Alimoff


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


“Қиличли қасамёд” ва Туркиядаги баҳс-мунозаралар

Ўтган йили 30 август куни Туркияда ҳарбий академия битирувчиларининг тантанали маросими бўлиб ўтганди. Тадбирга президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам ташриф буюрган. Маросимнинг энг диққатга сазовор лаҳзаларидан бири ёш офицерларнинг қасамёд қабул қилиши бўлди. Улар саф тортиб, қиличларини баланд кўтардилар ва “Биз Отатурк жангчиларимиз!”, “Биз Мустафо Камол аскарларимиз!” — дея ҳайқирдилар.

“Биз қасам ичамизки, дунёвий ва демократик Туркия Республикасининг мустақиллиги, мамлакатнинг бўлинмас бирлиги, буюк турк миллатининг шарафи ва қадр-қиммати ҳимояси йўлида туриб берамиз. Бизнинг муқаддас юртимизга дахл қилишга уринган ҳар қандай кимса биз билан тўқнаш келади ва қиличларимиз доимо ўткир ҳамда тайёр бўлади. Биз – турк келажагининг фарзандларимиз. Биз шараф билан туғилдик ва шараф билан яшаймиз. Ўзини турк деб атаган киши бахтиёрдир!”


Офицерларнинг қасамёди анъанавий бўлса-да, бу сафар маросим алоҳида эътиборга сазовор бўлди. Чунки қасамёд матнида дунёвий, демократик республика қадриятларига содиқлик таъкидланди. Битирувчилар Ватан дахлсизлиги, халқ шаъни ва ғурурини ҳимоя қилишга, ҳар қандай таҳдидга қарши курашишга қасамёд қилишди. Қасамёдга етакчилик қилган шахс эса курснинг энг яхши битирувчиси — Эбру Эрўғлу эди. Бу ҳолат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди ва матбуотда “қиличли қасамёд деб номланди.

Туркия жамоатчилиги бу воқеага турлича муносабат билдирди. Президент Эрдўған тарафдорлари бу қасамёдни кескин танқид қилиб, уни провокация деб баҳоладилар. Бошқа томон эса буни ватансеварлик, Отатурк тамойилларига содиқлик ифодаси сифатида қабул қилди. Энг диққатга сазовор жиҳати шундаки, Эрдўған бу воқеага муносабатини дарҳол эмас, балки бир неча кун ўтиб, Имом-хатиблар Қурултойи чоғида билдирди. Президент “Сиз қиличларни кимга қарши кўтаряпсиз?” дея эътироз билдирди ва бу масала Миллий Мудофаа университети, Қуруқлик қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги билан муҳокама қилинганини айтди.

Эрдўған, шунингдек, битирувчиларнинг армияда қолиши мумкин эмаслигини таъкидлади: “Улар 30 ёки 50 нафар бўлиши мумкин. Лекин ким бўлишидан қатъи назар, армиямизда бундайлар бўла олмайди. Тез орада тегишли чоралар кўрамиз”, — деди у. Бу баёнот ҳарбий тузилмаларда кескин ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини англатади.

Мухолифат партиялари эса бу қарорга норозилик билдирди. Хусусан, Халқ Республикачилар Партияси бу текширувни миллий онгнинг етишмовчилиги белгиси деб атади. Партия раҳбари Ўзал бу масалани сиёсий босим натижаси деб баҳолади. Миллий Ҳаракат Партияси етакчиси Девлет Баҳчели эса Туркияда доимо шундай провокациялар юзага келишини таъкидлаб, вазиятни ойдинлаштириш зарурлигини билдирди.

🧠@nurbekalimov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Фарзандимга доим тушунтираман. Ҳиссиётлари ҳақида гаплашаман”- Малика Таирова.

Парда Подкаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

https://youtu.be/W57wUlawB-Q?si=i91mTec6WKPIQThm


Трамп ноқонуний мигрантларни Гуантанамога юбориш ҳақида қарор чиқарди

АҚШ президенти Дональд Трамп ноқонуний мигрантларни Гуантанамо ҳарбий базасига юборишни назарда тутувчи қарорни қабул қилди. Оқ уй томонидан эълон қилинган меморандумга кўра, Трамп мудофаа вазири ва ички хавфсизлик вазирига Кубада жойлашган ушбу база ҳудудида миграция маркази ташкил этиш чораларини кўришни топширган. Унинг таъкидлашича, бу марказ Америка ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижликларни сақлаш учун мўлжалланган бўлади.

Трамп Гуантанамода 30 000 нафар мигрантни сақлаш учун имконият мавжудлигини айтиб, бу чора-тадбирлар ноқонуний иммиграцияга қарши курашда муҳим қадам эканини қайд этди. Унинг таъкидига кўра, база ҳудудида мигрантларни жойлаштириш учун мавжуд инфратузилма кенгайтирилади. Бу қарор «чегара орқали босқинни тўхтатиш, жиноятчи картелларни йўқ қилиш ва миллий суверенитетни тиклаш» мақсадида қабул қилинган.

Гуантанамо ҳарбий базаси аввал терроризмга қарши кураш доирасида қўлга олинган шахслар сақланадиган қамоқхона сифатида машҳур бўлган. Бу ерда маҳбуслар ҳеч қандай айбловсиз узоқ муддатгача ушлаб турилиши мумкин. Ҳуқуқ ҳимоячилари базада қийноқлар қўлланилгани ҳақида бир неча бор хабар берган, аммо бу ҳақда ҳеч қандай расмий чора кўрилмаган. Президент Барак Обама ўз маъмурияти даврида Гуантанамони ёпишни ваъда қилган, лекин бу амалга ошмаганди.

Трамп бу қарорни Лейкен Райли қонунини имзолаш доирасида эълон қилди. Мазкур қонун 2024 йилда ноқонуний мигрант томонидан ўлдирилган америкалик талаба қиз шарафига номланган. Унга кўра, АҚШда ноқонуний бўлиб турган хорижликлар ўғрилик ёки зўравонликда гумон қилинганида, ҳуқуқ-тартибот органлари уларни ҳеч қандай айблов эълон қилмасдан ҳам ҳибсга олиши мумкин. Демократлар ушбу қонун ноқонуний мигрантларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилишига олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдиришган.

Куба ҳукумати Трампнинг Гуантанамода ноқонуний мигрантларни жойлаштириш ҳақидаги қарорини кескин қоралади. Куба президенти Мигел Диас-Канел бу ҳаракатни «шафқатсизлик акти» деб атади, ташқи ишлар вазири эса бундай қадам халқаро ҳуқуқ нормаларига зид эканини таъкидлади. Шу билан бирга, CNN агентлиги Гуантанамода ўн минглаб кишиларни сақлаш учун зарур инфратузилма ҳозирча мавжуд эмаслигини қайд этди.

Ушбу қамоқхонанинг ўтмиши ҳақида яхшироқ тасаввурга эга бўлиш учун "Мавританиялик" деб номланган фильмни кўришни тавсия қиламан.

🧠@nurbekalimov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қуруқ иқлим шароитида жойлашганимиз ҳам ҳаво ифлосланишига бир сабаб

Экология партиясининг Мунозара клубида “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш: Илмий ва амалий ёндашувлар” мавзусида сессия ўтказилибди.

Унда мутахассис атмосфера ҳавоси ифлосланишининг асосий қисми, яъни 36 фоизи табиий жараён эканини айтган. Бунга сабаб эса биз қуруқ иқлим шароитида жойлашганимиз экан. Бу шамол натижасида ҳаводаги чанг миқдори кўпайишининг асосий омили ҳисобланади.

🧠@nurbekalimov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Қизим бахтли бўлиши учун ҳаракат қиляпман. У ўзини қурбон қилиши ёки қаергадир бориб кимнидир хоҳиши билан яшаши учун ўстирмаяпман”- телебошловчи Малика Таирова.

Малика Таирова билан қизиқ подкаст бўлган. Кўринглар: https://youtu.be/W57wUlawB-Q?si=i91mTec6WKPIQThm


IT соҳасида иш излаётганлар учун муҳим тавсиялар

ITда иш топиш осон эмас, айниқса, Google ва Meta каби гигант компанияларга кириш учун рақобат жуда кучли. Бир ўринга минглаб номзодлар даъвогарлик қилади. Шунинг учун аввало ўсиш ва тажриба тўплаш мумкин бўлган жойдан бошлаш керак. Стартаплар ва ўрта бизнес бунинг учун аъло имконият. Бу ерда сиз фақат битта вазифани эмас, бир нечта соҳани қамраб олишингиз ва кўпроқ тажриба орттиришингиз мумкин.

Фақат ўз йўналишингизда чекланиб қолманг. Масалан, дизайнер бўлсангиз – код ёзишни ўрганинг, дастурловчи бўлсангиз – продакт-менежмент билан қизиқинг. Айтида кўп соҳани тушунадиган мутахассислар доим талабгир. Ҳар қанча кўп скиллга эга бўлсангиз, рақобатда шунча устун бўласиз.

Таниш-билиш алоқалари ҳам жуда муҳим. Статистикага кўра, вакансияларнинг 80 фоизи тавсия орқали ёпилади. 50 та резюмени кўр-кўрона жўнатишдан кўра, керакли инсонлар билан алоқа ўрнатиш самаралироқ. Собиқ курсдошларингиз, мутахассислар билан чатларда ва тадбирларда мулоқот қилинг.

Суҳбат жараёнини имтиҳон деб эмас, балки шоу деб қараш керак. Гапираётганда ўзингизга ишончли бўлинг, жавобларингиз аниқ, қисқа ва мазмунли бўлсин. Ҳар бир саволга ўзига хос ёндашиш ва ўзингизни муносиб номзод сифатида кўрсатиш муҳим. ITга ишга кириш жараёни сабр ва ҳаракат талаб қилади, лекин тўғри ёндашув билан мақсадга етиш мумкин.

Охирида реклама чиқса керак деб ўқидингизми? Йўқ ростан шунчаки тавсиялар😁

🧠@nurbekalimov


Ҳар ким ўз танловида эркин!

Бугун Қонунчилик палатасида виждон эркинлиги ва дунёвийликни таъминлаш бўйича муҳим қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Бу ҳужжат ҳар бир фуқарога ўз динига амал қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини кафолатлайди, давлат эса барчага бирдек муносабатда бўлишини таъминлайди.

Қонун жамиятда турли дин вакиллари ўртасида муроса ва ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, ижтимоий тотувлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, таълим ва бошқарувда дунёвийлик принципларини сақлаш каби масалаларни ўз ичига олади. Диний таълим фақат махсус муассасаларда амалга оширилиши белгиланиб, давлат ишларига диний қарашлар аралашмаслиги кафолатланади.

Натижада, фуқаролар ўз эътиқодида эркин бўлади, қонунлар барча учун бир хил амал қилади, давлат ва жамият муносабатларида дунёвий тамойиллар мустаҳкамланади. Бу эса тинчлик, барқарорлик ва ҳуқуқий аниқликни таъминлайди.

Қонун лойиҳаси 10 кун давомида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Сиз ҳам ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин.

🧠@nurbekalimov


Трамп доллардан воз кечган давлатларга қандай чоралар кўришини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп халқаро савдода доллардан бошқа муқобил валюта яратишга ҳаракат қилган БРИКС давлатларига нисбатан қаттиқ иқтисодий чоралар кўришини билдирди. У Truth Social платформасидаги баёнотида бу мамлакатлардан АҚШ долларини алмаштиришга йўналтирилган ҳар қандай уринишлардан воз кечишни талаб қилди.

Трамп БРИКС давлатларининг янги валюта яратишга бўлган интилишини тўхтатиш мақсадида 100 фоизлик савдо божи жорий этиш билан таҳдид қиляпти. Шунингдек, у мазкур мамлакатларнинг маҳсулотлари учун Америка бозорини бутунлай ёпиш эҳтимоли ҳақида ҳам огоҳлантирди. АҚШ раҳбари аввалроқ БРИКСга аъзо мамлакатлар корхоналарига нисбатан савдо божлари жорий қилиш ҳақидаги режаларини маълум қилган эди.

Бу орада Россия президенти Владимир Путин Қозонда ўтказилган БРИКС саммитида доллар ҳали ҳам жаҳон молиявий тизимида муҳим ўрин эгаллашини тан олди. Лекин у АҚШнинг ўз валютасидан сиёсий босим ўтказиш учун фойдаланишини катта хато деб баҳолади. Путиннинг таъкидлашича, долларнинг глобал ўрни туфайли АҚШ сўнгги ўн йил ичида асоссиз равишда 12 триллион доллар ишлаб топган.

Кремль раҳбари Россиянинг доллардан тўлиқ воз кечиш режаси йўқлигини таъкидлаб, халқаро савдода иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун турли валюта тизимларидан фойдаланишни давом эттиришини маълум қилди.

БРИКС 2006 йилда Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия томонидан ташкил этилган халқаро иттифоқ бўлиб, 2011 йилда унга Жанубий Африка Республикаси қўшилган. 2024 йил бошидан эса Миср, Эфиопия, Эрон ва БАА ҳам БРИКС аъзолари сафидан жой олди. Шунингдек, 2025 йил бошида ташкилотга Индонезия қўшилди.

🧠@nurbekalimov


Пентагон генерал Марк Миллини қўриқчилар ва имтиёзлардан маҳрум этди

АҚШ Мудофаа вазирлиги президент Дональд Трампни танқид қилган генерал Марк Миллини шахсий қўриқчилар ва бир қатор имтиёзлардан маҳрум этди. Пентагон раҳбарияти шунингдек, унинг ҳаракатларини текшириш ва ҳарбий унвонини қайта кўриб чиқиш бўйича тергов ўтказишни бошлади.

Генерал Милли Трамп маъмурияти даврида бирлашган штаб раиси лавозимини эгаллаб, кейинчалик собиқ президентга қарши кескин баёнотлар берган. У 2024 йилда чоп этилган «Уруш» номли китобда Трампни «суяк-суягигача фашист» деб атагани билан ҳам танилган. Миллининг айтишича, АҚШ армияси ҳеч қачон «диктаторлар ихлосманди» бўлмаган ва у ҳарбийларнинг сиёсий ғаразли кучларга хизмат қилишини қабул қилолмайди.

Пентагон раҳбариятининг Миллига нисбатан чора кўриши янги мудофаа вазири Пит Ҳегсетнинг илк қарорларидан бири бўлди. Унинг буйруғига кўра, генерал Миллига берилган барча рухсатномалар бекор қилинади ва Пентагонда осилган портрети ҳам олиб ташланади. Шу билан бирга, Миллининг ҳаракатлари АҚШ ҳарбий қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида махсус текширув ўтказилади.

Бундан ташқари, Трамп маъмурияти даврида юқори лавозимларда ишлаб, кейинчалик собиқ президентни танқид қилган Майк Помпео, Жон Болтон ва Брайан Ҳук каби собиқ расмийлар ҳам шахсий қўриқчилардан маҳрум қилинди. Америка разведка хизмати бу шахсларга Эрон томонидан таҳдид борлигини таъкидлаган, аммо янги маъмурият уларнинг давлат ҳимоясига муҳтож эмаслигини маълум қилди.

Трамп генерал Миллини давлатга хиёнатда айблаган ва ҳатто унинг Хитой ҳарбийлари билан телефон мулоқотлари миллий манфаатларга зид бўлганини айтганди. Милли эса бу қўнғироқлар мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилганини таъкидлаган. Байден маъмурияти эса унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, Миллини сиёсий таъқибга учрамаслиги учун олдиндан афв этган эди.

🧠@nurbekalimov


Туркманистонда давлат раҳбари тасвири бор газеталардан маиший мақсадда фойдаланиш тақиқланди

Туркманистонда давлат хизматчилари янги, ноодатий талабга дуч келяпти: энди улар газеталарда ҳукмрон оиланинг тасвири туширилган саҳифаларни эҳтиёт қилиш мажбуриятини оляпти. Озодлик радиосининг хабар беришича, давлат ходимлари бу борада махсус мажбуриятномаларни имзолашга мажбур қилиняпти.

Бундай чекловларнинг жорий этилишига асосий сабаб сифатида одамларнинг газета ва журналлардан турли маиший мақсадларда фойдаланиши деб айтиляпти. Давлат расмийлари газеталарни ҳожатхона қоғози ўрнида ишлатиш, уларга нарсаларни ўраш ёки олов ёқиш учун қўллаш ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилган. Шунингдек, газеталардан эски пойабзалларни намликдан ҳимоя қилиш учун фойдаланиш ҳам одатий ҳолга айланган.

Энди давлат ходимларига газеталарни бутунлигича сақлаш ва уларни ифлос қилмаслик бўйича аниқ кўрсатмалар бериляпти. Ҳатто, газета саҳифаларининг чиқиндилар орасида топилиши кимга тегишли эканини аниқлаш мақсадида ҳар бир саҳифага QR-кодлар босилиши мумкинлиги ҳам тилга олиняпти. Бу эса расмийлар томонидан газета тарқатилишини янада қатъий назорат қилиш имконини яратади.

Мамлакатда кўпчилик давлат ходимлари газеталарга мажбурий обуна бўлган, лекин уларни ўқиш ўрнига, маиший эҳтиёжлар учун ишлатишни афзал кўрган. Энди эса, янги талаблар билан бу имконият ҳам чекланяпти. Бу ҳолат кўплаб ходимларнинг хафсаласини пир қилган, чунки газеталардан фойдаланишдаги озгина хатолик ҳам ишдан ҳайдалишга олиб келиши мумкин.

🧠@nurbekalimov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистондаги Телеграм-каналлардан бирида 2,5 миллион одам ҳанузгача турли ўсмаларга сабаб бўладиган носвой истеъмол қилаётгани ҳақида пост кўрдим. Шу билан бирга, АҚШда бундай тамаки маҳсулотларига альтернатив сифатида сал камроқ зарарли бўлган никотин поучларига рухсат берилган. Бироқ Ўзбекистонда 2024 йил май ойидан бошлаб ушбу маҳсулотларнинг муомаласи тақиқланган, бу эса ноқонуний ва қалбаки бозорнинг ўсишига олиб келган.

Шифокорлар носвой истеъмолининг оқибатлари ва альтернатив никотин маҳсулотлари ҳақида гапириб берган тўлиқ интервьюни томоша қилишни тавсия қиламан.

👉🏻 Видеони томоша қилинг


Нетаньяху ва Трамп учрашуви бўлиб ўтади

Кейинги ҳафтада Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШга ташриф буюриб, президент Дональд Трамп билан учрашади. Бу воқеа халқаро сиёсатда катта қизиқиш уйғотяпти, чунки бу учрашув бир вақтнинг ўзида ҳам Трампнинг сиёсий саҳнага қайтиши, ҳам Нетаньяҳунинг халқаро майдондаги вазияти билан чамбарчас боғлиқ.

Маълумки, Нетаньяху Халқаро жиноий суд томонидан ҳарбий жиноятларда айбланган ва унинг ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақида ордер берилган. Шунга қарамай, у АҚШга сафар қилаётгани ва Вашингтонда ҳурмат билан кутиб олиниши Ғарбнинг халқаро ҳуқуқ ва дипломатияга муносабати борасида турли баҳсларга сабаб бўляпти. Бу, айниқса, Ғазодаги уруш фонида яққол намоён бўляпти. (Маълумот учун: АҚШ ҳам Россия каби Гаагадаги халқаро жиноят судининг юрисдикциясини тан олмайди)

Трамп учун бу учрашув унинг қайта сиёсий саҳнага чиқишида муҳим қадам сифатида кўрилиши мумкин. У АҚШдаги сайловолди жараёнида Исроил билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзининг яқин иттифоқчиларига вафодорлигини кўрсатиш мақсадида бу ташрифни қабул қилгани эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, бу унинг Жо Байдендан фарқли ўлароқ, халқаро муносабатларда қандай ёндашувга эга эканини кўрсатиши мумкин.

Нетаньяҳу учун эса бу ташриф унинг ҳали ҳам халқаро сиёсатда таъсирли шахс эканини намойиш этиш ва ички сиёсий босимни юмшатиш имконияти сифатида қабул қилиниши мумкин. У ҳозир Исроил ичида ҳам, халқаро миқёсда ҳам жиддий танқидларга учраётгани учун, бундай учрашувлар орқали ўз мавқеини мустаҳкамлашга интиляпти.

Шунингдек, бу учрашув АҚШ ва Исроил муносабатларининг янги босқичга ўтишига ишора қилиши мумкин. Трампнинг президентликка қайта сайлангани Исроил ва Ғарб минтақасидаги сиёсатни кескин ўзгартириши мумкин. Шунинг учун бу учрашув нафақат икки лидер, балки халқаро муносабатлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

🧠@nurbekalimov


Эколог депутатлар Алишер Қодиров постига муносабат билдирди

Сўнгги кунларда муҳокамалар марказида турган Алишер Қодировнинг газ ўрнига электрдан фойдаланиш таклифини Экопартия аъзолари таҳлил қипти.

Партия аъзоси Жавлон Абдуллаев газ ўрнига электр энергиясидан фойдаланиш бугунги кун талаби эканини тушунтирибди: "Газ ва бошқа энергоресурсларга муносабатимиз ҳам ўша эскича тарзда қолиб кетаверади. Биз истаймизми-йўқми, чекланган ресурслар тақчиллиги муттасил ошаверади, чунки эҳтиёжларимиз ҳам, аҳоли сони ҳам шунга мутаносиб тарзда ўсмоқда.

Масаланинг ечими эса — қайта тикланувчи муқобил энергияга ўтиш. Айни вақтда бизнинг олдимизда бундан бошқа оқилона йўл йўқ".

Партиянинг яна бир аъзоси Ойбек Раҳимов эса Қодировнинг таклифи мамлакатимизда “яшил” энергияни ривожлантириш, шу орқали иқлим ўзгариши каби салбий оқибатларни камайтириш, қуёш, шамол, сув каби қайта тикланувчи манбалар орқали ҳосил қилинадиган энергия турларидан фойдаланишга қаратилганини таъкидламоқда.

🧠@nurbekalimov


Эрон ташқи ишлар вазири исроилликларни Гренландияга кўчириш кераклигини айтди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Sky News’га берган интервьюсида АҚШ ва Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига эҳтимолий ҳужуми ҳақидаги тахминларга кескин муносабат билдирди. Унинг айтишича, бундай қадам “жуда ақлсизлик” бўлади ва бутун минтақада катта фалокатга сабаб бўлиши мумкин. Эрон ядровий дастурининг фақат тинч мақсадда қўлланаётганини таъкидлаган Арағчи Ғарб давлатларини Эронга нисбатан нохолис муносабатда айблади.

Дональд Трамп эса АҚШ президентлигига қайтгач, Эрон билан янги ядровий келишув тузиш “яхши бўларди” деб баёнот берди. Лекин Эрон ташқи ишлар вазири бу етарли эмаслигини, Теҳрон аввал ишончни тиклаш учун Вашингтондан жиддий қадамлар кутаётганини билдирди.

Шунингдек, интервью давомида Трампнинг Ғазо секторини фаластинликлардан “тозалаш” ғояси ҳақида сўз юритилди. Бу таклиф минтақада қаттиқ танқид қилинганди. Арағчи эса буни мазах қилиб, аксинча, Исроил аҳолисини Гренландияга кўчиришни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, бу таклиф орқали бир ўқ билан икки қуённи уриш мумкин – яъни Исроил муаммоси ҳам ҳал бўлади, Гренландияда аҳоли сони ҳам кўпаяди.

Шу билан бирга, Эрон ташқи ишлар вазири ҲАМАС ва Ҳизбуллоҳ каби иттифоқчилари сўнгги йилларда жиддий йўқотишларга учраганини тан олди. Лекин улар қайта тикланиш жараёнида экани ва ўз ғояларидан воз кечмаслигини таъкидлади.

Эронда иқтисодий вазият ҳам оғирлигича қоляпти. Инфляция 50% га етган, ёшлар ўртасида ишсизлик 20% ни ташкил қиляпти. АҚШ санкциялари туфайли миллий валюта қадрсизланган. Эронликлар Ғарб билан келишув орқали санкцияларнинг юмшатилишига ва иқтисодий шароитнинг яхшиланишига умид қилишяпти. Лекин Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги ишонч ўта паст даражада қоляпти, бу эса ҳар қандай келишувни амалга оширишни жуда мураккаблаштиради.

🧠@nurbekalimov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зумерлар дунёни қутқаради демоқда иқтисодчи журналист йигит.

Қўштирноқ подкастда ёш иқтисодчи журналистлар минбари.

Ўзбекистон исқтисоди қандай бўлиши керак?

⏭️ https://youtu.be/quiFzi1FKJQ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Сўғд хати туркларга яъни уйғурларга ўтди ва уйғурлардан мўғулларга ўтди. Мўғуллардан эса ўз навбатида манжурларга ўтди ва улар ҳам ўзига алифбо яратишди. Қолаверса, сўғд ёзуви корейс алифбоси "ҳангил"га ҳам таъсир қилган".

Сўғд тили ва маданиятининг минтақа тарихида тутган муҳим ўрнини инобатга олиб, қурултойчилар сўғд тили бўйича мутахассис, атоқли олим Мирсодиқ Исъҳоқов билан муҳташам суҳбат қуришибди. Тавсия қиламан. Албатта томоша қилинг!

👉 https://youtu.be/cEvPkgmMpFY?si=5QBC44wDyeWtrvuG


Кристофер Уокеннинг замонавий технологияларсиз ҳаёти ҳақида

Голливуднинг афсонавий актёри Кристофер Уокен замонавий технологияларсиз ҳаёт кечиришни афзал кўриши билан томошабинларни ҳайратга соляпти. 81 ёшли Уокен яқинда берган интервьюсида, ҳалигача мобил телефон, электрон почта ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигини тан олди. Унинг фикрича, бу нарсалар ижодий ҳаётига таъсир ўтказмаган, балки унга ўзгача эркинлик берган.

Уокеннинг айтишича, унинг уйида замонавий технологиялардан фақатгина сунъий йўлдош антеннаси бор. Ҳатто у ўзи қатнашган “Severance” сериали эпизодларини ҳам замонавий стриминг платформалари орқали эмас, балки суратга олиш жамоаси томонидан юбораладиган DVD-дисклардан томоша қиларкан. У электрон хат ёзмагани, Twitter ҳақида эса ҳатто тасаввурга ҳам эга эмаслигини айтди.

Бунақа оддий ва минималистик ёндашув Уокеннинг шахсий танлови бўлиб, унинг дунёни қандай кўришини очиқ намоён этади. У замонавий ҳаётда технологиялар ва ахборот оқимига тўлиқ суяниб қолиш ортида пайдо бўладиган стресс ва чалғувчилардан ўзини асрашни афзал кўряпти. Бу, айниқса, ижодкор шахслар учун муҳим масала.

Кристофер Уокен Голливуддаги ўзига хосликни сақлаб қолган фигуралардан бири. Унинг ҳаётга бўлган ноодатий муносабати нафақат у ўйнаган қаҳрамонлар, балки шахсий фалсафаси орқали ҳам кўзга ташланади. Актёрнинг мухлислари унинг замонавий трендларга мослашмаганини ҳурмат қилади, чунки бу Уокеннинг ўзлигини йўқотмаганидан далолат.

Технологияларсиз ҳаёт тарзи унга Голливудда ўз ўрнини сақлаб қолишга халақит бермагани эса диққатга сазовор. Бу орқали Уокен нафақат ўз яқинлари, балки ёш авлодни ҳам ҳаётда қандайдир нарсаларни ўз танловингиз билан амалга ошириш мумкинлигига илҳомлантиряпти.

🧠@nurbekalimov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Саудия Арабистони дунёвийлашмоқда

Биздаги баъзи одамлар мусиқа, кино хорам деб щрта асрлар зулматига чўмаётган пайтда Саудия Арабистони дунёвийлик сари одим қадамлаяпти. Бу ерда ҳатто мусиқий фестиваллар ўтказишга жавоб берадиган махсус вазирлик бор😁

Ўтган ҳафтада Саудиянинг мадҳияси германиялик машҳур бастакор, Ҳанс Зиммер томонидан қайта ишланиши эълон қилингани ҳақида ҳам ёзгандим.

Кўпчиликни шокка туширган ушбу янгилик аслида Саудиянинг Қироллик оиласи томонидан қилинаётган ишлардан энг кичкинасидир. Охирги йилларда Саудия Арабистони тинимсиз равишда турли хил фестиваллар уюштирмоқда ва юлдузлар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ўтган йилнинг охирида Ар-Риёдда рэпер Эминем братим ҳам чиқиш қилди. Бундан ташқари, Саудия Арабистонига турли хил фестиваллар доирасида Jenifer Lopez, 50 Cent, ASAP Rocky, Celine Dion ва бошқа юлдузлар ташриб буюриб, қўшиқ куйлаган. Яқин кунларда эса The Weeknd ҳам ўзининг мусиқий тури доирасида Саудияда концерт ўтказиши кутилмоқда.

Турли туман спорт ўйинлари, UFC, бокс ва ҳатто Формула-1 ҳам бўлиб ўтяпти (Ўзимизи кўплаб қоракўзларам бориб кўриб келишяпти енгил)

Булар барчаси 2016 йилда Муҳаммад Бин Салмон томонидан эълон қилиган Saudi Vision 2030 доирасида қилинаётган ишлар. Лойиҳадан мақсад 2030 йилга қадар Саудия Арабистонини кучли иқтисодиёт ва чексиз туристлар оқимига эга дунёвий мамлакатга айлантиришдир. 😎

Хай майли, биз пайпаққа махс тортиш масаласини тортишиб турек, қай бирига сиқиласан, бир гап бўлар😁

🧠@nurbekalimov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биз ҳамшира келин излаяпмиз, юристни келин қилолмаймиз дейишган.

Парда Подкаст- хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw
https://youtu.be/tz8fFsK8SVs?si=b5A2AwNGQZv2g7Yg


Трамп ҳарбийлар учун янги қарорни имзолади

Дональд Трамп ўз президентлик ваколатлари доирасида ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқларини тиклашга қаратилган янги тарихий қарорни имзолади. Ушбу қарор 8 мингдан ортиқ хизматчини ўз лавозимларига қайтариш, уларнинг унвонларини тиклаш ва барча ортиқча молиявий йўқотишларни қоплашни назарда тутади.

Қарорга кўра, бундай хизматчилар 2021 йилда Байден-Ҳаррис маъмурияти томонидан COVID-19 га қарши мажбурий вакцина олишдан бош тортганлари учун ишдан четлатилган эди. Трампнинг фикрича, ўз танасига нисбатан қарор қабул қилиш инсоннинг табиий ҳуқуқларидан бири бўлиб, бу қарорга амал қилмаганлик ҳарбийларга қарши ноқонуний ва адолатсиз сиёсатнинг бир қисми бўлган. Қонунда Трамп ҳарбийларнинг ваколатларини тиклаш билан бирга, уларнинг барча молиявий зарарларини қоплаш, яъни ишдан четлатилган даврдаги маошларни тўлашга ҳам эътибор қаратган.

Қарор қабул қилингани тўғрисидаги хабарни АҚШ Конгресси аъзоси Брайан Маст ўз чиқишида қуйидагича ифодалаган:
«Бу кун барча патриотлар, ҳарбийлар ва менинг аскар биродарларим учун тарихий кундир».

Ушбу қарор нафақат ҳарбийлар, балки уларнинг оилалари учун ҳам катта олқишларга сабаб бўлди.

Трампнинг бу позицияси унинг инсон эркинликларини ҳимоя қилишга содиқлигини яна бир бор намоён қилгани айтиляпти. Бу, шунингдек, сиёсий аренада ҳуқуқ ва эркинликлар масаласидаги баҳсларни янада кучайтириши мумкин. Қарор қабул қилинишидан аввал Трамп 20 январь куни ўз чиқишида мазкур ҳарбийларни адолатли равишда ўз лавозимларига қайтариш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваъда берган эди.

Шу билан бирга, бу АҚШнинг сиёсий ва ҳуқуқий муҳитини янада кескинлаштириши мумкин. Айниқса, Трампнинг ҳукумат сиёсатига қарши муносабати унинг президентлик рақобатидаги асосий тактикаларидан бири сифатида баҳоланяпти. Ҳар ҳолда, бу қарор нафақат ҳарбийлар, балки давлат бошқарувидаги адолатли қарорлар учун муҳим иш сифатида қолади.

🧠@nurbekalimov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.