Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Eriell ходимлари: “Ватанимизда ишлаб, маошимизни вақтида ололмаслигимиз ҳеч қайси рисолага тўғри келмайди”
Eriell компанияси ишчи-ходимлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга маош кечикиши юзасидан видеомурожаат йўллади.
“Она ватанимизда ишлаб, иш ҳақимизни ўз вақтида ололмаслигимиз ҳеч қайси рисолага тўғри келмайди. Бу адолат мезонларининг бузилишидир. Конституциямизнинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади, демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади, деб белгиланган”, дейди ишчилар.
Август ойидан буён иш ҳақи олмаганини билдирган ходимлар маош билан бирга қонунчиликда белгиланган компенсация пули тўланишини талаб қилган.
Eriell гуруҳига мансуб Enter Engineering, Eriell, Saneg каби ширкатларнинг бенефициар эгаси ўзбекистонлик тадбиркор Бахтиёр Фозилов экани айтилади. Мазкур ширкатлар ишчилари маош кечикаётгани ҳақида аввал ҳам шикоят қилган эди. Ижтимоий тармоқларда уларнинг жамоавий норозилик мурожаатлари кўп бора эълон қилинган.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews