Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев Навоий вилояти Кармана тумани “Шибзон” маҳалласида аҳоли томонидан ташкил қилинган иссиқхоналар ҳамда “Нурафшон” маҳалласида деҳқон хўжалиги билан шуғулланувчи фуқаро А.Хожиев томонидан 2 гектар ер майдонида ташкил қилинган кўчатхона фаолияти билан танишди.
Ўрганиш давомида Қизилтепа туман ободонлаштириш бошқармасига қарашли бўлган боғ ҳамда кўчат заҳираси ўрганилиб, туманнинг “Ғойибон” ва “Кулолон” маҳаллаларидаги кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишилиб, туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаолларига 2025 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда индивидуал ёндашувни таъминлаш мақсадида уларни иқлими, тупроқ структураси, ирригация ва мелиорация, ер ости сувлари, заҳлашиш даражаси, ҳудуднинг саноатлашганлиги ўрганилиб, шунга қараб дарахт турларини экишга эътибор қаратилиши лозимлиги таъқидланди.
Бундан ташқари, ”Бир мева, бир маҳалла” шиори остида ҳар бир хонадонда кўчатлар экиш ва аҳоли даромадини қўшимча оширишга қаратишга эътибор берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook