Анчадан буён каналда ҳеч нарса ёзмагандим. Аниқроғи ёзишдан ўзимни тийиб келаётгандим. Лекин битта қутурган давлат баттар қутиришни бошлади. Бу сафар қутирган давлатни қутирган эксперт ва журналистлари йўқ жойдан проблема ясаб, уни сиёсийлаштиришга жон-жаҳдлари билан киришиб кетишди.
Эмишки Ўзбекистонда рус миллати вакилларига нисбатан тазйиқ кучайиб кетибди, рус миллати вакилларини ҳуқуқлари қаттиқ топталибди, рус миллати вакилларига нисбатан тизимли дискреминация, тизимли куч ишлатиш, вахшийларча муносабат бўлаётган экан. Ё товба. Бунга Ўзбекистонда истиқомат қиладиган рус миллати вакиллари ҳам ишонмайдику.
Хўш бунақа манипуляциядан мақсад нима?
Мақсад шуки қутурган давлат ўз фуқароларини битта ғоя остида бирлаштириши керак. Чунки қутурган давлатни агрессив сиёсати ҳаттоки ўз фуқароларига ҳам ёқмаяпти. Бу давлатда бўлиб ўтган сўнгги президентлик сайловларида сайловчилар нима учун соат 12:00 да турнақатор навбат ҳосил қилишганини эслаб кўринг.
Хуллас қутурган давлат учун халқни бирлаштирувчи янги ғоя керак. Бу ғоя эса янги душман ясаш орқали шаклланяпти. Қутурган давлатда Марказий осиёлик меҳнат мигрантларига муносабат, Марказий Осиё давлатларидаги, хусусан Ўзбекистондаги маиший муаммони сиёсий муаммога айлантиришга уруниш шуни кўрсатяптики, қутурган давлат фуқароларини бирлаштириш учун "янги душман" сифатида Марказий Осиёни, хусусан Ўзбекистонни танлашди. Халқни ҳиссиётларига ўйнаш жуда яхши иш беради. Қутурган эксперт ва журналистлар гўёки Ўзбекистонда рус миллати вакиллари "қатағон қилинаётгани" ҳақида жар солишади. Қутурган давлатни содда фуқаролари эса бунга лаққа тушиб ишонишади ва "Олға Йўлчибой бобо, биз сиз биланмиз" деб ҳайқиришади.
Бор йўғи шу. Йўлчибой бободан норози бўлаётганларни манипуляция қилиш керак. Қутурган давлат ичидан парчаланиб кетмаслиги учун халқи бирлашиши керак. Бунинг учун тепада таъкидлаганимиздек янги душман керак.
Қисқаси тезда қутурганларга қарши эмлаш муолажаси ўтказилмаса бошқаларга ҳам юқуши мумкин.
@narimovumid