Ҳамма трансферларда эътиборни катта жамоаларга, йирик номларга қаратаётган бир паллада "Шўртан" камтарона, секин-аста таркибига янги футболчиларни жалб қилишда давом этяпти. Ғузор клуби ҳозиргача
Шаҳзод Неъматжонов, Аброр Тошқўзиев, Сирожиддин Қўзиев, Марлен Чобанов, Далер Шарипов ва Тимур Мамасидиқов шартнома имзолаб улгурди. Тўғри, катта трансферлар эмас, лекин чанқоқ ва футбол ўйнайдиган йигитлар жамланмоқда.
Жамоа бир неча кун олдин янги мавсумга тайёргарликни ҳам бошлаб юборди. Ҳозирда машғулотлар
Анвар Бердиев, Зафар Полвонов, Шерзод Каттаев бошчилигида олиб борилмоқда.
📲
Pressball | Abdulaziz Iskandarov