Oqmasjid.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар "Оқ масжид" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали. Таклиф ва мулоҳазалар учун: @Savoloqmasjidbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Никоҳ билан эрнинг зиммасига юкланадиган, хотинга берилиши лозим бўлган мол нима деб аталади?
So‘rovnoma
  •   Мулкия
  •   Моли ҳайр
  •   Маҳр
  •   Энди билиб оламан
52 ta ovoz


AHLI SUNNA | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


#kun_oyati

فَاعْلَمْ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَاسْتَغْفِرْ لِذَنْبِكَ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مُتَقَلَّبَكُمْ وَمَثْوَلَكُمْ )

19. Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра. Аллоҳ сизларнинг кезар жойларингизни ҳам, борар жойларингизни ҳам билур.
Муҳаммад сураси, 19-оят.

Аллоҳ таолонинг «Билгин» деб хитоб қилиши ақийда масаласида билим зарурлигига таъкиддир. Бу ишда кўр-кўрона тақлид фойда бермайди. Демак, «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқлигига эътиқод қилиш билим асосида бўлиши жуда ҳам яхши бўлар экан.

«Бас, билгинки, Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ...»

Кейин, мағфират сўрашга амр бўлмоқда. Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб қилиб:

«...ўзингнинг, мўминларнинг ва мўминаларнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўра», демокда.

Ҳолбуки, Муҳаммад алайҳиссаломнинг аввалу охир барча гуноҳларини Аллоҳнинг Ўзи кечган. Лекин Пайғамбар алайҳиссалом ҳассос банда, қанча уринса ҳам оз эканлигини биладилар, у кишининг истиғфор айтишлари гуноҳларининг батамом кечирилганлиги учун шукр ҳисобланади. Ҳамда умматларига ўрнак бўлади.

Пайғамбар алайҳиссалом мўмин ва мўминаларнинг гуноҳлари кечирилишини сўрайдилар, у кишининг дуолари эса, шубҳасиз, мустажобдир.

Оятнинг охирида,

«Аллоҳ сизларнинг кезар жойларингизни ҳам, борар жойларингизни ҳам билур» дейилган.

Бу хабар ҳар бир мўмин қалбига хотиржамлик ва сезгирлик солади. Аввало, ҳамма жойда Аллоҳ Ўз риояти билан ҳозиру нозирлигидан хотиржам бўлиб, Унинг ҳимоясида эканлигидан омонликни сезса, иккинчидан, ҳозиру нозир Зот бўлмиш Аллоҳнинг норозилигига сабаб бўлувчи ишлар содир этишдан қўрқади, ҳушёр тортади.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


#hadis

900. Муовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жоҳима Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ғазотни ирода қилдим ва сизга маслаҳат қилгани келдим», деди. «Онанг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Уни лозим тут, жаннат унинг оёқлари остидадир», дедилар».
Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Аллоҳ мени яхши кўришини билишни истайман...

Агар Аллоҳ Сизни яхши кўришини билмоқчи бўлсангиз, Аллоҳ таоло яхши кўрган бандаларининг ахлоқлари ҳақидаги оятларни ўқинг!

Аллоҳ таоло тақво қилувчи бандаларини яхши кўради: “Аслида эса, ким (Аллоҳ) аҳдига вафо қилса ва тақволи бўлса, албатта, Аллоҳ (бу каби) тақводорларни севади” (Оли Имрон сураси, 76-оят).

Сиз тақво қиляпсизми? Тиканзорда яланг оёқ ўзингизни тикандан сақлаб юрганингиздек гуноҳ ва маъсиятлардан ҳам эҳтиёт, узоқ бўлишга уриняпсизм?


Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашувчи бандаларини яхши кўради: Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир” (Оли Имрон сураси, 31-оят).

Севикли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашяпсизми?


Аллоҳ таоло яхшилик қилувчи бандаларини яхши кўради: “Албатта, Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севади” (Моида сураси, 13-оят).

Сиз яхшилик қиляпсизми?


Аллоҳ таоло адолатли бандаларини яхши кўради: “Агар ҳукм қилсангиз, ўрталарида адолат билан ҳукм қилинг! Албатта, Аллоҳ одилларни севади” (Моида сураси, 42-оят).

Сиз барчага бирдек адолатли бўляпсизми?


Аллоҳ таоло ҳар бир ишни гўзал бажарувчи бандаларини яхши кўради: “(Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради” (Оли Имрон сураси, 195-оят).

Сиз ҳар бир ишингизни пухта адо этяпсизми?


Аллоҳ таоло сабрли бандаларини яхши кўради: “Аллоҳ (эса) сабрлиларни севар” (Оли Имрон сураси, 146-оят).

Сиз тоат-ибодатларни адо этишда, гуноҳлардан тийилишда ҳамда мусибату синовларга сабр этяпсизми?


Аллоҳ таоло таваккул қилувчи бандаларини яхши кўради: “(Бирор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар” (Оли Имрон сураси, 159-оят).

Сиз ҳар бир ишингизда Аллоҳга таваккул қиляпсизми?


Агар юқорида зикр этилган Аллоҳ таоло яхши кўрган бандаларининг сифатларидан бирортаси сизда йўқ бўлса, ноумид бўлманг! Унутманг! Аллоҳ чин тавба қилувчи бандаларини ҳам яхши кўради: “Албатта, Аллоҳ (шунгача билмай йўл қўйган хатоларидан) чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади” (Бақара сураси, 222-оят).

Демак, Аллоҳ таоло Ўзининг севган бандаларидан бўлишмизга имкон берган экан, ғафлатда қолмайлик, фурсатни ғанимат билиб, гуноҳларимизга тавба қилайлик! Шоядки, Аллоҳ таоло бизни ҳам Ўзининг яхши кўрган бандалари қаторига қўшса.

Аллоҳим гуноҳларимизни мағфират эт! Сен гуноҳларни кечирувчи, меҳрибон ва раҳмли Зотсан. Сендан бошқа гуноҳларни авф этувчи Зот йўқ!

Астағфируллоҳ ва атубу илайҳ, Астағфируллоҳ ва атубу илайҳ, Астағфируллоҳ ва атубу илайҳ.

Даврон НУРМУҲАММАД

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


📆#namoz_vaqtlari

🌔20 - Ражаб
☀️20 - Январ

103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


#kun_oyati

وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ.

"Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир".
(Ҳуд сураси, 6-оят).

Тафсир: Ер юзида ўрмалаган нарса – одамзот, ҳайвонот, ҳашарот, қурт-қумурсқа ва бошқа жонзотлардир. Шуларнинг ҳаммасига Аллоҳ таоло ризқ беради. Ҳаммасининг юргани, тургани, туғилгани ва бошқа ҳолатларини билади. Буларнинг ҳаммаси очиқ-ойдин ва равшан китобда ёзилгандир.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМ ЗОҲИРГА ҚАРАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#xayrli_tong

Ассалому алайкум!

Аллоҳ таоло хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

🌥Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур» дер эдилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.


📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


📆#namoz_vaqtlari

🌔19 - Ражаб
☀️19 - Январ

103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​ҚУРЪОН ЎҚИШДА АЪУЗУ ВА БАСМАЛАНИ АЙТИШ
#Қуръон

❓1525-CАВОЛ: Қуръон ўқиётганда фарзандлар шовқин қилиб қолса, уларга жим бўлинглар дейилади-да, кейин яна Қуръон тиловатида давом этиб кетилади. Шунда қайта аъузу ёки бисмиллаҳ айтиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожим"ни айтиб тиловатни давом эттириш мустаҳабдир. Чунки Қуръон тиловати асносида қироатга алоқаси бўлмаган гапларни гапирса, қироатни аъузуни айтиб давом эттиради. Агар Қуръон қироатига алоқадор гапларни гапиргандан кейин қироатни давом эттирса, аъузуни айтмасдан давом этаверади. Бу икки ҳолатда ҳам "бисмиллаҳ" айтилмайди. (“Ан-нашр фил қироатил ашр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўрт нарса расулларнинг суннатларидандир: ...», дедилар». Нуқталар ўрнини тўлдиринг
So‘rovnoma
  •   ҳаё, хушбўй сепиш, мисвок ва никоҳ
  •   таҳорат, хушбўй сепиш, мисвок ва умра
  •   таҳорат, хушбўй сепиш, ғусл ва никоҳ
  •   Энди билиб оламан
96 ta ovoz


Иқтидо қилган қироат қилмайди

🗣Бугун 18.01.2025 санада, пешин намозидан сўнг, намозхонлар учун суҳбат бўлиб ўтди. Унда, имом домламиз Эргашбой ХАМИДОВ "Ҳанафий мазҳабига биноан намоз ўқиш қоидалари", "Муқтадий имомнинг ортида қироат қилмаcлиги" хусусида гўзал маърузаларини қилиб бердилар.

Суҳбат аввалида, имомга иқтидо қилган инсон учун имомнинг қироати кифоя қилишилиги, муқтадий имом ортида туриб умуман қироат қилмаслиги ва ушбу ҳукм оят ва ҳадислар, ҳамда саҳобаи киромларнинг аксарларлари тутган йўлга мувофиқ эканлигини айтиб ўтдилар.

Диёримизда қадимдан ибо­датлар ҳанафий мазҳаби асосида адо этиб келинади. Жамоат намозида имомга иқтидо қи­лувчилар ҳолатига кўра 3 хил бўлади: 1) муқ­тадий – умумий иқтидо қил­ган киши; 2) масбуқ – намозга кечикиб келган киши; 3) лоҳиқ – намознинг аввалида бор, охирида бўлмаган киши.
Ушбу ҳолатларнинг барча­сида имом хоҳ жаҳрий, хоҳ махфий қироат қилар экан, иқтидо қилувчи жим туриши шарт! Бунга ушбу ояти кари­ма далилдир: “Қуръон ўқилган­да уни тинглангиз ва сукут сақлан­гиз…” (Аъроф сураси, 204-оят).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким имомнинг ортидан намоз ўқиса, имомнинг қироати унинг қироатидир” (“Шарҳул виқоя”, “Фатҳу бобул иноя фи шарҳи китобун ниқоя”).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овоз чиқариб қироат қилган намоздан фориғ бўлиб: «Ҳозир сизлардан биронтаси мен билан бирга қироат қилдими?» деб сўрадилар. Шунда бир киши: «Ҳа, мен (қироат қилдим), эй Расулуллоҳ», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Айтдим-а, нима сабабдан Қуръон (қироати)да жазб қиляпман, деб», дедилар. Бас, одамлар буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитгач, энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам овоз чиқариб қироат қиладиган намозларда у зот билан бирга қироат қилишдан тўхтадилар». (Сунан соҳиблари, Аҳмад, Молик, Табароний, Дароқутний ва Ибн Ҳиббон ривояти)


📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#kun_oyati

خَلَقَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ بِالْحَقِّ يُكَوِّرُ الَّيْلَ عَلَى النَّهَارِ وَيُكَوِّرُ النَّهَارَ عَلَى الَّيْلِ وَسَخَّرَ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ كُلٌّ يَجْرِي لِأَجَلٍ مُّسَمًّى أَلَا هُوَ الْعَزِيزُ الْغَفَّرُ )

5. У осмонлару ерни ҳақ ила яратган, кечани кундуз устига ўрайдиган, кундузни кеча устига ўрайдиган, қуёш ва ойни бўйсундирадиган зотдир. Ҳар бири белгиланган муддатча юрмоқда. Огоҳ бўлингким, У азийзу ўта мағфиратли зотдир.
Зумар сураси, 5-оят

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


#hadis

898. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: «Расулуллоҳ сллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бурни ерга ишкалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» дейишди. «Ота-онасини ёки улардан биттасини катта ёшлигида топа туриб жаннатга кирмаганнинг», деяётганларини эшитдим». Муслим ривоят қилган.

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


📆#namoz_vaqtlari

🌔18 - Ражаб
☀️18 - Январ

103. Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир.
Нисо сураси, 103-оят

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va 🔅ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​НАМОЗДА БОЛАМ РЎМОЛИМНИ ЕЧИБ ЮБОРАДИ
#намоз

❓1524-CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда болам рўмолимни тортиб ечиб юборди. Намозим нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозда беркилиши шарт бўлган аъзолардан бирининг тўртдан бир ва ундан кўп қисми уч тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтиш муддатича очиқ турса, намоз бузилади. Агар уч тасбеҳ айтиш муддатига етмасдан, бир қўлда енгил ҳаракат билан ёпиб олса, намоз бузилмайди. Сиздаги ҳолат ҳам мана шу ҳукмга тушади. Бу ҳолатда рўмолнинг ўзи тушиб кетиши ёки кимнингдир тушириб юбориши ўртасида фарқ йўқ (“Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


ФИКР ЮРИТИНГ ВА ШУКР ҚИЛИНГ

Аллоҳ сизга берган неъматларни эсланг. Ўша неъматлар устингиздан ҳам, оёғингиз остидан ҳам сизни ўраб олгандир. Аллоҳ таоло айтади: "Агар Аллоҳнинг неъмат (лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсизлар” (Иброҳим сураси 34-оят).

Тана соғлом, юрт тинч, озиқа ва кийимлар муҳайё, ҳаво ва сув... Демак, дунё сизнинг қўлингизда-ю, уни ҳис қилмаяпсиз. “(Эй инсонлар!) Аллоҳ осмонлар 66 ва Ердаги барча нарсаларни сизларга бўйинсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (моддий ва маънавий) неъматларини комил берганини кўрмадингизми?!" (Луқмон сураси 20-оят); “Бас (эй инсонлар ва жинлар), Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?!" (Ар-Раҳмон сураси 13-оят).

Тилингиз, лабингиз, икки кўзингиз, қўлингиз ва оёғингиз тўкис шундай тугал ҳаётга эгасиз-да, уни билмаяпсиз. Ўйлаб кўринг-чи: кесилган оёқ билан юриш осон ишми? Оғриқ забтига олиб турганида кўзингизни юмиб ухлай олармидингиз ёки иштаҳа тусаб турган овқатни еб ёки совуқ сувни ича олармидингиз? Шундай кишилар бор, овқат уларнинг кўнглини хира қилади, ичган суви заҳар бўлиб, касалга мубтало этади. Қулоғингиз ҳақида фикр юритинг: сиз кар эмассиз эшитасиз. Кўзингиз ҳақида ўйланг: кўр эмассиз. Терингизга боқинг: сиз песлик ва моховликдан нажот топгансиз. Ақлингиз тўғрисида тафаккур қилинг: ақлингиз мукаммал бўлгани учун чалинмадингиз. жиннилик ва довдирликка

Битта кўзингизни тоғдек олтинга алиштирасизми? Ёки қулоғингизни бемисл кумуш эвазига сотишни эп кўрармидингиз? Тилингизнинг соқов бўлиши эвазига қимматбаҳо қасрни сотиб олишни хоҳлайсизми? Қўлингиз кесилиши эвазига гавҳар ва ёқутлар берилишини истайсизми? Сиз ўзи аслида энг афзал неъматлар ичидасиз, лекин ўзингиз билмайсиз. Ғам-ғусса, маҳзунлик ва тушкунликда яшайсиз.

Олдингизда иссиқ нонингиз, совуқ сувингиз, тинч уйқунгиз, бениҳоя офият турса-да, йўқотган арзимас нарсаларингизни ўйлайсиз, борига шукр қилмайсиз. Молиявий зарардан безовта бўласиз. Аслида, ихтиёрингизда саодат калити, ҳисобсиз яхшилик, иқтидор, неъмат ва бошқа эзгу нарсалар бор. “Ўзларингизда ҳам. Ахир, (уларни) кўрмайсизми?!" (Зориёт сураси 21-оят). Шулар ҳақида ва ўзингиз, аҳли аёлингиз, уйингиз, ишингиз, саломатлигингиз, дўстларингиз ва атрофингиздаги дунё ҳақида фикр юритинг. (Улар) Аллоҳнинг неъматини биладилар, сўнгра уни инкор этадилар" (Наҳл сураси 83-оят).

📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Замзам суви ҳақида: «Албатта, у ...», дедилар». Ҳадисни тўлдиринг.
So‘rovnoma
  •   фақирга бойлик, мискинга таом
  •   очга таом, беморга шифо
  •   мискинга бойлик, беморга шифо
  •   Энди билиб оламан
169 ta ovoz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.