*. *. *.
Дўстим мени йўқлаб келар шаҳарга,
Қўлида Гоголдан мерос портфели.
Тошкент бўйлаб вазмин қадам ташларкан,
Бироз ўр ва бироз тажангдир феъли.
"Салом, қишлоғимнинг чанқоқ даласи,
Салом, дарё узра ўкирган шамол.
Бормисан, уйимнинг ток ҳавозаси..."
Дўстимдан шу таҳлид сўрайман аҳвол.
Ватан билан келган ижара уйга,
Борин тўкиб сочар гоҳ кечалари.
Ўзи ҳам сезмайди елкаларида
Кармананинг дилбар мусичалари...
Қарта сузилади. Меҳмондўстлик шу.
Бармоқлар ўқланган қотил тўппонча.
Адабиёт ҳақда гўзал гапириб,
Дўстим манглайидан очамиз дарча!
Эдит Пиаф куйлар... Ташқари ёмғир...
Чуғурчуқ гуллардан олади бўса.
Балкондан қарасанг кўчада кезар,
Ёмғир — Модилияни, булут — Пикассо...
"Шоир қабри..." дейман дўстимга қараб,
"Осойишми?.." дейман тийиб ёшимни.
Шоир ўлган!
Биз-чи, интиқ кутамиз,
Янги бир ҳаётнинг яралишини...
Дўстим, қишлоғимни қолдирар менга,
Кетар хотирамда Ватанни тиклаб.
Уни кузатаман мерос портфелга
Шаҳарнинг бор дарду ҳасратин юклаб...
2024
Шаҳбоз Файзуллаев
https://t.me/nssa_qavs
Дўстим мени йўқлаб келар шаҳарга,
Қўлида Гоголдан мерос портфели.
Тошкент бўйлаб вазмин қадам ташларкан,
Бироз ўр ва бироз тажангдир феъли.
"Салом, қишлоғимнинг чанқоқ даласи,
Салом, дарё узра ўкирган шамол.
Бормисан, уйимнинг ток ҳавозаси..."
Дўстимдан шу таҳлид сўрайман аҳвол.
Ватан билан келган ижара уйга,
Борин тўкиб сочар гоҳ кечалари.
Ўзи ҳам сезмайди елкаларида
Кармананинг дилбар мусичалари...
Қарта сузилади. Меҳмондўстлик шу.
Бармоқлар ўқланган қотил тўппонча.
Адабиёт ҳақда гўзал гапириб,
Дўстим манглайидан очамиз дарча!
Эдит Пиаф куйлар... Ташқари ёмғир...
Чуғурчуқ гуллардан олади бўса.
Балкондан қарасанг кўчада кезар,
Ёмғир — Модилияни, булут — Пикассо...
"Шоир қабри..." дейман дўстимга қараб,
"Осойишми?.." дейман тийиб ёшимни.
Шоир ўлган!
Биз-чи, интиқ кутамиз,
Янги бир ҳаётнинг яралишини...
Дўстим, қишлоғимни қолдирар менга,
Кетар хотирамда Ватанни тиклаб.
Уни кузатаман мерос портфелга
Шаҳарнинг бор дарду ҳасратин юклаб...
2024
Шаҳбоз Файзуллаев
https://t.me/nssa_qavs