Pedkadr.tdi.uz dan repost
Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов миқдори қанча?
❗️Жавоб: Низомнинг 21 банди: Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
‼️Тўловлар миқдори:
📌 а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи ( 2024 йил 1 октябрдан бошлаб 375 минг сўм)
📌 б) https://pedkadr.uzedu.uz/ - платфораси орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2024 йил 1 октябрдан бошлаб 337 минг 500 сўм)
📌 в) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда,мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (2024 йил 1 октябрдан бошлаб 337 минг 500 сўм)
‼️ Тўловлар аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади. Яъни, "навбатдан ташқари аттестация" тури танланганда ҳар бир педагог учун тўлов тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилган хабарнома (квитанция) юборилади. Тўловларни шу квитанцияда кўрсатилган ИНВОЙС РАҚАМИГА ўтказиш керак бўлади!
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot