UzA Sport dan repost
“Прокурор полвони”нинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди
Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида ўтаётган кураш ҳафталигининг навбатдаги кунида прокуратура органлари ходимлари ғолиблик учун беллашди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикалари ҳамда Транспорт прокуратураси, Бош прокуратура академияси ва мажбурий ижро бюроси прокурорлари кураш гиламида ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Умум жамоада Сурхондарё вилояти прокуратураси биринчи, Бош прокуратура жамоаси иккинчи ва Навоий вилояти прокуратураси полвонлари учинчи ўринни қўлга киритди.
Бугун, 16 ноябрь куни ҳафталик доирасида республика фахрийлар турнири, эртага эса аёллар ўртасида “Кураш маликалари” республика мусобақалари бўлиб ўтади.
Мусобақа тафсилотлари ҳақидаги тўлиқ материаллар билан O‘zAнинг расмий сайтида танишишингиз мумкин
@uzasport