Рақамлаштиришга масъул тингловчилар учун ўқув-семинари ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 декабрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Наманган шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасаларида биринчилардан бўлиб, Ягона тиббиёт ахборот тизими Д-МЕД ишга туширилмоқда.
Бу дастурда ишловчи рақамлаштиришга масъул ходимларнинг бу борадаги тушунчаларини шакллантириш, у асосда ишни ташкил этиш юзасидан Ягона интегратор — "Ўзинфоcом” МЧЖ томонидан Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникада ўқув-семинари ташкил этилди.
Унда соғлиқни сақлаш тизимига жорий этилаётган Д-МЕД ахборот тизими ҳақида қўшимча маълумотлар берилди ва келгусида ушбу ахборот тизими орқали иш ташкил этишда аҳамият қаратилиши лозим бўлган масалалар хусусида сўз юритилди.
Sayt |
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Twitter |
YouTube