Савол: Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун тўлов қилгандим. Айрим сабабларга кўра тестда қатнаша олмайман. Тўлаган тўловимни қайтариб олсам бўладими?
❗️Жавоб: Афсуски, бўлмайди. Низомнинг 27-банди Педагог кадр давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақли (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).
Педагог кадр давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда тўланган йиғим қайтарилмайди.
Педагог кадрга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (педагог кадрнинг вафот этиши, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ёки педагог кадр билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши туфайли давлат хизматидан фойдаланиш зарурати мавжуд эмаслиги) сабабли давлат хизматидан фойдаланилмаган тақдирда, тўланган йиғим педагог кадрга ёки унинг қонуний вакилига қайтарилади.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot