#Hayʼat_yig‘ilishi
Олий ва касбий таълим тизими ҳамда илмий соҳадаги 2024-йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва "Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”даги устувор вазифалар
2024-йил 25-декабр куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вазир Қўнғиротбой Шарипов “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, “яшил” технологияларни жорий этиш, сув ресурсларини тежаш ҳамда кўкаламзорлаштириш каби устувор вазифаларни белгилади.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этиб, экологик масалаларда олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратди. У янги технологияларга асосланган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва экологик маданиятни шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.
Тадбирда, шунингдек, талабалар амалиёти учун 15 ҳафталик дастурларни жорий этиш, муҳандислик соҳасида дуал таълимни ривожлантириш ҳамда "Топ-500" хорижий университетлар билан қўшма дастурларни кенгайтириш каби ишлар режалаштирилди. Шунингдек, “Ёшлар академияси”нинг “Бўлажак олим” танловига иқтидорли ёшларни жалб қилиш ва 2025-йилда энергия ресурсларини тежаш каби кўплаб вазифалар белгиланди.
Батафсил: https://gov.uz/oz/edu/news/view/31421
Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova