Ҳаёт гоҳо шодлик гоҳида кулфат
Бой бўлсанг арслондай кўпаяр улфат
Амалим кетганда босганда зулмат
Ота-онам тилайди менга омад.
Дўстлар аста-секин, кетар дамба-дам
Мени босиб олса андуҳ тўла ғам
Ота-онам айтар, ,,болам, ниманг кам«
Ота-онам доим қўллайди ҳар дам.
Мақтаб сўзлаб дўстим бўлар даррўв йўв
Ўттиз-қирқ ёшимда сочда қиров
Кеча зўр деган дўст - бўлади биров
Ота-онам бор-ки келар омад.
Мақсадин айтолмас номард шу дўстим
Тўкмоқчи бўлади обрў кам кўстим
Шилмоқчи аҳир у росса бу пўстим
Ота-онам бор-ки келар омадим!
Осмонга етаман қўйганда қўлин
Елкамни тутибон асрайди йўлим
,,Сен буюк инсон бўл», - дейдида доим
Уларнинг борлиги менга бир омад
Аллоҳимга етсин нола ва зорим
Жаннатим фариштам буларку борим,
Асраб юрсин доим Парвардигорим
Ота-онам бор-ки келар омадим!
Дилафруз Шахирхоний
https://t.me/+RWUNktQLbhhjZWI6
Бой бўлсанг арслондай кўпаяр улфат
Амалим кетганда босганда зулмат
Ота-онам тилайди менга омад.
Дўстлар аста-секин, кетар дамба-дам
Мени босиб олса андуҳ тўла ғам
Ота-онам айтар, ,,болам, ниманг кам«
Ота-онам доим қўллайди ҳар дам.
Мақтаб сўзлаб дўстим бўлар даррўв йўв
Ўттиз-қирқ ёшимда сочда қиров
Кеча зўр деган дўст - бўлади биров
Ота-онам бор-ки келар омад.
Мақсадин айтолмас номард шу дўстим
Тўкмоқчи бўлади обрў кам кўстим
Шилмоқчи аҳир у росса бу пўстим
Ота-онам бор-ки келар омадим!
Осмонга етаман қўйганда қўлин
Елкамни тутибон асрайди йўлим
,,Сен буюк инсон бўл», - дейдида доим
Уларнинг борлиги менга бир омад
Аллоҳимга етсин нола ва зорим
Жаннатим фариштам буларку борим,
Асраб юрсин доим Парвардигорим
Ота-онам бор-ки келар омадим!
Дилафруз Шахирхоний
https://t.me/+RWUNktQLbhhjZWI6