Нигоҳ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Шавкат Мирзиёев қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди:

➖ Юнусобод
деҳқон бозорини юқорига “ўстириш”, савдо ўринлари ва қулайликларни кўпайтириш режалаштирилган. Лойиҳага кўра, аввало, аслият сақлаб қолиниб, ҳозиргисининг ўрнида уч қаватли экобозор қурилади. Унинг ёнида қўшимча савдо маркази ҳамда заргарлик уйи барпо этилади. Энг муҳими, ушбу биноларнинг ерости қисми мингдан ошиқ автомобил сиғадиган тураргоҳ бўлади. Жами 4-5 минг иш ўрни очилади.

➖ Абдулла Қодирий боғи ободонлаштирилади. Рельефдан тўғри фойдаланиб, яшил ҳудудлар кўпайтирилади. Сайр ва томоша жойлари, фавворалар, янги планетарий қурилади. Сайёҳларни жалб қилиш учун гастро-хол ташкил этилади. Бу Чорсу бозори, умуман, эски шаҳар билан янада уйғун бўлади.

➖ “Дўстлик” боғи ҳам янгиланиб, аҳолини ўзига жалб этувчи масканга айлантирилади. Сайр йўлаклари, сув ҳавзалари, дам олиш жойлари таъмирланиб, ўриндиқлар ўрнатилади. Оилавий кўнгилочар маскан ва болалар ижод маркази ташкил қилинади. Ёшлар учун скейт майдончаси, дарахтлар билан уйғун авиарий ҳамда томоша чархпалаги қурилади.

➖ “Наврўз” боғида ташриф буюрувчиларга шароитларни янада кенгайтириш мақсадида бу ерда меҳмонхона, ёпиқ спорт майдончаси, ресторан, конференция зали бунёд қилиш кўзда тутилмоқда.

➖ Нурафшон ва Намангандаги “Янги Ўзбекистон” боғлари ёнида туризм марказлари ташкил қилинади. Уларда Шарқ бозори, ҳунармандчилик жойлари, амфитеатр, фаввора ва бошқа қурилмалар бўлади. Дарахтлар экилиб, яшил ҳудуд кенгайтирилади.

Telegram | YouTube


#китоблар_ҳақида

OpenAI
асосчиси ва миллиардер Сэм Альтман фикрига кўра, ҳаётни ўзгартиришга қодир бўлган тўққизта китоб:

🔹 "Маъно излаётган инсон", Виктор Франкл;
🔹 "Секин ўйла...тез қарор қабул қил", Даниэль Канеман;
🔹 "Нолдан бирга", Питер Тиль;
🔹 "Ажиб янги дунё", Олдос Ҳаксли;
🔹 "Чексизликнинг бошланиши", Дэвид Дойч;
🔹 "Блиц-кенгайтириш", Рид Хоффман;
🔹 "Сунъий интеллект", Ник Бостром;
🔹 "Ғолиб", Жек Уэлч;
🔹 "Сэнд-Ҳилл Роуд сирлари", Скот Купор.

Telegram | YouTube


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида тайинловлар

Зафар Азимов
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Сирожиддин Бобоқулов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача у бош вазир котибияти “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Муратов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

Telegram | YouTube


Президент Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди.

Telegram | YouTube


❗️Қарши давлат техника университети ташкил этилади

Президент қарорига кўра, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали негизида Қарши давлат техника университети ташкил этилади.

Юқоридаги ОТМларда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.

Муҳандислик, геология, ишлаб чиқариш, қурилиш, транспорт, энергетика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда ирригация тизимлари ва агротехнологиялар соҳалари бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Telegram | YouTube


Президент томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Telegram | YouTube


Ўзбекистон бош арчаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил қилиниб, 25 декабрь — 10 январь кунлари, соат 11:00 дан 23:00 гача ташриф буюрувчиларни қабул қилади.

Telegram | YouTube


Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.

Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 23 декабрдан 10 январга қадар амал қилади.

Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airways ҳам талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилганди.

Telegram | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айни вақтда “Абу Валид“ лақаби билан интернет тармоқларига видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Огоҳ бўлинг! Ушбу шахс иштирокидаги видео тасвирларни сақлаш, олиб юриш ва тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.


Telegram | YouTube


Алишер Муратов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Бунгача у Бизнесни ривожлантириш банкида бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, аввалроқ бошқарув раиси бўлиб ишлаган.

Telegram | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганига 32 йил тўлди!

Telegram | YouTube


Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.

Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Авиачипталарни компания сайтидан, авиакомпания агентларидан ҳамда Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин. Бунинг учун давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

Telegram | YouTube


❗️Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправкалар”) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.

Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.

Аҳолига ёнилғи қуйиш, газ тўлдириш ҳамда электр қувватлаш шохобчалари ҳақида онлайн маълумот бериб бориш мақсадида ишлаб чиқилган “Авто24” иловаси ёрдамида шохобчалар фаолияти билан боғлиқ барча маʼлумотларни онлайн режимда кузатиш мумкин.

Telegram | YouTube


Сурияда аёлларни ҳижоб кийишга мажбурлаш тақиқланди

Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилгандан сўнг, Сурия қуролли мухолифати раҳбарияти аёлларни ҳижоб кийишга мажбурлашни тақиқловчи фармон чиқарди.

Бундан ташқари, янги ҳукумат аёлларнинг ташқи кўринишига нисбатан эътироз билдиришни ҳам тақиқлади.

— — —

В Сирии запретили заставлять женщин носить хиджаб

После свержения власти Башара Асада руководство вооруженной оппозиции Сирии издало указ, запрещающий принудительное ношение хиджабов для женщин.

Кроме того, новые власти запретили предъявлять женщинам претензии, которые связаны с их внешним видом.

Telegram | YouTube


❗️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ва даромадли иш билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашдаги асосий масалалар таҳлил қилиниб, долзарб вазифалар белгиланди.

Германия билан ҳамкорликда 14 та техникумда талаб юқори касбларга ва немис тилига ўқитиш йўлга қўйилмоқда. Ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларига ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан техникумда ушбу тажрибани жорий қилиш топширилди.

ТИВга Буюк Британия, Германия, Канада, Словакия, Австралия, Янги Зеландия каби мамлакатларда ўқиш ва малака ошириш, замонавий корхоналарда ишлаш истагида бўлган фуқароларга енгиллик бўлиши учун виза тартибини соддалаштириш бўйича зарур чоралар кўриш топширилди.

Келгуси йилдан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Work and Travel” каби дастурлар доирасида талабаларнинг йўлкира харажатлари учун ссуда ажратиш йўлга қўйилиши айтилди.

Telegram | YouTube


Тошкентда 2025 йил 1 январдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади

Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.

Йўл ҳақини тез ва арзон тўлаш учун эса электрон тўлов тизимларидан (транспорт карталари ёки банк карталари) фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Telegram | YouTube


В Китае нашли новый вид древнего человека

В Китае обнаружили останки ранее неизвестного вида древних людей. Представители вида отличались от современного человека необычайно большими головами с низким лбом и крупными зубами. Его назвали Homo juluensis — от Ju lu, что означает «огромная голова» на китайском языке.

Объем черепа Homo juluensis достигал 1700-1800 кубических сантиметров. Для сравнения, череп современного взрослого Homo sapiens составляет в среднем около 1350 куб. см, неандертальца — примерно 1450 куб. см.

Исследования показывают, что они жили на территории нынешнего Китая 200 тыс. лет назад и были довольно продвинутыми: охотились группами, изготавливали оружие, инструменты и одежду.

Telegram | YouTube


Хитойда қадимги инсоннинг янги тури топилди

Хитойда илгари номаълум бўлган қадимги одамларнинг қолдиқлари аниқланди. Бу тур вакиллари замонавий инсондан ғоят катта бош, паст пешона ва йирик тишлари билан фарқ қилган. Унга хитой тилида "улкан бош" маъносини англатувчи Ju lu сўзидан келиб чиқиб, Homo juluensis номи берилди.

Homo juluensis'нинг бош суяги ҳажми 1700-1800 куб сантиметрга етган. Солиштирадиган бўлсак, замонавий вояга етган Homo sapiens'нинг бош суяги ўртача 1350 куб сантиметрни ташкил этади, неандертал одамники эса — тахминан 1450 куб сантиметр.

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, улар ҳозирги Хитой ҳудудида 200 минг йил аввал яшаган ва анча тараққий этган: гуруҳ бўлиб ов қилишган, қурол-яроғ, асбоб-ускуналар ва кийим-кечаклар ясашган.

Telegram | YouTube


❗️ Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан президент фармони билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Telegram | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бўстонлиқдаги капсула уйлари кўздан кечирилди

Telegram | YouTube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.