#pozitiv
ОТАНГГА РАҲМАТ...Телефон жиринглади. Хона деразасидан ташқарига қараб бироз ўйга толибман шекилли, қўнғироқ мусиқасидан бироз сесканиб ўзимга келиб, жавоб бердим:
- Алло?
- Укажон, саломатмисиз? - телефондан келаётган овоз бироз бўғиқроқ эшитилди.
- Ассалому алайкум, катта раҳмат, лаббай эшитаман? – дедим одатдагидек.
- Мақсадга ўта қолай, – бир хўрсиниб олиб давом этди товуш эгаси, – қизим хорижда сафарда эди, оиласи яхши бўлмагани учун сафарга чиқса бироз ёзилар деб тоғаси билан бирга жўнатган эдим... - дедию жимиб қолди. Муаммо алоқаданмикан ёки ўзи ниманидир кутяптимикан деб:
- Аҳа, тушунарли..., - деб гап қўшдим.
👉
Батафсил