Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
33~қисм.
Аслиддин ҳам бундан яхшигина фойдаланиб қолди. Аввалига пана~пастқамда яширинчи қизни тортқилаган бўлса, кейин ўзи рози бўлди...
Ўзи чакки қадам ташлаб юргани учун синглисини тинмай тергаб турарди.
Синглиси қуруқ туҳматга қолганда бирон марта, мен қилган ишлар учун шундай бўлмадимикин деб ўйламади. Зеро, иймони сустлашган инсон виждони овозини эшитмай қўяди.
У ҳаммасига Ёқутойни ўзини айбларди. Ҳаёси бор қиз, пул учун илондай бағрида тўлғанмасди... Чунки қўшни қизни ҳам бир~икки пойлади. Фақат бегона рўзғор бўлгани учун кўп эркин бўла олмади. Унинг отаси йўқ эди. Онаси ҳам дала ишларида юрарди. Лекин ён бермади. Аксинча ошхонасига қамаб олганида пичоқ кўтариб тахдид қилди. Сал қолса суқиб олай деди. Кейин амакисини ўғлига айтиб берди. Ҳаммасини айтмаган бўлса ҳам, "кўтарма" деган лақабли отасини ўғлилигини исботлаб, бўғзидан олди. "Ўлдираман яна бир оғиз гапирсанг" деди ўдағайлаб. Шу қўшни қиз ҳалиям афтига қарамайди. Ўтмайди ҳам...
Ёқутой эса, ўқишга кириб, ёши улғайиб озроқ ўзини идора қилишни ўрганиб, қарамай қўйганидан кейин ҳам бир~икки кўз сузиб қўрди. Аммо энди Аслиддин чегарасиз ва пулга сотиладиганларни топиб бўлганди.
Ҳатто Ёқутой уни ўзини йиғиштириб олибди деб ўйлади. Бироқ у ҳалиям одамлар кўзига тарбияли йигит кўрингани билан шаҳвоний ҳислар ботқоғига тобора ботиб борарди.
Ёқутойда орият деган тушунча оқсаб турарди. Диний тушунча эса ҳатто онасида ҳам йўқ эди. Чунки узоқ давом этган Собиқ Советлар тузими таъсирида "Дин афюндир" деб катта бўлган авлод вакилларидан эди улар.
Ёқутой ҳеч ким билмагани Аллоҳ уни қўллагани деб тушиниб кетаверди. У ўқиган муҳит, туғилган оила таъсири қизнинг суст иродасини бирдан енгиб, осон йўлларга йўллаб қўйганди. Оилада кўрмаган эркак меҳрини кўчадан аҳтарди. Ҳамма қизларни йигити бор, ҳаммаси билган ишини қилиб юрибди деган фикр унга дастак эди. Ҳолбуки, на ота, на ака меҳрини ҳимоясини кўрмаган бўлсада, номусини жонидек асрайдиган қизлар атрофида йўқ эмасди.
Синфдош қизлар олдида паст кўринмаслик, йигитлар олдида жозибадор бўлиш, уни севишлари эътибор беришлари... Ўн олти яшар қиз фақат шуларни истарди. Истабгина қолмай бунга эришиш учун қўлидан келганини қиларди.
Baxtiyor_oila