ОНАМА!😢😢
Бугун яна қабрингизга йўл оламан,
Йўл-йўлакай онамга деб гул оламан,
Энди сизни, тушларимда кўроламан,
Дунёларга тўймай кетган онама!
Хазон босган, қабристонни йўлаклари,
Йўлакларда юрагимни бўлаклари,
Эслатади рўмоллари, кўйлаклари,
Бир умрга армон бўлган Онама!
Тўйу-ҳашам, маросимга борардингиз,
Яқинидек дуо қилиб турардингиз,
Хар инсонни кўнглин бирдек олардингиз,
Жонкуярим, мехрибоним онама!
Бевақт келган, дардлар сизни қийнадими?
Оч бўридек танангизни чайнадими?
Узун тунлар сизга ором бермадими?
Қариганда дардлар чеккан Онама!
Мадорингиз қолмаганди юргани,
Игна бўлди танангизни кўргани,
Менга оғир, ёнингизда тургани,
Беморликда гулдек сўлган Онама!
Тоғ қуларди, Онажоним сабридан,
Нолимасди Худо берган дардидан,
Чидолмасдан игналарни зарбидан,
Олиб кет деб, зор йиғлаган Онама!
Борар эдим хар кун сизни кўргани,
Армон қолди, юрагимда қолгани,
Куч қолмади, сўнги кунда боргани,
Кўз олдимда гулдек сўлган Онама!
Англаб етдим, не бўлганин кўзларидан,
Танам титрар шифокорни сўзларидан,
Осмон ёнар, ўғлингизни бўзларидан,
Олис йўлга сафар қилган Онама!
Намозимда сизни дуо қилар эдим,
Аллоҳимдан сизга умр сўрар эдим,
Онам ҳали ўлмайди деб билар эдим,
Бир оҳ дея, жони чиққан Онама!
Кутиб-кутиб кўзингиз тўрт бўлгандира,
Жон чиқмасдан бўғзингизда тургандира,
Йўлим кутиб, сабрингиз ҳам тўлгандира,
Риҳлат сари сафар қилган Онама!
Орзуйингиз Самарқандни кўриш эди,
Насиб қилса Ҳажга сафар қилиш эди,
Ниятингиз Ҳожи она бўлиш эди,
Орзулари армон бўлган Онама!
Хазонрезги, ҳаволар ҳам бўлиб салқин,
Ёмғир ёғиб, осмонларда чақар чақин,
Энг суюкли набирангиз тўйи яқин,
Тўйлар кўрмай, кетган мени Онама!
Тополмайман, кенг ҳовлидан изингизни,
Хеч бўлмаса соғинганда юзингизни,
Тушларига кириб туринг қизингизни,
Дунёларга тўймай кетган Онама!
Ўлар инсон, Аллоҳимни айтган куни,
Банда ночор, олдиндан хеч билмас буни,
Учрашамиз Қиёматда, маҳшар куни,
Дийдор энди Қиёматга қолди Онам.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?
Бугун яна қабрингизга йўл оламан,
Йўл-йўлакай онамга деб гул оламан,
Энди сизни, тушларимда кўроламан,
Дунёларга тўймай кетган онама!
Хазон босган, қабристонни йўлаклари,
Йўлакларда юрагимни бўлаклари,
Эслатади рўмоллари, кўйлаклари,
Бир умрга армон бўлган Онама!
Тўйу-ҳашам, маросимга борардингиз,
Яқинидек дуо қилиб турардингиз,
Хар инсонни кўнглин бирдек олардингиз,
Жонкуярим, мехрибоним онама!
Бевақт келган, дардлар сизни қийнадими?
Оч бўридек танангизни чайнадими?
Узун тунлар сизга ором бермадими?
Қариганда дардлар чеккан Онама!
Мадорингиз қолмаганди юргани,
Игна бўлди танангизни кўргани,
Менга оғир, ёнингизда тургани,
Беморликда гулдек сўлган Онама!
Тоғ қуларди, Онажоним сабридан,
Нолимасди Худо берган дардидан,
Чидолмасдан игналарни зарбидан,
Олиб кет деб, зор йиғлаган Онама!
Борар эдим хар кун сизни кўргани,
Армон қолди, юрагимда қолгани,
Куч қолмади, сўнги кунда боргани,
Кўз олдимда гулдек сўлган Онама!
Англаб етдим, не бўлганин кўзларидан,
Танам титрар шифокорни сўзларидан,
Осмон ёнар, ўғлингизни бўзларидан,
Олис йўлга сафар қилган Онама!
Намозимда сизни дуо қилар эдим,
Аллоҳимдан сизга умр сўрар эдим,
Онам ҳали ўлмайди деб билар эдим,
Бир оҳ дея, жони чиққан Онама!
Кутиб-кутиб кўзингиз тўрт бўлгандира,
Жон чиқмасдан бўғзингизда тургандира,
Йўлим кутиб, сабрингиз ҳам тўлгандира,
Риҳлат сари сафар қилган Онама!
Орзуйингиз Самарқандни кўриш эди,
Насиб қилса Ҳажга сафар қилиш эди,
Ниятингиз Ҳожи она бўлиш эди,
Орзулари армон бўлган Онама!
Хазонрезги, ҳаволар ҳам бўлиб салқин,
Ёмғир ёғиб, осмонларда чақар чақин,
Энг суюкли набирангиз тўйи яқин,
Тўйлар кўрмай, кетган мени Онама!
Тополмайман, кенг ҳовлидан изингизни,
Хеч бўлмаса соғинганда юзингизни,
Тушларига кириб туринг қизингизни,
Дунёларга тўймай кетган Онама!
Ўлар инсон, Аллоҳимни айтган куни,
Банда ночор, олдиндан хеч билмас буни,
Учрашамиз Қиёматда, маҳшар куни,
Дийдор энди Қиёматга қолди Онам.
➪@Ona_haqida_sherlar
🍃Ота онасига мехрибонлар канали🌸
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг..?