ҳисобланади.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» сафидаги февраль ойининг энг яхши футболчиси совринини қабул қилиб олди ва ушбу клубдаги энг яқин дўсти ким эканини айтди 😎
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.