Мирзиёев Туркманистоннинг собиқ президенти билан гаплашди Кеча, 5 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали гаплашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати
маълум қилди. Қайд этилишича, икки мамлакат вакили Ўзбекистон – Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашни муҳокама қилган. Бундан ташқари, жорий йил бошидан буён икки мамлакатнинг товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошгани, юк ташишлар, "Шовот – Тошовуз" чегара зонаси қурилиши давом этаётгани, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа йўналишларда кооперация кенгаяётгани юзасидан фикр алмашилган.
«Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг
Telegram |
Youtube |
Facebook |
Instagram