Мирзиёев пойига экилган гуллар пули тўланмади
Янгийўл тумани ҳокимлиги якка тартибдаги тадбиркор Аброр Мирзакаримовдан 240 миллион сўмга сотиб олган эди.
Бу гуллар жорий йилнинг октябр ойида Тошкент вилоят, Янгийўл туманига ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шарафига экилган ва тўшалган.
Президент келиб-кетди ҳам, у бу гулларни кўриб балки кўзлари қувонди ҳам, аммо бу гулларни етиштирган тадбиркор Аброр Мирзакаримовнинг ҳаққи ҳалол 240 миллион сўмини тўлаб қўйишни ҳокимлик хаёлига ҳам келтирмаяпти.
Ўзбекистонда президент ташрифига кўзбўямачилик қилиш марҳум президент Ислом Каримов даврида муҳим сиёсий тадбирларнинг бир қисмига айланган эди.
Мирзиёев иқтидорга келганидан кейин ўзининг жойларга ташрифи олдидан вилоят, туман ва шаҳарлардаги мутасадди раҳбарлар томонидан қилинаётган кўзбўямачиликларни бир неча бор қоралаган.
Аммо вақт ўтган сари президент ҳам бу кўзбўямачиликларга кўниккан кўринади. Чунки ҳозиргача бундай ҳолатлар такрорланмоқда.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉
https://t.me/ozodlikkanali🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews