platforma.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эркинжон Турдимовнинг самарқандликлар билан хайрлашув нутқи.

@platformauzb


❗️Ўзбекистонда ҳафта охирида қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет 29 ноябрдан 2 декабр кунига қадар республикада беқарор об-ҳаво кутилиши бўйича тезкор огоҳлантириш билан чиқди.

Унда ноябрнинг сўнгги икки кунида республикада нам ҳаво, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиши, айрим ҳудудларда кучли ёғиши, декабрнинг бошида ҳудудларда ҳаво ҳароратининг тунда ноль даражадан пасайиб кетиши келтирилган.

Республиканинг кўплаб ҳудудларида 30 ноябрь ва 1 декабрда мавсум учун илк  қор ёғиш ҳодисалари кузатилиши мумкин.

@platformauzb


Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлигида ўтаётган сессияда маълум қилинди.

@platformauzb


Президентининг тегишли фармонлари билан:

Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@platformauzb


Самарқанд вилояти ҳокимлигига бош прокурор биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев номзоди бор. Одатда номзодлар учта бўлади ва бири тайинланади.

@platformauzb


Маълумотларга кўра, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимовнинг соғлиғида ҳақиқатда муаммолар бор. Жиддий даволаниб олиши учун бироз вақт талаб этилади.

@platformauzb


Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ҳисоблашнинг янги тартиби тасдиқланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Марказий банкнинг «Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қўшма қарори қабул қилинди.

Иш берувчи юридик шахслар ўз ходимларининг пенсия ҳисобварақаларига, мазкур юридик шахс ходим учун асосий иш жойи ҳисобланиши ёки у ўриндошлик асосида ишлаши ёхуд фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишларни бажаришидан қатъи назар, мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини киритишга мажбурдир.

Бадаллар пенсия ҳисобварақларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш билан биргаликда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш учун белгиланган муддатларда ажратилади. Бу тегишли тўлов топшириқномаси воситасида амалга оширилади ва унда омонатчининг реквизитлари, ўтказиш мақсади, ўтказилаётган жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг суммаси, Халқ банкининг тегишли филиалига юбориладиган реестрнинг рақами ва санаси кўрсатилади.

Иш берувчи ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар бадаллар ўтказилган ҳар бир тўлов ҳужжати суммасига алоҳида, белгиланган тартибда ШЖБПҲ рақамлари, ҳар бир ходимнинг фамилияси, ҳисобланган иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилган ҳолда ходимлар реестрларини  электрон ҳужжат сифатида шакллантириб, тегишли Халқ банки филиалига электрон манбаларда тақдим этиши ёки уни ЯИДХП шахсий “тадбиркорлик субъекти кабинети” орқали юбориши лозим.

@platformauzb


Фаол нуронийларга ҳар ой 577 500 сўмдан пул берилади.

Бобо-бувиларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага 10 млн сўмдан пул берилади.

@platformauzb


​​Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин

Раҳбар-кадрларни тўғри танлаш – давлат учун энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Яхши танланганлар идора фаолиятини самарали бошқариш, янгиликлар киритиш ва умумий ривожланишга ҳисса қўшишда асосий омилдир.

Аммо сўнгги йилларда раҳбар-кадрлар танлаш жараёнида бир қанча муаммолар юзага келган. Одатда аксар соҳаларга ҳатто ўз мутахассислигига тааллуқли бўлмаган шахслар жойлаштирилаётгани, шунингдек, бошқарув тизимида нўноқ вазирлар ва раҳбарлар қолиб кетаётгани давлатнинг, идораларнинг ишини сифатли ва самарали ташкил этишга тўсқинлик қилмоқда.

Соҳасини тушунмайдиган бундай раҳбарлар ўзини ҳимоя қилиш, айбини хаспўшлаш учун "мен бу соҳанинг одами бўлмаслигим мумкин, аммо кучли менежерман" деган атамани тумор қилиб бўйнига тақиб олишни одат қилганини ҳам кўпчилигимиз сеза бошлаганимизга анча бўлди.

Албатта, бунинг оқибатлари ҳам йўқ эмас. Яъни ишини яхши билмайдиган, соҳа эгаларига гапини ўтказа олмаётган раҳбарлар тизимга ўзига ўхшаган нўноқ ходимларни жалб этмоқда, ишни таниш-билишчилик асосида ташкил қилмоқда ва соҳаларни бутунлай издан чиқармоқда.

Ўтган ҳафта парламент янгиланганидан кейин вазирлар тайиновида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмагани ҳам жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинмагани сабаби шунда.

Нўноқ вазирлар ва раҳбарлар ўз уқувсизлигини яшириш учун барча “имкониятлар”дан фойдаланиб келмоқда. Масалан, уларнинг ОАВ вакиллари билан доимий мулоқотдан “қочиши” шулардан бири.

2017-2021 йилларда очиқлик талаб қилинди, халқ вазир ким, ҳоким ким ва бошқа раҳбарлар кимлигини билди. Орада кўп қовун туширишлар бўлди. Бу раҳбар-кадрлар савиясини кўрсатиб турди. Бу жараён раҳбарларнинг ўзини ислоҳ қилишига, тўғри айтганда ўтирган жойига лойиқ-нолойиқлигини кўрсатиб турадиган бир кўзгу эди. Аммо айни “кўзгу” бугун четга суриб қўйилди. Бу эса табиийки “менежерлар”нинг кўздан панада қолишига яхшигина имкон бераётир, назаримизда...

@platformauzb


Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар сезиларли даражада оширилади

Январ ойидан бошлаб иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ўз вақтида тўланиб, инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда оширилади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, юқоридаги қарор Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун лойиҳасида бир ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада давлатнинг фуқаролар олдидаги барча ижтимоий мажбуриятларини бажариш учун етарли миқдорда, жумладан камбағалликни қисқартириш учун 20 трлн. сўм пул маблағлари ажратилганлиги айтиб ўтилган.

Хусусан, инфляция даражаси 7 фоиз бўлиши кутилмоқда.

@platformauzb


Тошкентда эски икки қаватли уйларни бузиш бошланди.

"Спутник" массивини бузиш бошланди. 400 дан ортиқ ёғоч уйлар бузилиб, 93 та замонавий 16 қаватли уйлар, ер ости ва ер усти автотураргоҳлар, мактаб ва болалар боғчаси, сунъий кўл қурилади.

"Спутник" аҳолиси янги "Гулшанобод" кварталига кўчирилади. Қурилиш 2027-йилда якунланиши режалаштирилган.

@platformauzb


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси этиб сайланди.

Отабек Умаров МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, Ойбек Касимов Бош котиб ва Шерзод Ташматов раис ўринбосари лавозимига сайланди.

@platformauzb


​​Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти

Тошкентдаги метро ва автобусларда тўлов нархи 3 минг сўмгача ошиши мумкин. Электрон тўловда эса нарх 1700 сўмни ташкил этади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти тизимида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифларни жорий этиш тўғрисида» Тошкент шаҳри ҳокимининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) қатновларни амалга ошириш учун йўлкира ҳақининг қуйидаги чекланган тарифлари белгиланмоқда:

▪️бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм. Бунда, бир йўловчи қатнови учун 1 (бир) марталик тўловни электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда – 1 700 (бир минг етти юз) сўм ундирилади;

▪️бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун – 4 000 (тўрт минг) сўм;

▪️қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф – 1 600 (бир минг олти юз) сўм.

Қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган транспорт карталарининг ва транспорт карталаридан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тариф режаларининг нархлари ўзгаришсиз қолдирилади.

Тошкент шаҳри йўналишларидаги барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади ва йўлкира ҳақини фақат электрон тарзда қабул қилиш амалиёти жорий этилади.

@platformauzb


Жиддий иқтибос

"... Бизда ҳозир миллат, миллий давлат, миллият ҳақида гапираётганларнинг кўпчилиги романтик фикрлайдиган кишилар. Энг қалтис томони, гапираётган мавзуларимиз бизда ҳали тузук-қуруқ илмий жиҳатдан тадқиқ ҳам қилинмаган.

Масалан, глобаллашув нуқтаи назаридан, бугунги замонавий дунёда биз миллат деганда нимани тушунишимиз керак, миллий давлат бир этносга тегишли бўлиши керакми ёки турли этнослар йиғиндиси бўлган ватандошларнинг қандайдир уюшмасими? Мафкура, давлат расмий мафкураси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

Бизда бу борада аниқ қарашнинг ўзи бўлмаган. Бунинг сабаби эса мустақилликда кечган чорак асрлик даврда ҳам сиёсий маданиятнинг шаклланмаганига, тўғрироғи, унга йўл берилмаганига бориб тақалади".

Сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов билан интервьюни тўлиқ шаклда қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

@platformauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Газ қудуғини ёпиш жараёнининг видеоси.

@platformauzb


Бойсундаги газ чиқаётган қудуқнинг оғзини ёпишибди.

Манба.

@platformauzb


Комил Алламжоновга суиқасд билан боғлиқ жиноят иши бўйича қўшимча маълумот берилди

Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Тергов ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган жойни  ва айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналарни кўздан кечириш ҳамда улар истиқомат қилган хонадонларда ўтказилган тинтувларда ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинди.

Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

@platformauzb


Тошкентда "парковка" нархи жойига қараб соатига 5 мингдан 12 минг сўмгача бўлади

Тошкент шаҳар ҳокими транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойларини такомиллаштириш бўйича қарори эълон қилинганди.

Унга кўра, паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади. 1-тариф зонасида бир соатлик тўхтаб туриш 12 минг сўмни ташкил қилади. Бу миқдор 2-тариф зонасида 10 минг сўм, 3-зонада 8 минг, 4-зонада 6 минг ва 5-тариф зонасида 5 минг сўмни ташкил қилади.

@platformauzb


Тошкентда пулли парковка участкалари 120 млрд сўмга сотилди

Тошкент шаҳрида 86 та пулли парковка участкасини ижарага бериш бўйича аукцион бўлиб ўтди. Аукционда 120 млрд сўм таклиф билан Balcomuz МЧЖ қўшма корхонаси ғолиб бўлган. Бошланғич нархи 57 млрд сўм эди.

МЧЖнинг 60% улуши Balcom Co.Ltd (Япония) компаниясига, 20%и Нуриддинов Авазбек Шокиржон ўғлига, 10%и Акрамов Бобур Ахатовичга ҳамда қолгани (10%) Ҳошимов Анвар Олим ўғлига тегишли.

Компания сайтида айтилишича, улар ресторан (Flamingo), IT, қурилиш, консалтинг ва кўнгилочар хизматлар (Central Park) бозорида фаолият юритади.

@platformauzb


Бош вазир ёрдамчиси лавозимидан олинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ибрагимов Шухрат Мусожонович Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан, Ашуров Сарвар Ғаниевич Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимидан озод қилинди.

Ш.Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

@platformauzb

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.