Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдик.
Сўнгра у зот намозга турдилар», деди.
«Азон билан саҳарлик орасида қанча бор эди?» дедим.
«Эллик оят миқдорича», деди».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилган.
Насаий ва Абу Довуд ривоятларида:
«Саҳарлик емагини лозим тутинглар. Чунки у муборак емакдир», дейилган.
Абу Довуднинг бир ривоятида:
«Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик», дейилган.
Шарҳ:
Ушбу ривоятлардан олинадиган фойдалар:
1. Биргаликда, жамоат бўлиб саҳарлик қилиш одати яхши эканлиги.
2. Саҳарликни Бомдод азонидан олдин тугатиш яхшилиги.
3. Саҳарлик билан Бомдод азони орасида эллик оят тиловат қилгунча вақт қолиши яхшилиги.
4. Саҳарлик ейишни лозим тутмоқ яхшилиги.
5. Саҳарлик емакда барака борлиги.
6. Иложи бўлганда саҳарликда хурмо ейилса, яхши эканлиги.
Манба: Islom.uz