Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиариқ туман бўлинмаси, туман Адлия бўлими ҳамда туман маданият бўлими хамкорлигида Қўриқтом махалла ёшлари билан "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” мавзусида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда марказнинг туман бўлими раҳбари А.Эшметов сўзга чиқиб, Конституциямизнинг 32 йиллиги билан барчани қутлади ва янги таҳрирдаги Конституциядаги мавжуд моддалар борасида маълумотлар бериб ўтди.
Тадбир иштирокчилари ҳам мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Янгиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати