Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


OMBUDSMAN FERUZA ESHMATOVA
📨 https://app.ombudsman.uz/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📔 Халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон Омбудсмани 30 ёшда” номли китоб тақдим этилди.

📖 “Ўзбекистон Омбудсмани 30 ёшда” – Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги 30 йиллик саёҳат!

Ушбу китоб – фақат тарихий манба эмас, балки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги муҳим жараёнларни ёритувчи таҳлилий йўлхарита ҳамдир!

🔹 Унда Омбудсман институтининг ташкил этилиш тарихи, ривожланиш босқичлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги тагаббуслари ҳақида батафсил маълумот берилган.

#Омбудсман30Йил #ИнсонҲуқуқлари #ЎзбекистонОмбудсмани

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌿Омбудсман институтига 30 йил: Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати

📌 Тошкентда халқаро конференция старт олди!

Айни дамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институтининг 30 йиллиги муносабати билан “Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати” мавзусида халқаро конференция ўтказилмоқда.

🌍 Мазкур тадбир инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттириш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг тоза муҳитда яшаш ҳуқуқини мустаҳкамлашга қаратилган.

Конференция Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Конрад Аденауер ҳамда Фридрих Эберт жамғармалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

#Омбудсман30Йил #ИнсонҲуқуқлари #Экология

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐X | 🎞Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💠Омбудсман “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури иштирокчилари билан учрашди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, ташкил этилган “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги иштироки ҳамда гендер тенглигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси ҳисобланади. Мазкур ташаббус аёлларда етакчилик салоҳиятини ошириш, раҳбарлик кўникмаларини шакллантириш ва уларни юқори лавозимларга тайёрлашга қаратилган.

Дастурнинг тўртинчи мавсуми доирасида жорий йилнинг 26 февраль куни Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда турли ҳудудлардан саралаб олинган 100 нафар раҳбар аёллар иштирок этди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


🩺Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 21-сон Жазони ижро этиш колониясида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда жазо муддатини ўтаётган маҳкума аёллар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

300 нафарга яқин маҳкумалар қамраб олинган тиббий кўрикка акушер-гинеколог, онкогинеколог, маммолог, кардиолог, эндокринолог, педиатр, психиатр каби 10 нафарга яқин тор доирадаги шифокорлар гуруҳи жалб этилди.

❗️Тиббий кўрик 27 февралга қадар давом этади.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


📆Омбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаат қилишди?

2025 йилнинг 25 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулда фуқаролар соғлиқни сақлаш, ижтимоий ёрдам, пенсия, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш, фирибгарлик, суд-ҳуқуқ ва тергов жараёнларига оид ҳамда оилавий ва мулкий масалаларда мурожаатларини қолдиришди.

Ушбу мурожаатлар назоратга олиниб, уларни ўрганишга киришилди. Фуқаролар муаммоларини ҳар томонлама ўрганиш зарур бўлган ҳолларда мутахассислар ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube


⁉️Маҳкум ва маҳбуслар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат қилмоқда?

Тошкент вилоятидаги 13-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган бир маҳкум ёлғиз ва боқувчисиз қолган онасининг оғир аҳволидан хабар топгач, Омбудсманга мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва маҳалла масъул ходимлари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Натижада таъмирталаб, иситиш тизими эскирган уйда ёлғиз яшаётган маҳкумнинг онасига "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 7 миллион сўм ажратилди ва ҳозирда уйда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистондаги 2-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган икки нафар маҳбус оиласининг учрашувга келишга шароити йўқлигини билдириб, телефон орқали мулоқот қилиш учун ёрдам сўради.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube


📝Омбудсман тақдимномасига кўра, Сирдарёдаги манзил-колониясида сақланаётган маҳкумларнинг меҳнат шароитлари яхшиланди

Жорий йилнинг январь ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан вилоятдаги 40-сон манзил-колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликлар, жумладан, баъзи ишлаб чиқариш объектларида маҳкумлар учун ажратилган ювиниш хоналаридаги вазият, овқатланиш шароитларининг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги юзасидан Омбудсман тақдимномаси киритилган эди.

Куни кеча ушбу колонияга қайта мониторинг ташрифи амалга оширилди ва ...

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Омбудсман ҳафта ичида

🔹️18.02.2025 Олмалиқдаги колонияда вафот этган маҳкум ҳолати Омбудсман назоратига олинди

🔹️18.02.2025 Товоқсойда маҳкум вафоти: Омбудсман ҳолатни назоратга олди

🔹️19.02.2025 “Омбудсман мактаби” Навоийда: ҳуқуқий хабардорлик ва аҳоли муаммоларга ечим

🔹️19.02.2025 “Омбудсман қутиси”нинг ноқонуний очилиши ҳолати текширилди

🔹️20.02.2025 Андижон, Бухоро, Хоразм, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги қатор пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди

🔹️21.02.2025 Омбудсман ва ёшлар учрашуви: ҳуқуқий билим ва ҳамкорлик имкониятлари

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Омбудсман ва ёшлар учрашуви: ҳуқуқий билим ва ҳамкорлик имкониятлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Омбудсман ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова талабалар билан учрашиб, уларни Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништирди. Суҳбат давомида қийноқларнинг олдини олиш, мурожаатлар билан ишлаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда академияда "Омбудсман клуби"ни ташкил этишга келишиб олинди. Янги клуб аъзолари дарсдан сўнг Омбудсман институти мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаш, мурожаатларни ўрганиш ва қабул жараёнларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Бу талабаларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалий кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради.


📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔎Андижон, Бухоро, Хоразм, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги қатор пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди

Жорий ҳафтада Омбудсманнинг Андижон, Бухоро, Хоразм, Наманган ва Тошкент вилоятидаги минтақавий вакиллари томонидан бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари ўтказилди.

Тошкент вилоятидаги 13-сонли жазони ижро этиш колониясида сақланаётган маҳкум Омбудсманга ногиронлик аравачаси билан таъминлаш бўйича мурожаат қилган эди. Куни кеча ушбу муассасага амалга оширилган мониторинг ташрифи доирасида маҳкум билан учрашув ўтказилиб, унинг мурожаати жойида ҳал этилди.

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


‼️“Омбудсман қутиси”нинг ноқонуний очилиши ҳолати текширилди

Ижтимоий тармоқларда Зангиота туманидаги 22-сонли жазони ижро этиш муассасасида “Омбудсман қутиси” вилоят прокурори ўринбосари ва колония маъмурияти томонидан ноқонуний равишда очилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабар маҳкумларнинг Омбудсманга эркин ва ишончли мурожаат этиш ҳуқуқини чеклашга оид экани нуқтаи назаридан ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан ҳар томонлама ўрганилди.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube


📍“Омбудсман мактаби” Навоийда: ҳуқуқий хабардорлик ва аҳоли муаммоларга ечим

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан чекка ҳудудлардаги мурожаатлар таҳлил қилиниб, аҳолининг долзарб муаммоларига бағишланган очиқ мулоқотлар ва сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Бундай тадбирларнинг асосий мақсади – жойлардаги муаммоларни тизимли ўрганиш ва аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишдир.

Навоий вилоятидаги минтақавий вакил томонидан “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбирлар “Ватан”, “Ҳаёт”, “Истиқлол” ва “Орзу” маҳаллаларида ўтказилди.
📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

Cайт |💬Telegram | 📒Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🖤Youtube

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.