𝐎𝐗𝐈𝐑𝐀𝐓 𝐇𝐎𝐕𝐋𝐈𝐒𝐈


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, Turkcha
Toifa: Telegram


‏الدار الآخرة
https://t.me/ummulquroo
https://t.me/koz_quvonchi
https://t.me/oxirat_xazinasi

✅ Ayollar va bolalar uchun rasmiy kanal
❗️Erkaklar kirishi qat’iyyan ma’n qilinadi. Allohdan taqvo qiling.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, Turkcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️ "Охират xовлисида янги дарс ва янги қадамлар"

✅ Аллоҳнинг каломи ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари илмини ўрганиш ҳар бир мўмин учун буюк шараф ва масъулиятдир. Kўплаб илмлардан ўтиб, тавҳид ва ақида китобларини ўзлаштиргач, энди 40 ҳадис илмига қадам қўймоқдаcизлар. Бу илм энг юксак илмлардан биридир. Бу йўлни муваффақият билан тугатиб, жаннатга яқинлашишларингизни, келажакда катта устозалар бўлиб, илмларини авлодларга қолдиришингзни умид қиламиз.

📚Ҳадисда айтилганидек, инсонга дунёда қоладиган уч нарса бор: садақаи-жория, фойдали илм ва дуо қиладиган солих фарзанд. Сизларнинг илмларингз тирик қолиб, кейинги авлодларга фойда келтирадиган из қолдиради иншааллоҳ. Биз сизларнинг келажакда катта устозалар бўлиб, илмни ёйишингиз ва яхши из қолдиришингиз учун дуо қиламиз.

✅ Аллоҳ илми ва амалингизда барака берсин, ва сизларни жаннатда юксак даражаларга етказсин!

Дарс номи: 40 Ҳадис
Дарс куни: Пайшанба
Дарс вақти:
Туркия 15:30
Устоза: Умму Муҳаммад

Telegram |🌐 Instagram




Йилларингизни сарҳисоб қилинг.
Бу йил сиз учун қандай ўтди?
Соғлом бўлганингиз учун ҳеч севинчдан шукр қилдингизми?

Неч марта қуёшнинг чиқишини ва ботишини тафаккур билан томоша қилдингиз?

Ҳеч қандай сабаб бўлмаса ҳам неч кишига ҳадя бердингиз?

Кўчада кетаркансиз нечта Аллоҳ яратган жонзотдан ҳайратландингиз,нечта мушукни меҳр билан силадингиз?

Онангизни гул билан сийладингизми?
Неч марта яқинларинзга,керакликларини ва муҳаббатингизни изҳор этдингиз?

Неч марта гуноҳларингиз учун йиғладингиз?
Неч марта юракдан кулдингиз?

Неч марта жуфтингиз билан юракдан суҳбатлашдингиз?
Неч марта жуфтингиз билан айлангани чиқдингиз?

Бир гулни жаннатни эслаб туриб неч марта ҳидладингиз?
Неч марта бири учун табрик ёки мактуб ёздингиз?

Севганларингизга неч марта силаи-раҳим қилдингиз?
Неч марта Аллоҳ учун кечирдингиз?

Неч марта нафл рўза тутдингиз?
Уммат ҳаққига неч марта дуо қилдингиз?

Неч марта Бомдод ва Ҳуфтон намозини жамоат билан ўқидингиз?

Неч марта садақа бердингиз?
Неч марта бемор зиёратида бўлдингиз?

Аразлашиб юрган нечта инсонингиз билан орангизни ислох қилдингиз?

Ҳақиқатдан бахтни ҳис қилганингизни ҳеч қалбан ҳис қилдингизми?

Болаларингизни неч марта севиб,ўпдингиз?

Жаҳлингизни неч марта табассум билан енгдингиз?
Неч марта Қуръон ҳатм қилдингиз?

Неч марта неъматлари учун Аллоҳга ҳақиқатдан шукр келтирдингиз.?

Неч марта қабрларга ибрат учун боқдингиз?

Неч кишини залолатдан қайтара олдингиз.?
Неч марта қўли юпқа қўшнингиздан ҳабар олдингиз?

Неч кишини ҳайрга йўллаб қўйдингиз.?
Ва ислом учун нималар қилдингиз?

Аслида булар ҳар куни саноқсиз бажарилиши керак бўлган амаллар,аммо бизнинг ҳайирли амалларимиз йил ўтса ҳам саноқсиз ҳолга келмайди.

Йиллик ҳайрли ишларимизни Қўлимизда санаб бера оламиз.
Агар шу саволларни ўрнига,

Бир йилда неч марта бирортасини ҳақорат қилдингиз?
Неч марта ғийбат қилдингиз?

Неч марта бозорга бордингиз?
Неч марта ёлғон гапирдингиз?

Неч марта намозларингизни қазо қилдингиз?
Неч марта ўрталарни буздингиз?

Неч марта бирортасидан нафратландингиз?
Неч марта аразлашдингиз?

Неч марта онангизни,яқинларингизни қалбини синдирдингиз?

Неч марта нонкўрлик қилиб Аллоҳга исён қилдингиз?
Неч марта инсонларга ҳасад қилиб бўҳтонлар тарқатдингиз?

Неч марта инсонлар ҳақида ёмон гумон қилдингиз?

Деб сўрасам ҳеч ким саноғини билмайди.

Биз маъсиятлари саноқсиз,ажрлари онда-сонда учраб қоладиган ҳаётимизни сўнгини,Жаннат билан якунламоқчи бўлган исёнкор бандаларданмиз.


🔵@oxirathovlisi




🥗 Муслима биродарим - ТАОМИНГИЗГА назар солинг!

- Улар нақадар маззали?!
- Нақадар гўзал ва ранго-ранг?!
- Нақадар фойдали ва ёқимли?!
Шундай эмасми?!

Хўш буларни қандай сифатларга эга зот, бунчалар мукаммал қилиб яратди?!

🔎 Бугун Роббимизни дастурхонимиз тўла ноз-неъматлар узра Тафаккур қилиб танишни ўрганамиз!

👉 Дарсимизга марҳамат!

Дарс номи: Тавҳид
Дарс куни: Пайшанба
Дарс вақти:
Туркия 10:00
Устоза: Умму Муҳаммад

“Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб кўрсин-чи!”
(Абаса, 24)

✈️ Telegram 📷 Instagram




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟠 Тавҳид китоби энди кирил алифбосида янги нашрдан чиқди! Янги нашр нафақат сифати, балки маълумотлар, асосий ғояга бойлиги билан ҳам ажралиб туради.

📚 Алҳамдулиллаҳ, китоб аллақачон Ош ва Бозорқўрғон шаҳрига етиб борди! Энди сиз ҳам Тавҳид илмига боғланиш имкониятига эга бўласиз. Бу китоб имонни мустаҳкамлаш ва динимиз асосларини янада чуқурроқ англаш учун беназир манба ҳисобланади.

📦 Келгуси режаларимиз:
Яқин кунларда китобни Миср ва Макка шаҳарларига етказиш ишларини ҳам режалаштирдик, иншааллоҳ. Дунё бўйлаб ҳар бир Толиби илмнинг қўлига ушбу китобни етказиш бизнинг мақсадимиз.

💬 Сиз ҳам буюртма бермоқчимисиз?
Шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг! Ошдагилар мурожаат учун қуйидаги ботга ёзишингиз мумкин:
👉 @kitob_12345_bot
Бозорқўрғондагилар мурожаат қилиши учун қуйидаги бот

https://t.me/Aloqauchun200101bot

Истанбул Фатихдагилар мурожаат қилиши учун қуйидаги бот

@Darul_axiroh_bot

🌍 Китоб илмни севувчилар учун совғадир. Уни бугун буюртма қилинг ва илм йўлидаги сафарингизни янада мустаҳкамланг!

❗️Умматимиз учун илм тарқалишида сиз ҳам иштирок этинг. Иншааллоҳ, ҳар бир қилган хайрли амалингиз биз билан биргаликда савоблар тўплашига сабаб бўлади!




47-Эслатма:

«Аёллар дажжол фитнасига тайёрми?»

Маълумки, дажжолга энг аввал ва энг кўп эргашувчилар — аёллар дейилган.
Аёллар деганда фақат ҳақиқий кофира аёлларгина эмас, балки мусулмонларнинг аёллари ҳам назарда тутилади!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
”…Дажжол Мадинани уч марта ларзага келтиради. Шунда унга энг кўп чиққанлар аёллар бўлади! Мана шу кун — Мадина фосиқ ва фосиқалардан халос бўладиган кундир…”
(Саҳиҳ ҳадислар силсиласидан, Албоний “Саҳиҳ ҳадис” деган)

Бошқа ривоятда айтилади:
”…(Ўша замонда) ҳатто киши онаси, қизи, аммаси дажжолга чиқиб кетишидан қўрқиб, уларни арқон билан боғлаб қўяди…”
(Имом Аҳмад ривояти)

Нега аёллар бунчалик дажжолга эргашади?

Буни сабаблари бор:

1-сабаб:
У вақтда бутун дунё фитна ва азобга тўлиб кетади.
Дажжол эса гўёки фильмлардаги “Супермен” ёки “Ўргимчак одам”га ўхшаб, инсониятни “қутқарувчи” сифатида келади.
Бу филмлардаги хомхаёллар билан улғайган аёл-қизлар учун дажжол — кутилган “ором ва ҳалоскор” каби туюлади.

2-сабаб:
Дажжол ўзи билан дунёнинг барча зебу-зийнатини олиб келади!
Бугун заргарлик дўконига ёки ҳашаматли савдо марказларига кириб оғзи очилиб, чиққиси келмай қоладиган аёллар, ёки “одамларга ўхшаб биз ҳам…” деган аёллар дажжолга биринчи бўлиб эргашади.

Ўз навбатида, бугун хотин-қизларини бундай ишлардан тўса олмаётган эркаклар ҳам дажжол чиққанда уларни бой бериши тайин!

Шунингдек, бугун ҳаётимизда оддий бўлиб қолган фитначалар — аёлларнинг тийила олмаслиги ёки эркакларнинг уларни тўхтата олмаслиги — “Нега аёллар?” деган саволга жавобдир.

Агар бу хислатлар тўғриланмаса, Мадинада яшасангиз ҳам, хотин-қизингиз дажжол олдига қочиб чиқади!

@oxirathovlisi




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✈️ Telegram 📷 Instagram




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✈️ Telegram 📷 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕌«Ғазо» кимларга тўй, кимларга аза.
Суҳбатга таклиф!

❗️Дунёда давом этаётган Ғазодаги урушлар — кимлар учундир сиёсий ўйин, кимлар учундир эса юракни эзгу дард, кўз ёши ва азага айланган ҳақиқат…
🟧 Бу сафар биз Ғазо уруишдаги биродарларимиз ҳақида гаплашамиз. Улар нима кечираётгани, қандай сабр ва матонат кўрсатаётгани, ва биздан нима кутаётгани ҳақида мулоҳаза юритамиз.

⚫️Куни: Чоршанба
⚫️Вақт: Туркия 12:00
⚫️Мавзу: «Ғазо кимларга тўй, кимларга азa»

إِنَّمَا ٱلۡمُؤۡمِنُونَ إِخۡوَةࣱ فَأَصۡلِحُوا۟ بَیۡنَ أَخَوَیۡكُمۡۚ وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ﴿ ١٠ ﴾

🟧 Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз, оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар.
(Ҳужурот сураси, 10-оят)

@oxirat_xazinasi




• Тавҳиднинг фазли ва ширкнинг хатари!

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Ким Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган ҳолда йўлиқса, жаннатга киради. Ким Унга ширк келтирган ҳолда У Зотга йўлиқса, дўзахга киради».


(Саҳиҳи Муслим: 93)

@oxirathovlisi




Ҳар бир нарсага олиб борувчи йўл бўлади.

Айрим йўллар қисқа, айрим йўллар узоқ ва машаққатли, айрим йўллар адаштириб ҳалокатга олиб борувчидир.

Аллоҳга олиб борувчи қисқа ва саломат йўл — Қуръон ва суннатни саҳобалар тушунганларидек тушуниб амал қилишдир.

✍🏻 Шайх Абдулазиз Торифий

@oxirathovlisi




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕌 Ғазода Уруш оқибатида жабрланган ва лат еган, аҳволи оғир биродарларимизга ҳайрия қилган биродаримиздан Аллоҳ рози бўлсин.
Ушбу эзгу амаллари мизанларига оғир савоб бўлиб ёзилсин.”
🤲 Аллоҳ Ғазо аҳлига нусрат берсин.

❗️Сиз ҳам шундай эҳсонлар қилишни ҳоҳлайсизми

📲 Қуйидаги бот орқали боғланиб, хайрия учун КАРТА РАҚАМ олишингиз мумкин:


@Saxiylar_karvoni_bot

🔵 Telegram 📷 Instagram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.