ТАРВУЗ КЎЧАТИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Тарвуз – юқори озуқавий қийматга эга ва кенг истеъмол қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳисобланади. Тарвуз етиштиришни муваффақиятли амалга ошириш учун тўғри парвариш ва технологияларни қўллаш муҳимдир. Қуйида уруғни экишдан кўчат тайёрлашгача бўлган босқичлар баён этилади.
1⃣Уруғни тайёрлаш
Тарвуз уруғлари юқори сифатли бўлиши талаб этилади. Уруғларни бир кун давомида сувга солиб бўктириб қўйилади. Бу уларнинг тез ва бир текис униб чиқишини таъминлайди. Экиш учун оптимал ҳаво ҳарорат 18–20°C оралиғида, кундуз куни 24-28°C бўлиши зарур.
2⃣Тупроқни тайёрлаш
Тарвуз яхши дренажга эга, органик моддаларга бой, ва аввал тарвуз экилмаган қумлоқ тупроқни афзал кўради. Тарвуз бошқа экинлардан кўра кўпроқ ҳаво айланишига эҳтиёж сезади, шунинг учун яхши ҳосил олиш учун майдоннинг дренажи яхши бўлиши керак. Агар вегетация мавсуми қисқа бўлган ҳудудларда тарвуз етиштирилса, эрта ҳосил олиш учун енгил тупроқ афзал. Агар оғирроқ тупроққа экилса, у ҳолда ўсимликка тегишли парвариш ва бошқарув талаб этилади. Тупроқнинг pH даражаси 5.8–6.8 оралиғида сақланиши тавсия этилади. Экишдан олдин тупроқни чуқур ҳайдаш (+20 см) ва компост билан бойитиш керак.
3⃣Кўчатларни парваришлаш
Кўчатлар иссиқхонада ёки назорат остида ўстирилади. Кўчат ўсишида намлик ва ҳарорат қатъий назорат қилиниши лозим. Ҳаддан ташқари намлик уруғларнинг зарарланишига олиб келиши мумкин.
Реакцияларингизни билдиринг 🔔
📺 Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram