Помуқ шахарчаси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🌙 "Помуқ шахарчаси"нинг телеграмдаги расмий канали.
🏛 Манзил: Миришкор туман Помуқ шаҳарчаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri




nasafziyo.uz I Расмий dan repost
Неъматларни сўзлаш шукрдир

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу ан­ҳудан ривоят қилинади: «Набий соллал­лоҳу алайҳи ва саллам минбарда туриб дедилар: “Ким озига шукр қилмаса, кў­пига ҳам шукр қил­майди. Ким одамларга раҳмат айтмаса, Аллоҳга ҳам шукр қилмайди. Аллоҳнинг неъматларини гапириш шукрдир, уни тарк қилиш но­шукрликдир. Жамоат раҳматдир, тар­қоқлик азобдир” (Имом Аҳмад ва Имом Байҳақий ривояти).

“Ким озига шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмайди”. Шунинг учун седанадек арзимаган нарса берган кишига ҳам раҳмат айтиш лозим.

“Ким одамларга раҳмат айтмаса, ­Ал­лоҳ­­га ҳам шукр қилмайди”. Яъни одам­лар­нинг яхшилиги, эҳсонига раҳмат айтиш, миннатдорлик билдириш кимнинг табиати ва одатида бўлмаса, Аллоҳнинг неъматларига ҳам шукр қилмайди.

Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон кел­тир­ганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўл­сангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!” (Бақара сураси, 172-оят).

Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш, Уни улуғлаш, Унинг беҳисоб неъматлари эътирофи, шукронасидир.

“Аллоҳнинг неъматларини гапириш шукрдир...”. Яъни Аллоҳнинг неъмат­ларини билдириш уларга шукр қилиш­дандир. Аллоҳ таоло марҳамат қи­лади: “Раббингизнинг (сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!” (Зуҳо сураси, 11-оят).

Шукр уч хил бўлади:

◥ тил шукри – неъматни гапириш билан;

◥ аъзолар шукри – хизмат қилиш, ибодат қилиш билан;

◥ қалб шукри – барча неъматлар Аллоҳ таоло­дан эканини эътироф қилиш билан.

“...уни тарк қилиш ношукрликдир”. Яъни неъматларни гапирмаслик, бекитиш ношукрликдир. Ориф зотлардан бири дейди: «Неъматларни сўзлаш уларни берувчи Аллоҳни эслаш, бошқаларга эслатишдир. Бу эса, қалбларда У Зотга муҳаббат пайдо қилади. Акс ҳолда, бекитиш афзалдир.

“Жамоат раҳматдир, тарқоқлик азобдир”. Яъни мусулмонларнинг жам бўли­ши, бирдам, якдил бўлиши Аллоҳ таолодан раҳ­матдир, савоб ва яхшиликлар­нинг зиёда бўлишига сабаб бўлади.

Абу Нуъайм раҳимаҳуллоҳ “Ҳилятул ав­лиё” китобида Ваҳб ибн Мунаббиҳ ра­ҳи­маҳуллоҳдан нақл қилади: “Пайғам­барлардан бири Аллоҳ таолодан Балъам ибн Боуронинг унга берилган мўъжиза ва кароматлардан маҳрум бўлиши сабабини сўради. Шунда Аллоҳ таоло деди: “У бир куни Мен берган неъматга шукр қилмади. Агар у бир мартагина шукр қилганида эди, ундан неъматимни олиб қўймас эдим”.

Бизга берилган неъматлар шу қадар кўп ва турли-тумандир. Лекин кўпчилигимиз неъматларга кўмилиб яшасак-да, ҳоли­миздан нолиймиз. Ҳолбуки, улар ҳақи­да озгина фикр юритиб, уларни берган Зот­га: “Буларнинг барчаси Сенинг улуғ фазлингдан, берган неъматларингга розимиз”, деб иқрор бўлишимиз лозим.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
#mutolaa
МУСИБАТ - АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИМИ ЁКИ АЗОБИ?

...Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:* “Аллоҳнинг юзта раҳмати бордир. Улардан биттасини жин, инс, ҳайвонот ва ҳашаротлар орасига нозил қилгандир. Бас, ўша ила улар бир-бирларига меҳр ва раҳм кўрсатадилар. Ўша ила ваҳший ҳайвон ўз боласига меҳр кўрсатади. Аллоҳ тўқсон тўққизта раҳматини кейинга қўйган. Улар ила қиёмат куни бандаларига раҳмат кўрсатади”, *дедилар (Имом Муслим ривояти).

Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
: *«Аллоҳ халойиқни халқ қилганда Ўз Китобига “Албатта раҳматим азобимдан ғолиб келадир”, деб ёзиб қўйди», *дедилар (Имом Бухорий ривояти)...
✍🏻БАТАФСИЛ

БИР ИЛЛАТ ОРТИДАГИ ФОЖИАЛАР

...Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам зинодан қайтариб айтадилар: *“Эй инсонлар! Зинодан қўрқинглар, унда олтита зарар бор. Шундан учтаси бу дунёда, учтаси охиратда бўлади. Бу дунёдагилари: зино руҳий гўзалликни кетказади, камбағаллик келтиради, умрни қисқартиради. Охиратдагилари эса – Аллоҳнинг ғазаби, ҳисобдан ёмон ўтиш ва жаҳаннам азобидир”* (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)...
✍🏻БАТАФСИЛ

МУАММОНИНГ НОЗИК НУҚТАСИ

...Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: *«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир маст қилувчи ва бўшаштирувчидан қайтардилар»* (Имом Абу Довуд ривояти) дейилган.

Демак, инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи ҳар қандай егулигу ичимликдан тийилмоқ керак. Афсуски, сархуш қилувчи нарсаларни бир татиб кўрган киши нафсини бошқара олмай, яна истеъмол қилгиси келади. Ўзида унга қарши куч, ирода топа олмайди. Унга қарам бўлмасликнинг энг яхши йўли эса умуман оғизга олмасликдир. Бунинг учун эса фарзандаримизни имон-эътиқодли қилиб тарбиялаш, харом-ҳалолни чуқурроқ англатиш керак. Шундагина улар номақул ишларга ҳам қўл урмайдилар.
..
✍🏻БАТАФСИЛ

ЭРИШИШ ИМКОНСИЗ НАРСАНИ ОРЗУ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

...Илк ваҳий келган вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўрқиб кетганлари боис онамиз Хадича разияллоҳу анҳо амакиси Варақа ибн Навфал олдига бориб, вазиятни тушунтирадилар. Анча ёшга кириб қолган Варақа: “Сенга қавминг душманлик қилиб, юртингдан чиқарган вақтда, қанийди мен ҳам бўлсам эди, сенга ёрдам берган бўлардим!”, дейди – Имом Бухорий ривояти.

Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Агар унда яхшилик бўлса, имконсиз нарсани хоҳлаш, орзу қилиш мумкинлигига бу ҳадис далилдир. Варақа яна ёш йигит бўлишни хоҳлади, лекин бу имконсиз нарса, яъни инсон умри давомида бир марта ёшлик даврида яшайди” – “Фатҳул Борий”, 1/26...
✍🏻БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Isrof va manmanlik qilmasdan yeb-ichinglar, … qilinglar va ….», dedilar». Hadisni to'ldiring «Kifoya» 2-juz
So‘rovnoma
  •   kenglik, ziynatlaning
  •   sadaqa, kiyininglar
  •   ehson, zakot beringlar
  •   Endi bilib olaman
2950 ta ovoz


Бир оят тафсири: Аллоҳ таолога севимли бандалар

📖 “Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтаро
н
а юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда «Саломатлик бўлсин!» деб жавоб қиладиган кишилардир” (Фурқон сураси 63-оят)

🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков

⏱️ 71 дақ 💾 2
8 МБ
https://t.
me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | In
stagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

Улашинг📲
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA


"Ёсин" сураси.
#Гўзал_тиловат

•┈••┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈••┈•
📿 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram |Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛫 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак!💐

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA


MIRISHKOR TUMANI HOKIMLIGI ️️ dan repost
Mirishkorlik professor, yuridik fanlar doktori Oliy Majlis Qonunchilik Palatasi deputati etib saylandi

Xayitov Xushvaqt Saparbayevich 1983-yili Qashqadaryo viloyati Mirishkor tumanida tug‘ilgan. 2019-yildan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi “Davlat tuzilishi va boshqaruvining huquqiy asoslari” kafedrasi mudiri lavozimida faoliyat yuritmoqda.

U mehnat faoliyatini 2008-yilda 2-Toshkent yuridik kollejining o‘qituvchisi lavozimidan boshlagan. 2008-2017-yillarda Toshkent davlat yuridik instituti o‘qituvchisi. Yuridik fanlar doktori (DcS), professor. O`zLiDeP a’zosi.

😎😎😎😎😎😎😎😎

📌📌📌📌 / @mirishkorpress


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

31.10.2024 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 06:25;
🕋 Пешин
13:00;
🕋 Аср 15:55;
🕋 Шом 17:40;
🕋 Хуфтон 19:10.

📖«Албатта, намоз мўминл
арга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳорат
дир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ ر
َضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:

Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📡 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум,

Хайрли тонг!

Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!

•••┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•••
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
✍🏻 https://taplink.cc/nasafziyo.uz




nasafziyo.uz I Расмий dan repost
ЗАКОТ ФАҚАТ РАМАЗОНДА БЕРИЛАДИМИ?
#закот

❓1426-CАВОЛ: 1. Закот фақат Рамазонда бериладими? 2. Ажратилган закот суммасини бир нечта одамга бўлиб берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Закотни фақат Рамазонда эмас, бошқа ойларда ҳам бериш мумкин. Чунки закотнинг фарз бўлиши Рамазонга эмас, йил тўлишига боғлиқ ҳисобланади. Кўпчиликнинг Рамазонда закот бериши бу ойда ажри кўп бўлгани учундир. Аслида шахснинг закотга оид мулки (тилла, кумуш, нақд пул, тижорат моллари, яйловдаги чорвалари) нисобга етиб, қамарий ҳисобда бир йил тўлганда берилади. Узрсиз кечиктириш гуноҳ ҳисобланади.
Бу гап барча фиқҳий манбаларимизда айтиб ўтилган. “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها حولان الحول على المال العبرة في الزكاة للحول القمري كذا في القنية
“Закотнинг шартларидан бири молга бир йил тўлган бўлишидир. Закотда қамарий йил эътиборга олинади”.
“Мабсути Сарахсий”да бундай дейилган:
وَلَيْسَ فِي أَقَلِّ مِنْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ زَكَاةٌ فَإِذَا بَلَغَتْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَحَالَ عَلَيْهَا الْحَوْلُ فَفِيهَا خَمْسَةُ دَرَاهِمَ
“Икки юз дирҳамдан оз маблағдан закот берилмайди. Қачонки маблағ икки юз дирҳам етса ва бир йил тўлса, ундан беш дирҳам закот беради”.
2. Закотни бир неча кишига бўлиб бериш мумкин. Фақат бир неча кишига бўлиб берганда, ҳар бир кишининг олган улуши бир кунлик эҳтиёжига етадиган бўлиши мустаҳаб ҳисобланади. "Мухтасарул-виқоя" китобида: "Бир кишига закотдан бир кунга етарли, яна ўзгалардан сўрашга ҳожат қолдирмайдиган миқдорда бериш мустаҳабдир", – дейилган. Бир кун тўлиқ сўрашдан беҳожат бўлиш деганда фақатгина фақирнинг ўзи эмас, балки унинг аҳли аёлини ҳам бир кунлик сўрашдан беҳожатлиги назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
➥Линкни босиб каналимизга обуна бўлинг!
Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📖 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


nasafziyo.uz I Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🪻 АЛЛОҲ 🌱 🕊
🪷 БУГУНГИ 🌱 🕊
🪻 КУНИНГИЗНИ 🌱 🕊
🪷 БАРОКАТЛИ, 🌱 🕊
🪻 ФАЙЗЛИ 🌱 🕊
🪷 ҚИЛСИН!
🌱 🕊

🍃 🏵 🍃 🏵 🍃 🏵 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🍂




nasafziyo.uz I Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Ким олимларни пастга урса, унинг охирати барбод бўлади, ким амирлар (подшоҳ)ни пастга урса, унинг дунёси барбод бўлади. Ким ёру дўстлар, биродарларини пастга урса, унинг одамгарчилиги барбод бўлади"

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
📬 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


Aqida.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#VIDEOLAR

⁉️Soxta da’vatlarga aldanmang!

✔️Xurshid domla Aslanbayev,
Yangiyer shahar “Abduqahhor hoji” masjidi imom-xatibi

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

Yaqinlaringizga ulashing!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/Sof_aqida_uz


Aqida.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#VIDEOLAR

⁉️Sodiq Samarqandiy, Abdulloh Zufar, Abu Saloh, Ahliddin Navqatiy kabi fitnakor kimsalar yoshlarni o‘z oqimlariga jalb qilish va onglarini dasturlashda qanday usullarni qo‘llaydilar?

✔️Doston Mustafoyev,
Imom Moturidiy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi ilmiy xodimi

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

Yaqinlaringizga ulashing!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/Sof_aqida_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.