"Ўликлар билан ўтирманг!”Фақир кишилар билан ўтириб-туриш, дўстлашиш керак. Бойларнинг суҳбатларидан чекиниш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига бундай дедилар:
"Ўликлар билан ўтирманг!”. “Ё Расулуллоҳ! Ўликлар кимлар?" деб сўради саҳобалар.
"Бойлар!" дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Албатта, солиҳ, тақводор бойлар бундан мустаснодир. Сулаймон алайҳиссалом ўз юртида қайси фақирни кўрсалар, унинг ёнига борар, суҳбатлашар ва: "Бир фақир бошқа бир фақир билан бирга ўтиради", дер эдилар. Исо алайҳиссалом ўзини "мискин” деб чақиришларини истарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Ё Аллоҳим! Модомики, бизни тирик қилар экансан, фақирликда яшат. Модомики, бизни ўлдирар экансан, фақир қилиб ўлдир. Модомики, қиёмат кунида тирилтирар экансан, фақирлар билан тирилтир!" Мусо алайҳиссалом Аллоҳга бундай илтижо қилган эди: "Ё Раббим! Сени қаердан излай?" Аллоҳ таоло деди: "Кўнгли синиқларнинг ҳузуридан!"
«Ҳалол ва ҳаром» китобидан.NAMOZ VAQTLARI KANALI 👇🏽
https://t.me/+l7BJrk_xh4djNTdk