2025 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди
Ўзбекистон
мусулмонлари идораси Фатво маркази 2025 йил Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдорини
эълон қилди.Бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 миллион 200 минг сўм, деб белгиланди.
"Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 миллион 200 минг сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради", — дейилади диний идора хабарида.
Шунингдек, Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
— 2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
— 4 кг арпадан – 16 000 (ўн олти минг) сўм;
— 2 кг майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
— 4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
"Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади", — дея қайд этган Фатво маркази.
📝
Namangantoday
➡️
Обуна бўлинг ➡️
https://t.me/namangantoday