Таҳрирсиз мурожаат.
МУРОЖААТ AРИЗА
Ҳурматли ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ!
Сизга ушбу аризани Денов туман тиббиёт бирлашмасидаги кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари номидан юборяпмиз.
Гап шундаки, бизларнинг ўрача ойлик маошимиз 2-3 миллион сўм атрофида, ўзгарувчан маош ҳисобланади. Ишимиз ўта масъулиятли ва машаққатли бўлсада, шунга кўниб ишлаяпмиз. Сабаби мамлакатимизда ишсизлик юқори даражада! Бошқа иш тополмаймиз ва акс ҳолда Россияга мардикорчиликга кетишга мажбур бўламиз.
Муаммо шундаки, шу йил июнь ойидан бошлаб биз кичик ва ўрта тиббиёт ходимларига рағбат, моддий ёрдам, байрам пули ва бошқа турдаги устама пуллари берилиши тўхтатилганини айтишди. Бундан ҳайрон қолдик ва ташвишга тушдик.
Сабаби кўпчилигимиз оддий ишчилармиз. Аксариятимиз ижтимоий қийин шароитда яшаймиз. Ойлигимиз йўлкира ва тушликдан, иш харажатларидан ортмасада, ўзга юртларда мардикорликдан афзалку, мободо рағбат пул ёзиб қолишса уйда бир байрам қилиб ўтирамиз деб ўзимизни хурсанд қилиб юрардик. Аҳил жамоа, ўз юртингда ишлаб юрганинга не етсин деган овунчда эдик…Хуллас, рағбат, байрам ва моддий ёрдам каби устама пуллари берилса ҳарна бўлиб турганди. Афсуски, эндиликда бу пулларни йўқ дейишяпти.
Сабабини суриштирганимизда тиббиёт бирлашма раҳбариятм "республика топшириғига кўра молия бўлими шундай қилаётгани, ходимларнинг иш ҳақи тўловларига етишмовчилик бўлаётгани сабабли ТРЖ ва ривожлантириш ҳисобидаги пуллардан ойлик маошларни қоплаётгани"ни тушунтиришди. Сурхондарё вилоят молиядан келган ходим ҳам шу жавобни айтди.
Ҳурматли Шавкат Мирзиёев!
Нимага биз тиббиёт ходимларини оғир меҳнатлари борган сари қадрсизланаяпти? Нимага бизлар хизматни сидқидилдан қилаётган бўлсакда, устамалар берилмаслиги керак? Бу муаммони ким ҳал этади? Ахир раҳбарларни ойлиги яхши, пичоғи ёғ устида. Бироқ оддий ишчиларчи? Бизларни ким ўйлайди?
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Сиздан илтимос, бу масалани кўриб чиқиб ҳал этиб беринг. Бола-чақамиз бор, биз ҳам одаммиз ахир, одамлардай яшашга ҳаққимиз бор дейилмоқда.
https://t.me/pressa01