Хайрли тонг, азизлар!
Мулойим сўз ваҳшийларни улфатга айлантиради
Кимки кўнгилни қаттиқ сўз билан жароҳатлар экан, унга аччиқ тил заҳарли найзадек санчилади. Кўнглида тил найзасининг жароҳати битмас; у жароҳатга ҳеч нарса малҳамлик қилмас.
Агар бир кўнгилда тил найзасининг жароҳати бордир, фақат яхши сўз ва ширин тил унга малҳам ва роҳатдир. Мулойим сўз — ваҳшийларни улфатга айлантиради; сеҳргар — оҳанг билан афсун ўқиб, илонни инидан чиқаради.
Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз. Кўп, бемаза сўзлайдиган эзма — кечалари тонг отгунча тинмай ҳурадиган итга ўхшайди. Тили ёмон одам — халқ кўнглини жароҳатлайди, ўз бошига ҳам офат етказади. Нодоннинг ваҳшийларча бақирмоғи — эшакнинг бемаҳал ҳанграмоғи. Хушсухан одам юмшоқлик билан дўстона сўз айтади; кўнгилга тушиши мумкин бўлган юз ғам — унинг сўзи билан даф бўлади. Сўзда ҳар қандай яхшиликнинг имкони бор, шунинг учун ҳам айтадиларки; «нафаснинг жони бор…».
Тилини тиёлган одам — донишманд, оқил; сўзга эрк берган одам — беандиша ва пасткаш. Тил ширин ва ёқимли бўлса яхши; тил билан дил бир бўлса яна яхши. Тил билан дил — инсондаги энг яхши аъзолардир. Бўстонда — гулсафсар, гулғунча ва райҳонлар энг ёқимли гуллардир.
Одам — тили билан бошқа ҳайвонлардан имтиёзлидир. Унинг тили орқали бошқа одамлардан афзаллиги билинади. Тил — шунча шарафи билан нутқнинг қуролидир. Агар нутқ номаъқул бўлиб чиқса — тилнинг офатидир.
Алишер НАВОИЙ.
✅@oqdaryoovozi1931