🌙 Рамазон рўзасининг етти суннати.
Агар тутаётган рўзангизнинг савобини кўпайтиришни истангиз, Рўза ибодатингизга руҳ киритмоқчи бўлсангиз, унда рўзанинг суннатларига амал қилинг....
Улардан биринчиси – ҳатто бир ҳўплам сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилиш баракадир. Уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк этманг. Чунки Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтадилар”, деганлар.
Иккинчиси – ифторликни вақти
кириши билан тезлаштириш.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (шом) намозини ўқимасдан аввал бир неча хўл хурмо билан, агар хурмо хўл бўлмаса, хурмо қоқиси билан, агар у ҳам бўлмаса, бир неча хўплам сув билан оғиз очар эдилар”.
Учинчиси – ифторликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини қилиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғзини очсалар: “Заҳабаз зомау вабталатил урууқ ва сабатал ажру, иншааллоҳ”
“Чанқоқ кетди ва томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ ажр собит бўлди”, деб айтардилар.
Тўртинчиси – рўзадорларга
ифторлик қилиб бериш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадор кишига ифторлик қилиб берса, у кишига ҳам рўза тутганнинг ажридек савоб берилади. Бу билан рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, дедилар.
Бешинчиси – Аллоҳнинг зикри
билан машғул бўлиш.
Олтинчиси – Қуръони каримни
кўпроқ тиловат қилиш.
Еттинчиси – дуо, садақа қилиш, яхшиликка чақириш, ёмонликлардан қайтариш, беморларни зиёрат қилиш, қавм-қариндошлар билан силаи раҳмни боғлаш.
Рамазон ғанимат ойидир. Бу ой иймонни кучайтириш, Жаннатни қўлга киритиш ҳамда дўзахдан омонда бўлиш учун имкониятдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон кирса-ю, сўнгра ой чиққанда гуноҳи мағфират қилинмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин”, деганлар.
Аллоҳ таоло бу муборак
ойнинг фазилатларидан барчаларимизни тўлиқ
баҳраманд этсин.
Рамазон ойидан гуноҳлардан покланган ҳолда чиқимизга
тавфиқ берсин!
🕌 Пойтуг ш, "Аҳмадали
ҳожи" жомеь масжиди
Ⓜ️aнбaa➤ @POYTUGMASJIDI
✅ Расмий каналга аьзо бўлинг 👇
✅ Telegram |🌐 Instagram |📹 YouTube