Халқ банки матбуот котиби канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Халқ банкининг ОАВ билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Мурожаат учун: @xbpress_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
▶️ Ахборот24

Аҳоли банд бўлса, турмуш даражаси ошади, тадбиркорлик ривожланади ва янги иш ўринлари яратилади. Бу эса мамлакат тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади.

🏦 Халқ банкининг “Маҳалла банкирлари” айни шу жараёнда фаол иштирок этиб, аҳолининг молиявий имкониятлардан тўғри фойдаланиши ва ўз бизнесини бошлаш ҳамда кенгайтиришда кўмаклашяпти.

🔹 Натижада янги иш ўринлари яратиляпти, оилалар барқарор даромадга эга бўляпти.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌎 Ер вақти – табиатга эътибор бериш вақти!

Ер вақти (Earth Hour) – ҳар йили март ойида ўтказиладиган глобал экологик ҳаракат бўлиб, одамлар ва ташкилотлар табиатни асрашга эътибор қаратиш мақсадида бир соатга чироқлар ва электр жиҳозларини ўчиради.

Ушбу ташаббус 2007 йилда WWF (World Wide Fund for Nature) томонидан бошланган бўлиб, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб минглаб шаҳарлар томонидан қўллаб-қувватланади.

🏦 Халқ банки ҳам табиатни асраш ва атроф-муҳит муаммоларига эътибор қаратишни муҳим деб билади. Шу сабабли, ушбу глобал ташаббусда фаол иштирок этиб, экологик барқарорлик йўлида ўз ҳиссасини қўшди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏦 Халқ банки аҳоли тадбиркорлиги ва кичик бизнесни қўллаб-қувватламоқда

Халқ банки ўз фаолиятида аҳолига молиявий хизматлар кўрсатибгина қолмай, аҳоли бандлиги таъминланиши, доимий даромадга эга бўлишига ҳам кўмаклашиб келяпти.

🍇 Тошкент вилояти Паркент туманида майизчилик йўналишида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар нафақат даромадга киряпти, балки янги иш ўринлари ҳам яратмоқда.

▶️ Тафсилотлар билан “Ўзбекистон24” телеканалининг “Ахборот24” дастурида танишинг.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Халқ банкида Наврўз шукуҳи!

🌱 Баҳор нафаси, миллий қадриятлар ва самимий табассум – Халқ банкида Наврўз айнан шундай кайфиятда бошланди!

Наврўз файзи бардавом бўлсин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📝 Президентнинг “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

➡️ Қарорга мувофиқ, Халқ банки ва Савдо-саноат палатасига “Лойиҳалар фабрикаси” платформаси негизида “Тадбиркор аёллар” платформасини ишга тушириш вазифаси юклатилди.

▶️ Президент қарорига шарҳ билан "Ўзбекистон24" телеканалининг "Ахборот24" дастурида батафсил танишинг.


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашуви бошланди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – бу бизнинг стратегик йўлимиз! Тадбиркорлик қанча тез ривожланса, мамлакатимиз шунча қудратли бўлади, халқимиз шунча фаровон яшайди.

Декабрь ойидаги “очиқ мулоқот”да асосан йирик тадбиркорлар билан гаплашиб, кейинги режаларни белгилаб олдик.

Бугун кичик ва ўрта бизнесда тез ўсаётган тадбиркорларга кўмак бериб, уларни ҳам “чемпион”га айлантириш учун нима қилиш керак, деган саволга сизлар билан биргаликда жавоб топишимиз зарур
”,

- деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Бироздан cўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган учрашуви бошланади.

Скоро начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева с представителями малого и среднего бизнеса, посвященная укреплению роли этой сферы в экономике и выведению ее на новый уровень развития.

Facebook|Instagram|X


#Миллий_либос_миллий_ғурур

🏦 Халқ банки миллийликни қадрлайди.

🔵 Анъаналар – бизнинг бойлигимиз! Миллий либос, нафақат, қадриятларимизнинг ифодаси, балки тарихимиз ва маданий меросимизнинг бир қисми.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏦 Халқ банки коррупцияга қарши

Коррупция нафақат иқтисодиёт ривожланишига, балки жамиятда ишонч муҳитининг шаклланишига ҳам салбий таъсир қилади. Шу сабабли, коррупцияга қарши кураш бугун давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Халқ банкида ҳам бу борада фаол ислоҳотлар амалга оширилиб, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан:

✅ Анъанавий банк хизматлари рақамлаштирилгач, фуқароларнинг банкка мурожаати камайди.

✅ Ўтган йилларда банкнинг коррупцияга қарши менежмент тизими ISO 37001:2016 халқаро стандартининг мувофиқлик сертификатига эга бўлди.


➡️ Батафсил бу ерда


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Елисей саройида Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига давлат қабул маросими уюштирилди.

– Бир неча йил ичида биз энергетика, сув ресурсларини бошқариш, коммунал хизматлар, транспорт, барқарор туризм каби муҳим соҳаларда узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эришдик. Бунинг далили сифатида Франция ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги кўмагида француз компаниялари Ўзбекистонга инвестиция киритаётгани, ҳудудларда қўшилган қиймат ва иш ўринлари яратилаётгани, ёшлар касб ўрганиб, ҳаётда ўз ўрнини топаётганини келтиришим мумкин. – деди Эммануэль Макрон.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


“Юксалиш” ҳаракати томонидан Ўзбекистонда давлат бошқарув тизимида фаолият олиб борувчи раҳбар аёллар рейтинги тақдим этилди.

🏦 Банкимиз Бошқарув раиси ўринбосари Гулзода Рашидова ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олдилар.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
No comment


Марказий банк матбуот котиби dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❓“Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун билан нималар ўзгармоқда?

❓Омонатларни кафолатлаш нима учун керак ва уларни маълум миқдорда кафолатлашнинг муҳим жиҳатлари нималардан иборат?

🤩Бу саволларга видео орқали жавоблар олишингиз мумкин

#qonunchilik #infografika

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin


Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат юзасидан банк Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

2024 йилнинг ноябрь ойида Халқ банкининг ички назорат хизмати Қўқон универсал банк хизматлари марказнинг мутахассислари томонидан банк дастурий таъминоти "IABS"даги логин ва пароли орқали фуқаролар хабарисиз ва иштирокисиз банк карталари эмиссия қилиниб, 68 нафар фуқароларнинг 104 млн. сўм маблағларини ўзлаштирилганлигини аниқлаган.

Ҳолат юзасидан аниқланган маълумотлар тегишли чоралар кўриш учун 2024 йил 29 ноябрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳри прокуратурасига тақдим этилган.

Шунингдек, юқоридаги ҳолат бўйича қонунбузарликка йўл қўйган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Халқ банки фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масалалар бўйича @xbcallsupport мурожаатлар маркази ва 1106, 71 210 20 02 ишонч рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 LIVE

Айни вақтда Марказий банкда “RegTech” лойиҳаси доирасида банк тизимида маълумотларни бошқариш мавзусида форум ўтказилмоқда. Унда Марказий банк, тижорат банклари ҳамда KPMG вакиллари иштирок этмоқда.

Форумда Халқ банки маълумотларни бошқариш бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Бозорбоев ҳам қатнашмоқда.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Миллий_қадрият_маънавий_бойлигимиз

Миллий либос куни ўзлигимизни унутмаслик учун муҳим кун.

Шу мақсадда Халқ банки марказий аппаратида ҳар жума "Миллий либослар куни" ташаббуси йўлга қўйилди.

✨ Бу нафақат ўзлигимизни намоён этиш, миллий ғурур кайфиятини ҳис этиб ишлаш, балки бир-биримизга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш имконияти ҳам.


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Молиявий хизматлар ҳажмини 30 фоизга ошириш бўйича аниқ режалар белгиланган.

Президентимиз давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолиб кетаётганини қайд этди.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Миллий_қадрият_маънавий_бойлигимиз

✨ Халқ банкининг Фарғона вилоят минтақавий маркази ходимлари "Миллий либослар ва миллий қадриятлар" челленжида иштирок этди.

✨ Бундай ташаббуслар миллий ғурур ва ўзлигимизни янада мустаҳкамлайди. Челленж орқали банк ходимлари ана шу қадриятларни кенг тарғиб қилишга ҳисса қўшди.


Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💲 Bankdagi omonatlarni kafolatlash mavzusida eng ko‘p berilgan savollarga Markaziy bank eksperti batafsil tushuntirish berib o‘tdi.

🌐 @finlituzb 🌐 @finlituzb_ru

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.