#байрам_арафасида
Ишсиз фуқароларга субсидия асосида жиҳозлар топширилди
Бугун - Мустақиллик байрами олдидан ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан яна 40 нафар ишсиз фуқароларга Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан асбоб ускуналар етказиб берилиб, фуқароларга байрамона кайфият улашилди.
Тадбирда туман ҳокими Шерали Қосимов, соҳа раҳбарлари иштирок этишди. Бандлиги таъминланаётган фуқаролар эътибордан мамнун эканликларини изҳор этдилар.

Муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида Янги Ўзбекистонни ривожлантириш, аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликдан чиқариш ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш давлат сиёсати даражасидаги масалага айланди.Тўрақўрғон туманида аҳолининг ишсиз қатламига кирувчи 764 нафар фуқарога 2 млрд. 800 миллион сўмлик, жорий йилда эса 110 нафар шундай тоифадагиларга 467 миллион сўмлик субсидия маблағлари ҳисобидан асбоб ускуналар етказиб берилди.