Nasafnews.uz | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мурожаат ва реклама учун:
@nasafnewsuzgayoz
Ҳамкор саҳифалар:
@oylikdangapiring
"Nasafnews.uz" сайтининг Telegram'даги расмий саҳифаси! Биз Қашқадарё ҳаётига оид расмий ва ишончли хабарларни ёзамиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қашқадарёлик спортчи халқаро турнирда ғалаба қозонди

Россиянинг Якутя шаҳрида Эркин кураш бўйича Роман Дмитриев хотирасига бағишланган хотира турнирида қашқадарёлик спортчи Шерзод Поёнов (92кг вазнда) иштирок этди. Шерзод Поёнов финал баҳсида қирғизистонлик рақиби устидан ишончли ғалабага эришиб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.

👍 @nasafnewsuz расмий саҳифаси


⚡️Истанбулдаги бош консулхона жиддий огоҳлантириш билан чиқди

"Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида айрим шахслар аэропортларда сиздан ўз юкларини Ўзбекистонга етказиб беришни илтимос қилиши мумкин. Улар турли баҳоналар билан (масалан, оғир касал қариндоши борлиги ёки юкни жўнатиш имконияти йўқлиги) сизни ишонтиришга ҳаракат қилишади.

Бироқ, бундай ваъдаларга ишонманг ва бегона юкни ҳеч қандай ҳолатда қабул қилманг!

Ўтган йилларда бир неча Ўзбекистон фуқаролари айнан шундай вазиятларга тушиб қолган ва ноқонуний юкларни, жумладан наркотик моддалар ва сохта ҳужжатларни билмасдан олиб ўтганлари учун ҳибсга олинган:

• 2023 йил – Истанбул аеропортида 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси номаълум шахснинг илтимосига биноан юкни олиб ўтишга рози бўлди. Бироқ, чегарада текширув вақтида юк ичидан катта миқдорда наркотик моддалар топилди. Натижада, у 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

• 2022 йил – Анталия шаҳридан Тошкентга қайтаётган яна бир фуқаро ўзига нотаниш кишининг юкини олиб ўтишга рози бўлди. Юк таркибида сохта паспорт ва ноқонуний ҳужжатлар борлиги аниқланиб, фуқаро бир неча йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бегона одамларнинг юкини ҳеч қандай ҳолатда қабул қилманг!

Ҳурматли фуқаролар! Сизнинг эҳтиёцизлигингиз ёки бегоналарга бўлган ишончингиз оғир жиноий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шубҳали илтимосларга алданманг ва ўз хавфсизлигингизни ҳимоя қилинг!", дейилади расмий хабарда.

👍 @nasafnewsuz расмий саҳифаси


❗️Bayram kunlari! idea'da texnikalar "BOZOR NARXIDA" bo'lib to'lash aksiyasi bo'ladi!

☑️ BOSHLANG'ICH TO'LOV - YO'Q

HONOR X8c (6/128) - 2,999,000 so'mga
KLEO (BCD275) sovutkichi - 2,799,000 so'mga
LORETTO 6kg - 2,799,000 so'mga
32" Können (KN100HS) - 1 299 000 so'mga
43" Können (KN200FHS) - 2 299 000 so'mga
50" Ssmart (50F22) - 3 999 000 so'mga
55" Ssmart (55F22) - 4 499 000 so'mga
FERRE Gaz plitasi - 1,999,000 so'mga
KLEO (1108) - 799,000 so'mni bo'lib to'lang*

☑️ Ortiqcha % lar - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q

* Texnikalar soni cheklangan va barcha narxlar 6 oylik muddatli to'lovga ko'rsatilgan!

📞 71-230-7799 | Chat

🇺🇿 Adres | Do'konlarimiz

Arzon Narxlar | Instagram


Олим Равшанов янги лавозимга тайинланди

Равшанов Олим Поёнович - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шунингдек, йиғилишда вилоят ҳокими Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси бошлиғи в.в.б. этиб тайинланган Бердиев Наврўз Ҳазратқуловични ҳам таништирган.

👉 nasafnews.uz/2014-.html

👍 @nasafnewsuz расмий саҳифаси


“Насаф” билан шартнома имзолаган янги футболчилар жамоатчиликка таништирилди

Қашқадарё вилояти ҳокими - вилоят футбол ассоциацияси раиси Муротжон Азимов футбол мавсуми олдидан воҳамизнинг бош жамоаси бўлган “Насаф” футбол клуби футболчилари, мураббийлари ва мухлислари билан учрашди. Учрашувда "Насаф" таркибига янги қўшилган футболчилар жамоатчиликка таништирилди.

👉 nasafnews.uz/2011-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Муротжон Азимов Асила Мирзаёрованинг онасига мукофотни топширди

Маълум бўлишича, Қарши шаҳрида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам дастури ташкил этилган. Байрам дастурида бир қатор турли соҳаларда фаолият юритувчи фаол ва фидойи хотин-қизлари "Мўътабар аёл" кўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳусусан, Париж-2024 XVII ёзги Паралимпия чемпиони ва рекордчиси Асила Мирзаёрованинг онаси "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ўз табригида аёлларни эъзозлаш азалдан халқимизнинг энг эзгу қадриятларидан бири эканини таъкидлади.

👍 @nasafnewsuz расмий саҳифаси


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Nasafnews" жамоаси 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табриклайди

Оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлишингизни, барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилаймиз.

Бизни кузатаётганингиз учун ташаккур!🌷

👍 Nasafnews расмий саҳифаси


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️ФВБга тегишли хизмат машина йўл ҳаракати қоидасини бузди

Ижтимоий тармоқларида Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига тегишли хизмат машина йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги акс этган видео тарқалди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан транспорт воситасини қувиб ўтиш қоидасини бузганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилган.

👍 @nasafnewsuz расмий саҳифаси

8.6k 0 81 33 72

Бугун, 7 март куни барча ходимлар ишдан 1 соат олдин кетиш ҳуқуқига эга

Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эслатиб ўтамиз, 8 март (шанба) куни байрам муносабати билан ишламайдиган кун ҳисобланади. 10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


❗️FAQAT BUGUN! 7-mart ko'plab Smartfonlar Bayramona "ZO'R NARXDA"

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q

🔻Redmi Note14 (6/128) - 229 000 so'mdan 12 oyga
🔻Honor X6b (4/128) - 199 000 so'mdan 12 oyga
🔻Honor X8c (6/128) - 258 250 so'mdan 12 oyga
🔻HUAWEI Nova Y72 (8/256) - 279 000 so'mdan 12 oyga
🔻TECNO Spark Go1 (3/64) - 119 000 so'mdan 12 oyga
🔻iPhone 13 (128GB) - 859 000 so'mdan 12 oyga

☑️ Ortiqcha % lar - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q

Eslatib o'tamiz, bu aksiya barcha idea filiallarida bo'ladi. Shoshiling!

👉👉🎁 8 Martga BEPUL Honor X8c YUTIB OLING 👈👈

Batafsil:
📞 71-230-7799 | Chat Nigina

📍Adres 👉 Do'konlarimiz

ZO'R NARXLAR | Instagram


Ғузор тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига Донаев Шерзод Шомуродович тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

👉 nasafnews.uz/2010-.html

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


❗️Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади

Қонунга кўра, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базасидир.

Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди. Шунингдек, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.

Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санксияларни қўллайди:

🔹кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
🔹кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
🔹лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.

Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин. Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.

@nasafnewsuz расмий саҳифаси



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.