O'zi nima gap? | Таълим


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🗯 «O'zi nima gap?» каналига хуш келибсиз!
🔥 Долзарб таълим янгиликлари
✅ Фойдали маслаҳатлар
😉 Қизиқарли маълумотлар
Биз билан асло зерикмайсиз!
Реклама бўйича: @nimagap_aloqabot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


📈 Сўровномада кимлар етакчи?!

🇺🇿 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги барча таълим муассасаларининг Ўқув йили якуни доирасида ўтказилаётган "Йилнинг энг яхши таълим муассасалари-2024" танлови давом этмоқда.

Категория бўйича ТОП-5 етакчилар:
(22-июн 10:00 ҳолатига)

Давлат олийгоҳлари
1⃣ Тошкент давлат юридик университети
2⃣ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
3⃣ Тошкент давлат иқтисодиёт университети
4⃣ Ўзбекистон миллий университети
5⃣ Фарғона давлат университети

Нодавлат олийгоҳлар
1⃣ Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти
2⃣ Alfraganus University
3⃣ Осиё халқаро университети
4⃣ Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технология университети
5⃣ Renessans таълим университети

Академик лицейлар
1⃣ ИИВ Хоразм академик лицейи
2⃣ ИИВ Бухоро академик лицейи
3⃣ ИИВ Навоий академик лицейи
4⃣ ИИВ 2-сон Тошкент академик лицейи
5⃣ Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети академик лицейи

Касб-ҳунар мактаблари
1⃣ Янгиқўрғон 2-сон касб-ҳунар мактаби
2⃣ Юқори Чирчиқ касб-ҳунар мактаби
3⃣ Қамаши 3-сон касб-ҳунар мактаби
4⃣ Андижон 2-сон касб-ҳунар мактаби
5⃣ Андижон 5-сон касб-ҳунар мактаби

Коллежлар
1⃣ Тошкент Педагогика коллежи
2⃣ Бахмал 2-сон педагогика коллежи
3⃣ Андижон педагогика коллежи
4⃣ Пахтакор педагогика коллежи
5⃣ Қарши коммунал хўжалиги коллежи

Техникумлар
1⃣ Олтинкўл иқтисодиёт техникуми
2⃣ Қоракўл жамоат саломатлиги техникуми
3⃣ Хоразм вилоят юридик техникуми
4⃣ Наманган 2-сон жамоат саломатлиги техникуми
5⃣ Сурхондарё архитектура ва қурилиш техникуми

Эслатиб ўтамиз, танлов тўлақонли сўровномага асосланган бўлиб, якуний натижалар категориялар бўйича энг кўп овоз тўплаган номзод ғолиб деб топилади ва танловнинг рамзий совғаси, яъни муассаса номи туширилган махсус статуэткалар тақдим этилади.

1⃣. Энг яхши давлат олийгоҳи
2⃣. Энг яхши нодавлат олийгоҳ
3⃣. Энг яхши академик лицей
4⃣. Энг яхши касб-ҳунар мактаби
5⃣. Энг яхши коллеж
6⃣. Энг яхши техникум

O'zi nima gap?Таълим янгиликлари


⚡️"Йилнинг энг яхши таълим муассасалари-2024" танловига старт берилди

Эски ўқув йилини шу тарзда баҳолаймиз!

Ушбу танлов тўлақонли сўровномага асосланган бўлиб, унинг якуний натижасига кўра Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги барча таълим муассасаларининг кенг жамоатчилик фикри асосидаги энг яхшилари аниқланади ва ижтимоий тармоқларда кенг миқёсда эътироф этилади.

Қуйидаги категориялар мавжуд:

1⃣. Энг яхши давлат олийгоҳи
2⃣. Энг яхши нодавлат олийгоҳ
3⃣. Энг яхши академик лицей
4⃣. Энг яхши касб-ҳунар мактаби
5⃣. Энг яхши коллеж
6⃣. Энг яхши техникум

Сўровнома 21-июндан 21-июлга қадар телеграмдаги @EDUStatbot орқали ташкил этилади ва ТОП-10 етакчилар рўйхати @ozi_nima_gap телеграм саҳифасида доимий кўрсатилиб борилади.

21-июл 23:59 ҳолатига кўра ҳар бир категория бўйича мутлақ ғолиб муассасалар аниқланади ва танловнинг махсус эсдалик совғаси (муассаса номи туширилган статуэтка) тақдим этилади.

Ишонамизки, ушбу танлов доирасида нафақат жамоатчилик фикри бўйича энг яхши муассасалар аниқланади, балки барча муассасаларнинг бир мақсад йўлида бирлашиб ҳаракат қила олишига ҳам хизмат қилади.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Танловда иштирок этиш:
👉 @EDUStatbot
👉 @EDUStatbot
👉 @EDUStatbot

Ҳомий: Ўзи нима гап? канали














20-июн 18:00 ҳолатига қўра 446 879 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

🏛 Абитуриентларнинг тест синови топшириш ҳудуди бўйича тақсимоти:

Қорақалпоғистон Республикаси -- 21 177 нафар
Андижон вилояти  -- 34 831 нафар
Бухоро вилояти -- 25 831 нафар
Фарғона вилояти -- 41 645 нафар
Сўх тумани -- 954 нафар
Жиззах вилояти -- 22 152 нафар
Наманган вилояти -- 27 259 нафар
Навоий вилояти -- 26 043 нафар
Қашқадарё вилояти -- 44 990 нафар
Самарқанд вилояти -- 47 389 нафар
Сирдарё вилояти -- 15 216 нафар
Сурхондарё вилояти(Термиз шаҳри) -- 18 971 нафар
Сурхондарё вилояти(Денов тумани) -- 9 424 нафар
Тошкент шаҳри --79 039 нафар
Хоразм вилояти -- 31 958 нафар


🧑‍🎓 Абитуриентларнинг жорий ва аввалги йиллар битирувчилар бўйича тақсимоти:
       
     👨‍🏫 жорий йил битирувчилари --250 315 нафар
      💁‍♂️ аввалги йиллар битирувчилари -- 196 564 нафар

O'zi nima gap?Таълим хабарлари


Қабул тугашига бир хафта қолди

⚡️ 18-июн 18:00 ҳолатига кўра 288 407 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

🏛 Абитуриентларнинг тест синови топшириш ҳудуди бўйича тақсимоти:

Қорақалпоғистон Республикаси -- 12 860 нафар
Андижон вилояти  -- 22 543 нафар
Бухоро вилояти -- 17 971 нафар
Фарғона вилояти -- 25 758 нафар
Сўх тумани -- 557 нафар
Жиззах вилояти -- 13 670 нафар
Наманган вилояти -- 16 162 нафар
Навоий вилояти -- 19 191 нафар
Қашқадарё вилояти -- 27 753 нафар
Самарқанд вилояти -- 30 627 нафар
Сирдарё вилояти -- 10 118 нафар
Сурхондарё вилояти(Термиз шаҳри) -- 10 306 нафар
Сурхондарё вилояти(Денов
тумани) -- 4 859 нафар
Тошкент шаҳри -- 54 939 нафар
Хоразм вилояти -- 21 093 нафар


🧑‍🎓 Абитуриентларнинг жорий ва аввалги йиллар битирувчилар бўйича тақсимоти:
       
     👨‍🏫 жорий йил битирувчилари --152 683 нафар
      💁‍♂️ аввалги йиллар битирувчилари -- 135 724 нафар


O'zi nima gap?Таълим хабарлари


⚡️ Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 талабага Президент гранти берилади

◼️ Кундузги таълим шакли имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 талаба Президент грантини олади. Имтиҳонларда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл. Агар талаба контрактга қабул қилинган бўлса ҳам, Президент грантига лойиқ кўрилса, грант асосида ўқийди.

Президент гранти стипендияси талабага 1-курсдан ойма-ой тўланади. Лекин агар талаба бирорта фанини "аъло" баҳога ёполмаса ҳам, кейинги семестрда президент гранти стипендиясини эмас, оддий стипендия олади. Кейинги семестрни "аъло" баҳога ёпса, талаба яна грант стипендиясини олишда давом этади. Бу стипендия миқдори Президент стипендияси билан бир хил.


Ўқишни тугатгунча грант стипендиясини узлуксиз олган талабалар ўз соҳаси бўйича магистратурага грант асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.

✅ O'zi nima gap?
– Таълим хабарлари


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўтган йил тушган саволлар бу йил такрорланиши мумкинми?

❌ Тест синовлари бир кунда икки сменада бўлиб ўтади. Биринчи сменада тушган тест саволлари иккинчисида такрорланмайди.

✅ Ҳар бир смена учун тегишли фанлар бўйича алоҳида тест топшириқлари базаси шакллантирилади.
Ушбу видеодаги маълумотлар ўтган йилда айтилган, лекин ҳар йили актуаллигича қолади.


✅ O'zi nima gap? – Таълим хабарлариt.me/uztdi/6/a919b' rel='nofollow'/b>


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Имтиҳонда сунъий интеллектдан фойдаланган талаба қамалди

🎥 У кўйлак тугмаси кўринишидаги камера билан тестга кирган.

O'zi nima gap?Таълим хабарлари


⚡️15-июн 18:00 ҳолатига кўра 195 354 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

🏛 Абитуриентларнинг тест синови топшириш ҳудуди бўйича тақсимоти:

Қорақалпоғистон -- 7 999 нафар
Андижон вилояти  -- 16 419 нафар
Бухоро вилояти -- 11 579 нафар
Фарғона вилояти -- 17 058 нафар
Сўх тумани -- 319 нафар
Жиззах вилояти -- 8 749 нафар
Наманган вилояти -- 10 864нафар
Навоий вилояти -- 14 041 нафар
Қашқадарё вилояти -- 17 534 нафар
Самарқанд вилояти -- 19 760 нафар
Сирдарё вилояти -- 7 171 нафар
Сурхондарё(Термиз) -- 7 153 нафар
Сурхондарё (Денов) -- 3 336 нафар
Тошкент шаҳри -- 39 096 нафар
Хоразм вилояти -- 14 276  нафар
       

     
👨‍🏫 жорий йил битирувчилари --97 722 нафар
💁‍♂️ аввалги йиллар битирувчилари -- 97 632 нафар

O'zi nima gap?Таълим хабарлари


⚡️Биласизми? “PayMe” орқали контракт тўланса комиссия (0%) олинмайди!

✅ Бунинг учун “PayMe” тўлов тизимида “Тўловлар” саҳифасига киринг.

1. “Таълим” бўлимидан “Оплата за ВУЗы”ни танланг.

2. ЖШШИР рақами ҳамда тўлов суммасини киритинг ва тўловни амалга оширинг.

Бунда “Тафсилотлар” тугмасини босиш орқали шартнома бўйича охирги тўлов суммасини ва қарздорликни ҳам кўришингиз мумкин.


❌ PayMe м
обил иловасида тўлов амалга оширилганда комиссия (0%) олинмайди.

Шунингдек ш
артнома тўловини
👉 my.gov.uz портали орқали ҳамда
👉 “Zoomrad” мобил иловаси орқали ҳам комиссиясиз (0%) онлайн тўлаш мумкин.

✅ O'zi
nima gap? – Та
ълим хабарлари


Жорий йилда мактабнинг 11-синфини битиганлар кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишда аттестатни кутишлари керакми?

my.uzbmb.uz сайти орқали олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул учун онлайн рўйхатдан ўтишда тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритиш лозим.

Лекин жорий йил битирувчилари (умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларнинг жорий йил битирувчилари) мазкур маълумотни тўлдирмайди.

Жорий йил битирувчиларининг тугатган таълим муассасаси маълумотлари тегишли вазирликларнинг ахборот тизимидан интеграция орқали олинади.

Бунда жорий йил битирувчилари аттестат берилишини кутмасдан, my.uzbmb.uz сайти орқали олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул учун рўйхатдан ўтишлари мумкин.

O'zi nima gap?Таълим хабарлари


Абитуриентлар жорий йилда ҳам давлат гранти ёки таълим йўналиши устуворлигини танлашлари мумкинми?

Жорий йилги қабул жараёнлари икки босқичда бўлиб ўтади:

☑️ Биринчи босқичда абитуриентлар имтиҳон топширадиган фан, тил ва ҳудудни танлайди.

☑️ Имтиҳон натижалари чиққанидан сўнг иккинчи босқичда 5 та таълим йўналиши доирасида олий таълим муассасаларини танлайди ва уларда олдинги йиллардагидек давлат гранти ёки йўналиш устуворлигини танлаш имконияти мавжуд.

❗️ Шунингдек, жорий йилги қабул жараёнларининг 5-июндан 25-июнга қадар давом этиши инобатга олинган ҳолда, касб-ҳунар мактаблари битирувчиларидан аттестатнинг асл нусхаси эмас, уларнинг мактабни тамомлаётганлиги ҳақидаги маълумотлар онлайн шакллантирилади.


O'zi nima gap?Таълим хабарлари


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Расман: Кириш тест синовлари 14-28-июль кунлари ўтказилади!

🇺🇿 Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов Қонунчилик палатасидаги “Ҳукумат соати”да айтиб ўтди.


O'zi nima gap?Таълим хабарлари


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тест синовларида тушадиган саволларининг қийинлик даражаси қандай тақсимланади?

Бу йилги кириш тест синовларида қўлланиладиган саволларнинг қийинлик даражаси:

📉 Энг осон - 15% дан 25% гача
📈 Қийин - 15% дан 25% гача
📊 Ўрта (асосий қисм) - 50% дан 70% гача


Мажбурий фанлар блокидаги ҳаммаси энг осон даражадаги тест топшириқлари бўлади!

#Qabul2024 #Abituriyent2024 #abituriyent

O'zi nima gap?Таълим хабарлари


⚡️Расман: 16-июн Қурбон ҳайити!

2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. 

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади
.

ЯҚИНЛАРГА ҲАМ ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ
!

✅ O'zi nima gap? – Таълим
хабарлари

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.