Postlar filtri


7369703.pdf
51.9Mb
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” давлат дастури


2025 йил 1 апрелгача “Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади.


ИИВ матбуот хизмати:

Жорий йилнинг 12 февраль куни Сирдарё тумани МТваМТБга қарашли 1-сонли умумтаълим мактабда, ўқувчиларнинг бирини онаси Х.Г. томонидан синф ўқитувчисини ҳақорат қилиб, унга нисбатан зўрлик ишлатилгани ҳолати юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ томонидан тергов олди текширув ўтказилмоқда.

Ҳолат тўлиқ ҳуқуқий баҳоланганидан сўнг, қўшимча ахборот берилади.


❗️Технологик жараёнларни бошқаришда стратегик қарорлар қабул қиладиган ёшларни тайёрлаш учун техника олийгоҳлари қошида 8 та илғор муҳандислик мактаби фаолият бошлади. Бу йил яна 17 та шундай мактаб очилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 1-сонли мактаб ўқитувчиси калтаклангани айтилмоқда.

Вилоят Халқ таълими бошқармаси воқеани назоратга олганини маълум қилди ва масъуллар яқин орада текширув ўтказиб, натижалар бўйича қўшимча маълумот берилишини билдирди.


Комил Алламжоновга суиқасд қилганлар қамалди

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.


⚡️ Сертификатга эга ўзбек тили (давлат тили) ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама берилади.


Шавкат Мирзиёев:

Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади.


1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади


Нукус давлат техника университети ташкил этилади


Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 майдан янги электромобиллар учун утилизация йиғими 4 карра оширилмоқда.

Қарорга кўра, утилизация йиғими 2 хил миқдорда бўлади:

• ишлаб чиқарилганига 3 йилгача бўлган электромобиллар учун — БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм), аввалгиси 30 баравар (11 млн сўм) эди;
• ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлган электромобиллар учун — БҲМнинг 210 баравари (78 млн 750 минг сўм), аввалгиси 90 баравар (33 млн сўм) эди.


Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Paynet компанияси HUMO тўлов тизимини сотиб олди

"Paynet" АЖ "Миллий банклараро процессинг маркази" акциядорлик жамияти (HUMO тўлов тизими)ни 65 млн АҚШ долларга сотиб олди.


Ташаббусли бюджет ғолиблари Наврўз ва Мустақиллик байрамларида эълон қилинади

2025 йил учун Очиқ бюджет лойиҳалари тақвими очиқланди.

Унга кўра, Ташаббусли бюджетнинг биринчи мавсумига 1 февраль куни старт берилади. Биринчи мавсум ғолиблари энг азиз байрамимиз Наврўз куни эълон қилинади.

Иккинчи мавсум эса 15 июлда бошланади. Ғолиб лойиҳалар энг улуғ байрамимиз Мустақиллик куни маълум бўлади.


Иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров келажак ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.


Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 13 000 сўмга етди.


Эртадан АҚШ доллари расмий курси 12942,01 сўм (+26,3 сўм) қилиб белгиланди.


2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади.


Қорсиз байрам

Ўзбекистонликлар бу йил ҳам янги йилни қорсиз кутиб олади. 31 декабрь ва 1 январь кунлари ҳарорат кечалари 0…+5, кундуз кунлари +5…+10 даража атрофида бўлади, баъзи жойларда 12 даражагача исийди – Ўзгидромет

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.