⚡️⚡️⚡️ #Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!
Малака тоифасини олиш учун иш тажрибасини оммалаштириш талаб қилинмайди.
❓Савол: Ассалому-алайкум! Мен 2020 йилда Жиззах Давлат педагогика институтини тамомлаб, шу йилдан бошлаб Фориш туманидаги мактабларнинг бирида бошланғич синфларда дарс бериб келаяпман. 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияларда ўз ҳохишимга кўра навбатдан ташқари иштирок этмоқчи эдим. Лекин, илмий бўлим мудирининг гапларига қараганда, "иш тажрибам оммалаштирилмаганлиги" сабабли иштирок эта олмас эканман! Шу тўғрими?
❗️Жавоб: Низомга 5-илова билан тасдиқланган БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ нинг 2-бобида "Умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида Баҳоланиши белгилаб қўйилган!
📍а) очиқ дарс ўтганлиги;
📍б) ўқувчиларнинг ўқув фанидан рейтинг кўрсаткичлари;
📍в) таълим бериш воситалари, шакллари ва ахборот-коммуникация технологияларидан дарс жараёнида фойдаланганлиги;
📍г) педагог кадрларнинг ўқув семинарлари ёки методик бирлашмаларда методик ишланмалар билан иштирок этганлиги;
📍д) педагог кадрларнинг профессионал танловларда иштирок этганлиги.
❗️Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Малака тоифасини олиш учун ўқитувчининг иш тажрибаси оммалаштирилган бўлиши шарт эмас!
P.S "Илмий бўлим мудири" (ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлса керак)нинг талаблари нотўғри. Шунингдек, Баҳолаш мезонларининг ҳар бир кўрсаткичи баҳоланиши, яъни шу кўрсаткич учун ажратилган юқори бални олиш талаби ҳам мавжуд эмас! Янги тартибга кўра, кўрсаткичлардан бир-нечтасидан баҳоланмаса ҳам, ёки "ноль" балл билан баҳоланса ҳам ўқитувчилар малака синовлари натижаларига кўра исталган тоифага эга бўлишлари мумкин! (0+80=80 балл Олий тоифа, 2+78=80 балл Олий тоифа, 4+76=80 Олий тоифа.......в.ҳ.к.з)
💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!
👉https://t.me/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot