«Дарё туризми Ахсикентнинг ажралмас бўлагидир», - Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов Ахсикент археология паркидаги қурилиш ишлари, дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш, муҳандислик жиҳатдан муҳофаза қилиш жараёнлари билан танишди.
Соҳил бўйи туризм нуқталарини барпо учун Сирдарёнинг 1,7 км қисмида дарё ўзани қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда бу манзилда «Ахсикент соҳили» МЧЖ томонидан 5 млрд сўмлик қурилиш бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Натижада Ахсикент очиқ осмон музейларидан Ахсикент археология парки таркибидаги Ахси осори-атиқалар музейи ва қўлёзмалар паркигача бўлган 3,6 км.лик масофада Сирдарё ёқасидан пиёдалар йўлакчаси барпо этилади.
Дарё қирғоғини мустаҳкамланиши натижасида дарё бўйида гастрономик туризм нуқталари, ҳунармандчилик шаҳобчалари қурилади. Бу орқали Сирдарё соҳилида 24/7 режимда ишлайдиган туризм кўчаси юзага келади.
Бу эса Ахсикентга келган сайёҳларни қўшимча бир-икки кун ушлаб туриш, янги сайёҳлар оқимини жалб этиш имконини беради.