#Оққўрғон_тумани
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон тумани бўлинмаси ташаббуси билан туман Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда
“Жаҳолатга қарши маърифат” бош ғояси остида
“Ёшлар тарбияси устувор вазифа” мавзусида ўқувчи-ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари учун ҳимоялаш мақсадида тумандаги ихтисослаштирилган мактабида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тарғибот тадбири РМММ Оққўрғон туман бўлинмаси раҳбари Ў.Ботирова, туман ИИБ ХКМБ катта инспектори майор Д.Файзуллаева ҳамда ихтисослаштирилган мактаб директори Э.Мирзаевлар сўзга чиқиб, ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари учун ҳимоялаш, интернетдан келаётган хавф-хатарлардан хабардор қилиш, уларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши "мафкуравий иммунитет"ни мустаҳкамлаш юзасидан ёшларга кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, ўқувчиларнинг турли хил тўгаракларга жалб этиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдиришди.
@oqqorgon_hokimligi