Postlar filtri


https://t.me/nafismalikova

Glavniyga qo‘yish mumkinmas🤣😄


https://t.me/+biiMn2ztQdUwYzMy

Ko‘pchilikni iltimosiga ko‘ra pullik asarlar ro‘yhati.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/nafismalikova


#Taqdir_bitiklari


#No_280
#By_Nafisa_Malikova


-йўқ ойи..ҳавотир олманг албатта бораман!
Ўғилой видеоқўнғироқни якунлаб анчадан бери ўзи курс ўтаётган йигитга боқди.
-Угилай..
Алберт ҳамон уни исмини айтишга қийналарди.
-эшитаман мистер Алберт!
Алберт қизни чиройли ва самимий юзига боқиб миясида сўзларни таҳлил қиларди.Ўзбекистонга Ўғилойни деб қизиқиб қолди.
-кетасизми?-деди Алберт инглизчада.Ўғилойни пуштиранг ёноқлари ним табассум ҳадя этди.
-ўзбекчани анча тушуниб қолибсиза?
Алберт жингалак сариқ сочларига қўл югуртириб жилмайди.
-баъзан сизни ўзбекча талаффузингиз мени ром этади!
Айрилиқ ҳалитдан Албертни юрагини сиқимлади..лекин ногирон йигитга қиз шунчаки саҳоват юзасидан меҳр бераётгандир..ҳеч нарсани сезмайдиган оёқларига кўз югуртирди..юрганидаку асло Ўғилойни қўйиб юбормасди.Ўғилой йигит яна оёғига қараб сиқилаётганини сезди.
-Алберт..келинг бугун франсузчада сўзлашамиз!-деди йигитни чалғитиш учун.
-кетсангиз қайтасизми?-деди йигит дардли овозда..Ўғилойни кўзларидан кўзини узмади..
Алберт бой оиланинг тантиқ фарзанди эди.Эркалиги бошига етиб жанжалда оёғидан тепки еди..кўрсатилмаган доктор қолмади..замонавий тиббиёт ҳам ожиз экан..темир оёқни эса йигит истамади.Ўғилой тил ўргатишга келганда базўр кўнган йигит бора бора уни севиб қолганди.

-Ўғилой хоним!-деди Албертни онаси Соника-чиндан юртингизга кетасизми?
Ўғилой ям-яшил ҳовлига қараб ўзини деразадан кузатиб турган Албертни кўрди..кўнглини соғинч қоплади..у бошқа инглиз йигитлардан фарқ қилади.Аллақандай соф ички олами бор унинг..фақат Ўғилойга намоён этадиган.
-ҳа хоним! Кетаман!-деди Ўғилой икки ўт орасида қийналиб.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Омина Шамшодни бахмалсифат саллада кўриб меҳрли жилмайди.
-Ассалому алейкум!
-яхши келдиларингизми?-деди Шамшод хотинини ёнида келган янгаси билан сўрашиб.
-юзига рўмол ёпинг янга..ичкарига кирамиз-деди Шамшод кўз қири билан аёлининг гулдек яшнаб турган юзига боқиб.
Омина домла розимисиз деганида ҳаяжон билан биринчи сўроқдаёқ розиман деб юборди.
Домла жилмайиб қўйиб давом этди.
Ташқарига чиқиб Шамшод икки гувоҳни кузатиб келди.
-хўш..-деди Шамшод Оминани рўмолини қўлида ушлаб оларкан.
-нега мен кетмадим?-деди Омина ҳайрон бўлиб.
-қаёққа кетасиз хоним?-деди Шамшод жилмайиб-энди кетиш йўқ! Тоабад бизники бўлдингиз..
Омина юраги гупуриб ерга қаради..
-шундоқ ҳам сизники эдим..
-мана бу узук сенга..
Шамшод нозик бармоқларга бежирим узукни тақди.
-ахир бу...
Омина тармоқда Шамшодни расмларни кузатганда бот-бот шу узук расмига кўзи тушарди.."Қалбим соҳибаси учун ясалган"..
-ўша узукку?
Шамшод бир муддат тушунмай қаради сўнг севинчдан нигоҳлари порлади..
-мободо сиз мени кузатиб юрмасмидингиз хотиним?
Омина қўлга тушганини билиб ширин жилмайди
-яхши ниятда кузатганман!
Шамшод бахтдан масрур жилмайди.
-кетдик!
Аёлини қўлини тутиб олиб чўнтагига солди.
-қаерга борамиз?-деди Омина ҳайрон бўлиб.
-эсингдами..илк оқшом!-деди Шамшод паст овозда..
Омина эслаб кулди..
-нима қилай..қўрққанманда..

Ўтмиш.

-тайёр..куёв бола киринг!
Шамшод ичида дуо ўқиб чимилдиқли хонага қадам босди.
Омина ҳаяжон ичра ортга тисарилди.
-буёққа келчи?
-янгамга айтинг..яна кирсин гапим бор!
Омина баҳона тўқиб куёвни чалғитмоқчи эди
-афсус..анча узоққа кетиб қолди..-деди Шамшод жилмайиб..-нима гапингиз бўлса бизга айтасиз энди..
Омина тобора ўзи томон яқин келаётган йигитни яна чалғитмиқчи бўлди.
-ҳалиги..овқат емадикку..
-бизни қорнимиз тўқ!-деди куёв кулиб..




#Taqdir_bitiklari

#No_279
#By_Nafisa_Malikova


-эрим қайтиб қолади!
Аёл Илёсни бағридан юлқиниб чиқди.
-менимча сиз унга ҳеч нарсани айтмайсиз?-деди Илёс жилмайиб..аёлни юзи қизарди.
-қандай айтаман..у билса ўлдиради!

Дўсти ҳеч гапдан бехабар кулиб кириб келди.
-кечир дўстим..банкоматда пул қолмабди! Бошқа жойга бордим..хотин закуска олиб кел!
Илёс ўзи томон кўзлари ола кула бўлиб қараб қўяётган паривашни кўриб жилмайиб қўйди..бир дона бодринг билан 5-6 пиёла ичилгач анча сархуш бўлиб қолишди.
-мен борай!-деди ўрнидан туриб.
-йўқ ётиб қоласан!-деди дўсти чайқалиб.
-э боре уйим бор ётадиган..
-йўқ..хотин бизга жой сол..
Дўсти узоққа бормай ўчиб қолди..Илёс кўнгли беҳузур бўлиб балконга чиқди..чексиз само,ундаги юлдузлар муздек ҳаво баҳрини очди..
-анча яхши бўлиб қолдингизми?
Ортидан келган овозга ялт этиб қаради..бундай кийимда аёл кўрмаганига бир зум тараддудланиб қолди.Аёл ишвали жилмайди..
-сизни ҳали уйланмаган деганди..рост экан!
Шу кеча юлдузлар ҳам ойнадан қарашга ботина олмай булут панасига бекинди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-эрталабгача етиб бормайди деябди!
Раъно оғир ҳўрсинди.
-эссиз қизини тўйини кўриб кетса яхшийди..
-тўй кўнглига сиғадими уларни ҳозир..бўлажак келин ҳам ранги бир аҳвол бўлиб қолибди!-деди Элнур ўйланиб.
-бечора ўғлим ишдан ортмайди хотин келса сал уйга келармиди дейманда!
-кўп эркалатдингда..охири баҳайр бўлсин!
-ҳа нима биттагина ўғил бўлса..бизни боқувчимиз умидимиз у!
-Ўғилой нима деди? Қачон келаркин?-деди Элнур кенжа қизини соғиниб..кетаётганида ҳали ёш эди..мана беш,олти йилдан бери четда..


Ситора кўйлагининг йиртилган ёқасини ғижимлаганча пичирлаб, тоғасидан узоқлашди:
- Севмайман, севмайман...
Тоғасининг ҳарсиллаб нафас олиши эшитилиб турарди. Қиз қулоқларини ёпиб олди. Унинг кўз олдидан калтакланган ҳомиладор онаси, ҳокисор бувиси, бувидан кейинги... хўрликлар... ҳаммаси бирма бир ўтарди. Лаблари тинмай пичирлар, ўзи телбавор чайқаларди:
- Севмайман, севмайман.


#Taqdir_bitiklari

#No_278
#By_Nafisa_Malikova


-аҳволи анча оғир!
Илёс қизни ёнида бўлмоқчи эди аммо ишхонадан қўнғироқ бўлиб қолди.
-Афруз..мен кетишим керак! Ишим тугаса келаман хўпми?
Кўзлари қизарган қиз йигитга ғамгин жилмайди.
-мен дадамни ёнида бўламан хавотир олманг..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-яхши юрибсизми?
Иш билан келган Зиёда ўзи учун қадрли бўлиб қолган Шамшодга жилмайди.
-яхши раҳмат! Ўзингизчи?
-розимисиз чой устида бафуржа гаплашсак?-деди қиз майин табассум ҳадя этиб.
-бошқа сафар..ҳозир ишларим бор эди!-деди Шамшод ҳижолат бўлиб..қиз ҳафа бўлганини билдирмасликка урунди.
-биринчи иш муҳим!-деди маъюс тортиб.
-рости..чиндан муҳим иш! Никоҳ масаласи..-деди Шамшод қувончини синглисидек бўлиб қолган қизга баҳам кўргиси келиб..Зиёдани қалбини кимдир суғуриб олгандек бўлди.
-никоҳ?
Шамшод эгнига пиджакини илиб қиз томон қаради.
-тарихи узун..
Қизни кўзларида бир томчи ёш мавжланди..наҳот йигитни меҳрини бошқача тушунди..энди уни ёнига кела олмайдими?
Шамшод қизни кўзларига қараб тўхтаб қолди..
-нима гап Зиёда?

🌺🌺🌺🌺🌺

Илёс чарчаб ишдан чиққанди бахтига дўсти қўнғироқ қилиб қолди.
-эй дўст билдик зўр докторсан а бундей бизларга ҳам вақт ажрат!
Илёс ўзига ярашиқли жилмайди.
-ҳа иккинчисига уйланиб давру даврон сураётган бўлса безовта қилмай дедимда!
Уёқдан кулгу эшитилди
-албатта..кел бир меҳмон қилай! Иккинчи янганг ош дамлаган..

Илёс етиб борганда кеч тушиб қолганди.Эшикни дўсти очди.
-эее кимларни кўряпмиз?
Уй шинам ва озода..Илёс бир зум дўстига ҳавас қилди.Қучоқлашиб кўришгач ичкарига кирди.Дастурхонда йўқ нарсани ўзи йўқ..бир пайт эшикдан иккинчи хотин кўриниш берди.Ёпишиб турган кўйлак лозимидан сонлари билиниб турган келин Илёсни назаридан четда қолмади.
-Ассалому алейкум..мана чой!
Сал кам қўғирчоқ экан бу хотин..Илёс ҳам юрибди Афруза деб..
-сен овқатга қара..мен кўчадан қиттак-қиттак олиб келай!-деди дўсти хотинига.
Илёс ёлғиз қолгач қўл ювиш учун ўрнидан турди.
-бирон нарса керакми?-деди аёл Илёс турганига саволомуз боқиб.


276 kanaldan o‘chib ketibdi topa olmadim🤦‍♀


#Taqdir_bitiklari

#No_277
#By_Nafisa_Malikova


Илёс қизни эркалаб юпатди.
-бўлди асалим мени..ҳеч нарса бўлгани йўқ!
Қиз қўрқа писа елкаларини ёпди.
-Илёс ака..отам билиб қолса жаҳли чиқади..
Илёс қизни сочларини силаб елкаларини ёпди.
-бу гапни ҳеч кимга айтишинг шарт эмас!
Қиз ҳамон бўлиб ўтган ишни онги қабул қилмай титрарди.
-энди нима бўлади?
Илёс жилмайиб шимини камарини қадади.
-тўй бўлади жоним..
Қиз телефони жиринглаётганини сезиб гўшакни кўтарди.
-ало..ҳа ойи!
Гаплашиб бўлиб шошиб сочларини йиғди.
-Илёс ака тезроқ ҳайданг дадамни мазаси бўлмаяпти экан!
-хўп..сен тез машинани тозала..

🌺🌺🌺🌺🌺

-вай бу..мебелларни!
Келган меҳмонлар Раъно қилган мебелларни кўриб ишқи кетди.
-ҳамма нарсани ўзи қиляпти ўғлим..
Раъно берилиб мақтанаётганида Элнур чақириб қолди.
-юр..бўлажак қудани тоби йўқ экан ҳол-аҳвол сўрайлик..
Раънони ранги оқарди.
-нима бўлибди?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/nafismalikova

Shu bola zo‘r olib boradiya🤣🤣🤣


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/nafismalikova


#Qora_beva

#No_42
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


Аёл лифт ёнига етиб кираётганда у ҳам ортидан кирди.Аёл унга бир қараб қўйиб ҳижолат бўлиб четроқ ўтди.У тугмагани босмоқчи бўлганда Муслим ҳам қўл узатгани учун ногаҳон қўли қўлига тегиб кетди.Муслим аввал ҳеч ҳам бундай ҳисни туймагандек бутун вужуди қизиб кетгандек бўлди.Ўзини ортроқ олди.Аёл ҳам уятли ишга қўл ургандек узун киприклари пирпиради.Учинчи қаватга етганда яна икки киши киргач шундоқ ҳам тор лифт тўрт киши билан деярли тўлиб қолгандек туюларди.Муслимга бу аёлни зимдан кузатишга имкон берди.Қараб тўймасди..ким бу қиз? Шу ерда яшайдими? Ёки турмуш қурганми? Нега аввал уйланмасдан олдин кўрмаган экан..саволларни охири йўқ лифт эса тобора тепаларди.Муслим лифтни очилмаслигини қанчалик истамасин лифт керакли қаватга чиққач очилди.Икки киши олдин чиқаман деб нотаниш қизни туртиб юборди.Муслим уни тирсагидан тутиб қолди.Қизни шундоққина яқинида кўриб ҳаяжони минг чандон ошди.
-узр!
Қизни қўнғироқдек овозидан ўзига келди.
-ҳеч нима қилмадими?-деди нима дейишни билмай.
-йўқ,раҳмат!
Қиз шундай дея тез-тез юриб кетди.Муслим уни ортидан эргашаркан телефони жиринглади.Қараса Ашурали.Доим белига тепади деб минғирлаб қўйди аммо ҳозир уникига кириш керак...


🩷🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷🩷💖

➡️"Baxt qasri – go‘zallik va ilhom manzili!
➡️ Eng chiroyli rasmlar, qiziqarli videolar va yurakni zabt etuvchi lahzalar bizda!

🥰Haqiqiy baxtni his qilishni xohlaysizmi?
🥰Bizga qo‘shiling va ilhom oling!

😀 Kanalga a'zo bo‘ling – Baxtingizga bir qadam yaqinroq!"


🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷🩷↙️↙️

╔═🌿═════╗    ╔═🌿═════╗
       KIRISH ❤️                 KIRISH ❤️
╚═════🌿═╝    ╚═════🌿═╝


https://t.me/+biiMn2ztQdUwYzMy

Ko‘pchilikni iltimosiga ko‘ra pullik asarlar ro‘yhati.


#Qora_beva


#No_41
#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


Муслим машинани четга тўхтатди.Ҳуснидани ортидан эргашаркан аёл негадир мункиб кетди.Уни тирсагидан тутиб қолган Муслим ҳавотирли боқди.
-яхшимисиз?
Ҳуснида ҳижолат бўлиб қўлини тортди.
-яхши,бироз чарчадим шекилли!
Муслим уни маъюс кўзларига қараб бир зум каловланди.
-ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Ҳуснида уни ичкарига бошлади.
-киринг.
Муслим олдинлаб юриб кетди.Ҳаёлида минг ўй..қанийди шу аёлни никоҳлаб олса.Унга кўнгли ўшанда биринчи бор дўстиникига меҳмонга борганда тушганди.

Бир неча ой муқаддам.

Муслим Ашурали қўярда қўймай чақиргани учун ишдан чиқиб тўғри дўстиникига ўтди.Кўп қаватли уйлар ёнига етиб қўнғироқ қилди.Шу пайт кўзи шу уйлар томон юриб кетаётган гўзал аёлга тушди.У қўлида нималардир кўтариб олганча шошиб юриб кетарди.Муслим бир зум қаерда эканлигини ҳам унутди ҳатто..кўз узолмади.Бу аёлдан кўз узиб бўлмасди,кўзлари..жуда ҳам чиройли.Бу дунёда бундай гўзал.аёл борлигини билмаган экан аввал.Аёл то кириб кетгунча жойида михлангандек турди.Кейин ҳуши жойига келди.Оёқлари беихтиёр ўша аёл кетидан эргашди.


2000 сўмга бир дона қурт ҳам бермайдиган замонда аптекадан бу дорини олиб ичсангиз 20 млн сўмлик дорини фойдасини беради.

Камига бу дори сизни озиш ва ёшариш бўйича жаҳон чемпиони қилади. Сизга ёқмайдиган ҳар қандай ажин ва доғларни гумдон қилади.

Ҳар яхшини - бир ёмони бор дегандек: бу дорини ичишни бошласангиз гўзаллашиб эрингиз танимай қолиши мумкин 😉

Чўнтагингизга икки минг солиб аптекага киринг ва бу дорини сотиб олинг! Бу дори... БАТАФСИЛ 👇🏻


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/nafismalikova

O‘zgasini baxti chiroyli ko‘rinib o‘ziniki ko‘rinmaydiganlar ham ko‘p🥹


#Taqdir_bitiklari

#No_275
#By_Nafisa_Malikova



-мана 400 доллар!
Одина ишлаб топганини янги ошиғига берди.
Йигит қоп-қора кўйлагига пулни соларкан мамнун жилмайди.
-ўзи сендан бошқага керак эмасман Оди!
Одина ўзидан ўн ёш кичик йигитга боқаркан йигитнинг келишган қомати ақлини шоширди.
-бу нима деганингиз? Доим ёрдам керак бўлса тортинманг..
Йигит Одинадан узоқлашиб машинасига ўтирди.
-раҳмат жоним! Болаларингни мактабга ташлаб қўяман..хавотир олма..
Одина йигитга қўл силкиб қолди.Ишқилиб бу ҳам ташлаб кетиб қолмасинда..фолчи айтган бахти шу йигити бўлса керак.Хотинидан тезроқ ажрашса эди..
Йигит йўл-йўлакай хотинига хабар ёзди."Уйга нима керак?".

🌺🌺🌺🌺🌺

-шаҳардан янги уй ҳам ҳарид қилганмиз!
Илёс унаштирилган қизига марказдаги уйни кўрсатмоқчи бўлди.
-йўғэ..тўйдан кейин кўрарман..-деди Афруза уялиб.
-нега доим мендан уяласан!
Афруза ёлғиз қолдим дегунча дарровда ўзини Илёсни қучоғида кўришга кўника олмаётганди.
-ахир ҳали тўйимиз бўлмадику!
Илёс қизни ўзига ярашиб турган ибосига ишқи кетиб рўмолига қўл теккизди.
-ҳеч йўқ сочингни кўрсат!
Афруза машина ойналарига қараб ҳижолатли жилмайди.
-ойналарни беркитинг!
Илёс тезда ойналарни қорайтирди.Қиз секин рўмолини ечди..ҳақиқий гўзаллик энди намоён бўлди..тим қора сочлар оппоқ юзга яна ҳам кўрк бағишлади.
-сен..-деди Илёс қизни сочларини оҳиста ушлаб..-мени қийнаяпсан!
Афруза яна рўмолини ўрамоқчи эди Илёс қаршилик қилди.Аввалига йигитнинг қучганига индамади аммо бўйни узра иссиқ нафасни ҳис қилгач жони чиқай деди..
-Илёс ака..
-жим!
Қизни йигитни ҳарорати ақлдан оздира бошлади..Илёс ўзи истагандек қизни анча ўзига кўниктириб қўйганди.
-ечманг!-деди қиз тугмаларини чангаллаб.Илёсни кўзларидаги оташни кўриб бемажол шивирлади..
-бу гуноҳку...
-тўйга оз қолди..қўрқма жоним!

🌺🌺🌺🌺🌺


-тўйҳонани нархини сал келиштиринг!
Элнур тўйхона эгасига умид билан боқди.
-бўлари шу ака..чидасангиз тўй қилинг!-деди ишбошқарувчи беписанд боқиб.Элнурни ғурури топталди..ўғли энг қиммат тўйхонани танлаб олибди..Раъно ҳам еб қўйди битта ўғлимизку деб.Элнур беҳол тўйхонадан чиқди.

-сен менга қара!
Уларни кузатиб турган қиз ишбошқарувчига яқинлашди.
-бир тийинга қиммат тўйҳонага бунча осмонқадар нарх қўймасанг!
-сен кимсан?-деди йигит қизни чиройли кўзларига боқиб беписанд куларкан.
-хавфсизик агенти!-деди қиз совуқ жилмайиб.
Йигитни дами ичига тушиб кетди.
-нима хизмат синглим?
-бояги одамга чиқиб айтасан..тўйхона сиз учун бепул деб!
Қиз йигит чиқиб кетгач биллурсифат ойнадан ташқарига боқди..
-эҳ ўғилли одамлар..-деди маъюс жилмайиб.


#Taqdir_bitiklari

#No_274
#By_Nafisa_Malikova


-кейинчи?
Одина опаси гапириб бўлгунча ичи қизиб кетди.
Омина яна ўша ҳолатга тушгандек минг ҳаяжон билан сўзлади.

-бу ер ҳар холда тинч!
Шамшод томни тепа қисмида тоза ҳаводан мамнун нафас олди.
-Шамшод ака...-деди Омина қўлини маҳкам сиқиб турган қўллардан секин сирғалиб олишга уринаркан.
-Омина..етар шунча қийналганимиз!-деди Шамшод ўгирилиб-рости сени турмуш қурмаганингга шу қадар қувондимки..
Омина порлаб турган кўзларда ўз аксини кўриб кўзларини секин олиб қочди.
-буни сизга алоқаси йўқ!
-қайсар..-деди Шамшод аёлининг шамолга ҳилпираётган ўйноқи сочларига боқиб.
-қандай гапингиз бор эди?-деди Омина қандай йўл тутишни билмай паст овозда..


-кейин поччам нима деди?
Омина кулди.
-поччаммиш!
Одина лаб бурди.
-жон де шундай эрга опа..қанийди мени эрим сени эрингдек бўлганда..мазза қилиб яшар эдим,ўйланмасдим пул топаман деб..кўп ҳам ноз қилма опа ҳозир билсанг қизлар тегиб кетяпти бундай топармон эркакларга!
Омина маъюс жилмайди..


-Омина..менга турмушга чиқ!
Шартта айтилган гап Оминани эсанкиратиб қўйди.
-нима?
Шамшод жилмайиб аёлининг қўлларини силади.
-Омина..сенсиз қандай яшаганим Аллоҳга аён! Айниқса бошқасини севиб қолдим..мени тинч қўйинг деганингда..
Шамшод жимиб қолганига Омина айтган гапларига пушаймон бўлиб эрини қўлини маҳкам сиқди.
-алдагандим..
Шамшодни кўзларида яна учқун пайдо бўлганини кўриб юрак юракдан у қанчалик ўзи учун қадрли эканини ҳис этди..
-ҳеч ўйламадингми мени?
Омина ҳўрсиниқ аралаш жилмайди.
-сизни ўйламаган куним бўлмади..


-ана рамантика!
Омина синглисига қараб қош чимирди.
-ундай нарса бўлгани йўқ!
-опа..қачондан бери ёлғизсан эр кўрган аёлга қанчалик қийинлигини биламан! Ҳали ҳам сабрлисан нафс учун юриб кетмадинг..ёки энди поччамни севмай қўйдингми?
Омина Шамшодни юз ифодасини кўз олдига келтириб вужудини соғинч қамради..тўғри жисм ўз эҳтиёжини қондириш истайди..лекин вужуд-юрагинг ила бир инсонни ҳоҳласанг ўзгаси кўзингга кўринмас экан..бу Шамшод унинг ягона қалби соҳиби..илк бора бўса олган! Унга аёллик бахтини ҳис қилдирган..тунлари ишқ оловида ёққан..лаҳзаларда минг йиллик хотиралар берган..йўқ! Унинг ўрнини ўзгаси боса олмайди..вужудини ҳар қаричи унга тегишли..фақат унга!
-Одина..унга уни яна кўрганимдан қанчалик ҳурсанд эканлигимни айта олмадим!


Оминани кўзларида ёш мавжланди..неча йиллик айрилиқ юзага чиқмоқда эди..
-кечир мени..сени шунча қийнаганим учун!-деди Шамшод нозик вужуди титраб ҳисларига енгилаётган аёлини овута олмай.
-кечирмайман!
Омина эрини маҳкам қучди..
-асло кечирмайман сизни!
Шамшод юзига урилган нафасни,қалин сочлардаги қадрдон исларни яна бир бор ҳис этиб кўзларини бир зум юмди.."Раҳмат Аллоҳим дийдор учун"..


🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-қизимдан яна бир бор сўрайман!
Раъно Муқаддамга синчиков боқди.
-билмадим..буёғи ёшларни танлови Аллоҳим ҳайрли қилсин.
Муқаддам ҳамон ўзгармаган эски уйга боқиб ўғлини ҳаёлидан ўтқизди.."Бу сафар бахтли бўл ўғлим"

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.