Шавкат Мирзиёевнинг Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Президент Антониу Кошта Европа Кенгаши раҳбари лавозимига сайлангани билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг тез фурсатда имзоланиши ўзаро муносабатларнинг бутун мажмуини ривожлантиришга жиддий туртки бўлишига ишонч билдирилди.
Ўзбекистон етакчиси ва Еврокенгаш раҳбари халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қўшма режалар муҳокама қилинди.
Telegram | YouTube