#оила
07.05.2022
Ҳақиқий оила неча йилда шаклланади? Устозимнинг сўзлари бугунги кунда янада долзарб масалага айланди.
Университетда ўқиган давримда Бакалаврнинг 2-чи курсида 2-чи чет тилини танлаш фурсати келди. Албатта, танлашдан аввал ота-онам билан маслаҳатлашдим, ва улар “Араб тилини танла”, - деганларида, уларни танловлари ўзимники билан бир хил бўлганидан жуда суюндим.
Араб тили дунёдаги энг мураккаб тиллардан бири бўлгани сабабли уни танлашда бироз иккиланиш ҳам бўлган эди. Аллоҳга беҳисоб шукр бўлсин, ёшлигимда Отин аямизни берган илмлари катта ёрдам берди. Ўқиш ва ёзувга тез ва осон киришиб кетдим, Алҳамдулиллаҳ.
Араб тили устозимнинг оталари Тошкент шаҳрида бир вақтлар кўпчилик таниган ҳурматга сазовор илмли инсон бўлган эканлар. Устозимнинг оталарига нисбатан одоблари юксак даражада бўлиб, улар билан суҳбатлашганларида кам гапириб кўзларига тик қарамаган эканлар.
Устозимиз ўз вақтида Ўзбекистонда кам бўлган мутахассислардан бири бўлган ва Ҳалқаро даражада Араб тили Таржимони бўлиб ишлаганлар.
Дарсларимиз жуда қизиқ ўтарди. Устознинг дарс ўтиш услублари ўзгача эди. Афсуски, 2-чи чет тилини ўрганишга ҳафтада бор йўғи 2-пара дарс ажратилган эди, ўша вақтлар ғанимат эканлигини кеч тушуниб етдим.
Дарсларни оҳирида Устоз бизга олтинга тенг илмларни бериб, чиройли насиҳатлар қилар эдилар. Бугунгача ҳам уларнинг маърифатли сўзларини ёдимга оламан.
“Ҳақиқий оила 10 йилда шаклланади”, - деган гапларини мана салкам 14 йил турмуш ҳаётимиз давомида бир неча бор ёдимга олдим. Бу гапнинг тагида кўп ҳикмат борлигини бошқа оилалар мисолида ҳам кўп кўряпман.
Ҳар бир оилада ўзига хос синовлар, машаққатлар бўлиши мумкин. Қолаверса, 2-та бир-биридан мутлақо фарқ қиладиган оилалар ва уларни фарзандларининг бир-бирига кўникма хосил қилиши учун муайян муддат керак бўлади.
Илк синовлардаёқ умидсизликка тушиш ва оиладан воз кечиш ҳудди янги касб-ҳунарни ўрганишда 1-чи муваффақиятсизликдаёқ: “Бу иш қўлимдан келмас экан”, - деб уни ташлаш кабидир. Оилавий ҳаётда хурсандчилик бўлган кунларни, яхшиликларни унутиб, диққатни ва ҳаёлни фақат ёқимсиз воқеа-ходисалар билан банд қилиш - ношукрлик эмасми?
Ҳар бир ишнинг ўз илми бўлганидек, оила қуришнинг ҳам илми бор, албатта. Илм олиш билан бирга, эзгу ниятлар, чиройли сабр, доимий ҳаракат ва Аллоҳдан умид бўлса, натижаси ҳам яхши бўлади, ин ша Аллоҳ.
©️Наима Атамирзаева
Telegram | Instagram