Владимир Зеленский Оқ уйга Дональд Трамп билан учрашув учун келди. Уни қабул қилар экан, АҚШ президенти Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик “жуда яқин” эканини, Киев ва Вашингтон ўртасидаги табиий ресурслар бўйича шартнома эса “жуда адолатли” эканини айтди. Ресурслар бўйича шартномани етакчилар бугун имзолашлари кутилмоқда.
Ушбу учрашувдан аввал Украина президенти АҚШ сенаторлари билан учрашув ўтказди. Зеленский ижтимоий тармоқларда ёзганидек, улар Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттириш ва тегишли қонунчилик ташаббусларини, шунингдек, адолатли ва барқарор тинчликка эришиш учун ҳаракатларни муҳокама қилишди. Шу билан бирга, улар урушни тугатиш бўйича “бизнинг кўзқарашимиз” ва ишончли хавфсизлик кафолатларининг аҳамиятини ҳам муҳокама қилишди.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram