#Ғафлатда_қолманг! #Эслатма #Таровеҳ
‼️Бугун таровеҳ намозининг БИРИНЧИ куни‼️
Бугун, 23 апрель таровеҳ намозининг биринчи кунидир. Буни кўпчилигимиз биламиз, бироқ айрим кишилар бу кунни ёддан чиқариши мумкин. Зеро, эслатма мўминларга фойда беради.
Бу йилги рамазонни ва таровеҳ намозларини ғанимат билайлик, сусткашликка йўл қўймайлик. Зеро, бу рамазон биз учун охиргиси бўлиши мумкин. Каратин сабабли масжидларда намозларни адо этиш вақтинча тўхтатилган бўлса, уйимизда аҳлимиз, фарзандларимиз билан жамоат бўлиб адо этайлик! Бу ҳам бир фурсат, фарзандларимизга таълим-тарбия вазифасини ўтайди, иншааллоҳ. Масжидларга чиқолмасак, хонадонларимизни масжидга айлантирайлик. Унутмайлик, уйда ёлғиз адо этиш ҳам жоиз. Лекин хонадон аҳли билан жамоат бўлиб адо қилиши афзалдир. Зеро, жамоат бўлиб адо этилган намознинг савоби ёлғиз ўқилган ибодат ажридан 27 баробар ортиқдир. Имомдан ташқари бир киши бўлса, жамоат билан адо этилган ҳисобланади.
Аллоҳ таоло барчамизни ушбу муборак ойнинг фазилатларидан баҳраманд этсин! Ушбу касалликни тез кунларда бартараф этишини, ибодатларимизни масжидларда жамоат бўлиб ўқишни ҳамда бутун дунё мусулмонлари ҳаётини тинчлик ва осойишталикда давом этишини насиб айласин! 🤲
😷 #vahimasizkarantin
©️Namangan_24uz
📲Сиз энг фойдали каналдасиз😎
http://t.me/namangan_24uz