❓
Болаларда ЭЭГ текшируви нима учун қўлланилади?
✍️
Шифокор Ҳилола Жумаева:
✅ Электроэнцефалография текшируви боланинг психоэмоционал ўсиши ва марказий нерв системасидаги ўзгаришлар, ортда қолишларни кўрсатади. Шу билан биргаликда эпилепсия, тутқаноқ, бош мияда қон айланишининг бузилиши, ривожланишдан ортда қолиш, нутқдан ортда қолиш, менингит, уйқу бузилиши, боланинг кўп йиғлаши, агрессивлик ва ўсмаларда ушбу текширув қўлланилади
✔️Экг текшируви уйғоқ ҳолда, уйқуда ёки наркоз билан амалга оширилади. Кичик ёшдаги болаларда асосан уйқуда текшириди.
🔹Болаларни ушбу текширувдан олдин бироз тайёрлаш тавсия этилади Бунда бола қорни тўқ бўлиши, лекин овқат рационига янги маҳсулотлар, ич кетишига ёки метеоризмга сабаб бўлувчи маҳсулотларни қўшмаслик лозим. Бу бола уйқусига ва текширувнинг тўлиқ ўтказилишига таъсир кўрсатади. Бундан ташқари текширувдан 2-3 соат олдин болани ухлатмаслик лозим Акс ҳолда бола текширув вақтида яхши ухламаслиги мумкин
🔜 Бизга қўшилинг⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEaemizz0siX-4AH_w